Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси

 

Гулистон давлат университетиКафедра мудири: Кенжаев Шавкат 

Телефон: +998906807907

Қабул кунлари: сешанба, чоршанба, жума

Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълимикафедрасининг бош илмий-тадқиқот мавзулари:

1. «Фундаментал ғояларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари»

2. «2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг фалсафий асослари»

Кафедранинг тарихи:

Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълимикафедраси 1966-1967-ўқув йилида Филология факултети таркибида «Ижтимоий фанлар» кафедраси номи билан ташкил етилган. 1972-1973 ўқув йилида «Ижтимоий фанлар» кафедраси «Фалсафа ва илмий коммунизм» кафедрасига айлантирилди.1985-йили «Илмий коммунизм» кафедраси мустақил бўлиб ажралиб чиққач, «Фалсафа» кафедраси илмий атеизм, етика ва естетика ўқитувчиларини бирлаштирган алоҳида кафедрага айланган.Кафедрадага турли йилларда С.Жиянходжайев, А.Абулқосимовлар мудирлик қилган. 1986-1991-йилларда доцент Б.Бобохонов, 1991-1994, 2001-2004, 2007-2009-йилларда доцент Ў.Бегимқулов, 1994-1996, 2004-2007- йилларда доцент Р.Маҳмудов, 1997-1998-йилларда доцент А.Абдурасулов, 1999-2000-йилларда доцент Ш.Юсуповлар мудирлик қилган. 2009-йилдан фалсафа фанлари номзоди, доцент С.Исмоилов кафедра мудири лавозимида ишлайди. 2005 йилда кафедра “Миллий истиқлол ғояси ва фалсафа”, 2009 йилда «Миллий ғоя ва фалсафа» кафедраси, 2013 йилдан еътиборан Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими  деб номланадиган бўлди.

Кафедранинг илмий фаолияти:

Кафедра профессор-ўқитувчилари: 1974-йилда Ш.Юсупов «Илмий техника прогрессининг колхозчи деҳқонларнинг маънавий қиёфасининг ўзгаришига таъсири» мавзусида, 1980-йилда Ў.Бегимқулов «Фан-техника тараққиётининг жамият ижтимоий тизимини ўзгартиришдаги роли (Ўзбекистон мисолида)» мавзусида, 1984-йилда Б.Бобохонов «Миллий маданият ва миллатлараро муносабатлар» мавзусида, 1991-йилда Р.Маҳмудов «Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ахлоқий қарашлари» мавзусида, 2008-йилда С.Исмоилов “Нақшбандия тариқатининг тасаввуф тараққиётидаги ўрни” мавзуларида номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилишган.

 

Ф.И.Ш.

Лавозими

Электрон почтаси

1

Маҳмудов Равшанбек

Доцент

ravshanbek8585@umail.uz

2

Гофуров Баҳром

Катта ўқитувчи

bahrom123321@umail.uz

3

Кенжаев Шавкат

Катта ўқитувчи

shavkat123654@umail.uz

4

Каримов Юлдош

Катта ўқитувчи

yuldosh123@umail.uz

5

Мавлянов Умид

Катта ўқитувчи

umid123321@umail.uz

6

Олимова Мухтасар

Катта ўқитувчи

muhtasar123321@umail.uz

7

Жанибекова Нодира

Катта ўқитувчи

nodira1232@umail.uz

8

Аманов Ғофур

Ўқитувчи

gofur123654@umail.uz

9

Ҳайдарова Гавҳар

Ўқитувчи

gavhar8585@umail.uz

10

Бойешонов Абдулла

Ўқитувчи

abdulla456@umail.uz

11

Усманова Хулкар

Ўқитувчи

hulkar123@umail.uz

12

Усманов Жаҳонгир

Ўқитувчи

jahongir757@umail.uz

13

Юсуфалиев Орзимурод

Ассистент -ўқитувчи

orzumurod123@umail.uz

14

Ботиров Музаффар

Ўқитувчи

muzaffar123@umail.uz

15

Шарипова Назира

Ўқитувчи-стажёр

nazira456@umail.uz

16

Анварова Дилдора

Стажёр-ўқитувчи

dildora8585@umail.uz

17

Душаев Акбар

Ўқитувчи

akbar789@umail.uz

18

Бокиев Фарход

0,5 ст ўқитувчи

farhod456@umail.uz

 

Фалсафа кафедрасига фалсафа фанлари номзоди Р.Маҳмудов раҳбарлик қилган йилларда Республика миқёсида Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишлаб «Мирзо Улуғбек – файласуф олим» (1994-йил 14-март), «Баҳоуддин Нақшбанднинг тасаввуфга қўшган улкан ҳиссаси» (1994-йил), Барча анжуман материаллари китоб ҳолида нашр қилинган. Анжуманларда файласуф олимлар, академиклардан: М.Хайруллайев, Э.Юсупов, С.Шермуҳаммедовлар, ҳамда ўнлаб профессорлар иштирок етганлар.

Тошкент давлат педагогика институти, Бухоро давлат университети, Тошкент тўқимачилик ва йенгил саноат институти ва бошқа ўнлаб ўқув юртлари билан «Миллий истиқлол ғояси» бўйича видеоконференсиялар ўтказилган.

Бундан ташқари кафедра доценти Р.Маҳмудовнинг «Ҳусайн Воиз Кошифий - ахлоқшунос олим» (1990 й.), «Ўрта Осиё мутафаккирлари ахлоқ ҳақида» (1990 й.), «Навоий ва Кошифий» (1990 й.) рисолалари, ва қўлланмалари, фалсафа фанлари номзоди С.Исмоиловнинг «Баҳовуддин Балогардон» (1994 й.), «Маънавиятнинг тиниқ чашмалари» (1997 й., ҳаммуаллифликда), «Темур тафаккури» (1999 й.), «Ўзбекистон – буюк сиймолар юрти» (2006 й.), «Нақшбандия буюк тариқат» (2006 й.) рисолалари нашр қилинган.

Кафедра аъзолари Ўзбекистон Фанлар академиясининг И.М.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган «Мустақиллик: фалсафанинг долзарб муаммолари» мавзусидаги илмий анжуманда мунтазам иштирок етиб келадилар. Кафедранинг аксарият аъзолари Залсбург, Москва, Ростов, Бишкек, Алмати, Хўжанд, Ўш, Жеттисой, Сулюкта шаҳарларида ўтказилган халқаро анжуманларда, ЮНЕСКО қарори билан ўтказилган Маъмун академиясининг 1000 йиллиги, “Алпомиш” достонининг 1000 йиллиги, Амир Темур таваллудининг 670 йиллигига бағишланган анжуманларда иштирок етганлар.

Айни кунгача кафедра аъзоларининг 300 дан ортиқ илмий мақолалари нашр етилган. Бир қатор рисолалари оилй ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежи, лицей, мактаб талаба-ўқувчилари, ўқитувчилари учун қўлланма вазифасини ўтаб келмоқда.

Кафедра қошида “Тафаккур шайдолари” (раҳбари – С.Исмоилов), «Фикр» (раҳбари– Н.Саидқулов), “Ҳикмат” (раҳбари – Й.Каримов), “Умидли ёшлар” (раҳбари– У.Мавлянов), “Ёш нотиқлар” (раҳбари – Ф.Боқийев) тўгараклари фаолият кўрсатади.

Кафедранинг илмий ҳамкорлиги ва ахборот ресурс базаси:

«Миллий ғоя ва фалсафа» кафедраси Ўзбекистон Фанлар академиясининг И.М.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон Миллий университети, Шарқшунослик институти кабилар билан яқин ҳамкорлик қилиб келади, биргаликда илмий анжуманлар, семинарлар уюштиради. Бундан ташқари, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент Иқтисодиёт университети, Тошкент Давлат Шарқшунослик институтии, Тошкент Ислом университети, Андижон, Фарғона, Урганч, Бухоро, Самарқанд университетлари, Қўқон, Жиззах, Навоий, Ангрен педагогика институтлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ва Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази билан узвий алоқа ўрнатган.

Кафедрада тайёрланган ўқув ва электрон адабиётлар:

Кафедрада мавжуд 35 та ўқув фанларидан 32 тасида ўқув услубий мажмуа ва 3 та: Миллий истиқлол г`ояси: асосий тушунча ва тамойиллар (доцент О`.Бегимқулов, Б.Боймуродов), Маънавият асослари (фалсафа фанлари номзоди С.Исмоилов) ва “Маданиятшунослик” (Ш.Кенжайев) фанларидан електрон ўқув қўлланма яратилган.

Кафедра манзили:

Гулистон шаҳри, Гулистон давлат университети, Ижтимоий-иқтисодий факултет биноси, 2-қават, 212-хона

Гулистон давлат университети 

 

3052 | 2017-12-26 15:59
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish