Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш технологиялари кафедраси

kafedralar/qxm.jpgКафедра мудири: т.ф.н доц. Қурбонов Ермамат Сайфиддинович

Телефон: (0 3672) 225-38-19

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш  технологиялари” кафедраси дастлаб 1985 йил “Умумтехника фанлари ва ўқув техник воситалари” кафедраси бўлиб, Сирдарё шаҳрида Сирдарё давлат педагогика институти  таркибида фаолият бошлаган. “Қишлоқ хўжалиги  маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва уларни дастлабки қайта ишлаш технологияси” таълим йўналишининг “Табиатшунослик” факултети таркибидан кафедра таркибига ўтказилиши мунособати билан  унинг номи “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва маҳсулотларни  қайта  ишлаш технологияси” (ҚХМ ва МҚИТ) деб ўзгартирилди. 2015 йил август ойидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш  технологиялари”  деб номланди.

Кафедра ташкил етилгандан буён унда доцентлар Ғ.Ш. Шокиров, А.О. Обидов, Е.С. Қурбонов, С. Ҳакимов, А. Бойзоқов, Б. Қурбонов, А. Жаббаров, М. Турақулов, профессор К.К. Нуриев, қ.х.ф. номнозоди. Г.К. Миршарипова мудирлик лавозимида  фаолият кўрсатганлар.  Е.С. Қурбонов  2013 йил 5- июлдан буён кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Кафедрада 18 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Профессор-ўқитувчилардан 1 нафари фан доктори, профессор, 5 нафар фан номзодлари, 2 катта ўқитувчи ва 11 нафари ўқитувчилардир.

Кафедра аъзолари рўйхати

Профессор-ўқитувчилар

Ф.И.Ш.

Лавозими

1

Қурбонов Ермамат Сайфиддинович

т.ф.н., доц., кафедра мудири

2

Нуриев Карим Катибович

т.ф.д., профессор

3

Обидов Абдулҳай

т.ф.н., доцент

4

Рахматов Орифжон

т.ф.н., доцент

5

Давлатов Пўлат

катта ўқитувчи

6

Юсуфалиев Абдурахмон Тилабович

катта ўқитувчи

7

Тўрақулов Мамарайим

т.ф.н., катта ўқитувчи

8

Тўхтамишев Сайитқул Сайдуллайевич

ўқитувчи

9

Егамбердийев Пўлат  Ергашович

ўқитувчи

10

Худайбердийев Икром  Акрамович

ўқитувчи

11

Ерматов Валижон Абдиваитович

ўқитувчи

12

Бобобеков Умидбек Джурабекович

ўқитувчи

13

Хўжақулов Файзи

ўқитувчи

14

Асророва Мақсуда

ўқитувчи

15

Худойбердийев Рустам

ўқитувчи

16

Рахматуллаев Равшан

ўқитувчи

17

Елибоев Анвар

ўқитувчи

18

Қосимов Облоқул

ўқитувчи

 

Профессор-ўқитувчиларнинг ўртача ёши 47 ёшга тўғри келади. Кафедранинг илмий салоҳияти 42 % ни ташкил етади.

Кафедра базасида бугунги кунда 5410500-“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси”, 5111000-Касб таълими(Қишлоқ хўжалиги механизасиялаштириш) ва 5320900- Енгил саноат буюмлари конструксиясини ишлш ва технологояси (тикув буюмлари)  йўналишлари бўйича  224 нафар ўғил болалар ва 70 нафар қиз болалар таҳсил олиб, бакалавр академик даражасини оладилар.

Лаборатория машғулотини  ўтказиш жараёни

Хозирги кунда кафедрада юқори даражада машғулотларни олиб бориш учун шароитилар яратилган, 1 та компютер синфи, 3 та мултимедия хонаси ва 7 та ўқув хоналари мавжуд бўлиб кўргазмали қуроллар ва техник жихозлар билан жихозланган.

Кафедрада 34 та фан ўтилиб, хар бир фан учун ўқув-услубий мажмуалар тайёрланди, ўқув услубий мажмуалар 10 нусхадан кўпайтирилиб, университет кутубхонасига топширилди. Ўқув услубий мажмуаларни електрон версиялари кафедранинг компютер хонасига жойлаштирилган. Кафедра ўқитувчилари томонидан ўзларининг фанларидан хар бир мавзу бўйича тақдимотлар тайёрланди. Дарслар ЗПТ ва АКТ дан фойдаланилган холда олиб борилмоқда. 

Кафедранинг илмий тадқиқот иши “Қишлоқ хўжалигини комплекс механизациялаштириш ва маҳсулотларни қайта ишлашда юқори самарали техник воситаларни ишлаб чиқиш” мавзусига бирлаштирилган. 2003 йилдан техника фанлари доктори, профессор  К.К. Нуриев  раҳбарлигидаги илмий гуруҳ “Тупроққа ишлов берувчи машиналарнинг юқори самарали ишчи  органларини  излаш ва ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳаси П-19.5 ва 2006 йилдан еса  шу гуруҳ В-13-282 “Ресурс тежовчи ва ишлаш даврида юқори иш унумдорлигини таъминловчи  тупроққа ишлов берувчи машиналарнинг тез ажралувчи ва айлантирма тузилмали ишчи органларининг янги конструкцияларни ишлаб чиқиш” мавзуларидан Давлат гранти олишга муваффақ бўлганда амалий лойиҳалар бажарилган.

Бу лойиҳалар бўйича ишлар муваффақиятли якунланган ва натижалар бўйича бир нафар фан доктори ва фан номзодлари, магистрлар ва кўплаб бакалаврлар тайёрланган. Йигирмадан ортиқ патентлар олинган, 75 дан ортиқ илмий ишланмалар чоп етилган.

Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Г.К.Миршарипова раҳбарлигидаги илмий гуруҳ 2006-2008 йилларда А-8-161 “Хориждан келтирилган нўхат навларидан Мирзачўл шароитига мослашган навларни танлаш ва етиштириш технологиясини яратиш” мавзусидаги Давлат гранти асосида илмий тадқиқот ишлари олиб бориб, тадқиқот натижалари асосида битта фан номзоди тайёрланди, 20 ортиқ илмий мақолалар чоп етилган. 2011-2013 йилларда янги яратилган «Халима» ва «Малхотра» нўхат навлари учун иккита патент олинди ва ушбу нўхат навлари 2012 йил Ўзбекистон Республикаси Давлат нав синаш комиссияси томонидан лалми ерларда етиштириш учун истиқболли деб топилди.

2012-2014 йилларда проф.К.Нуриев раҳбарлигидаги янги ижодий гуруҳ АТД-9-24  давлат гранти асосида “Сифатли маҳсулотларни узлуксиз ишлаб чиқаришни таъминловчи қишлоқ хўжалик чиқиндиларини органик ўғитларга қайта ишлаш линиясининг юқори самарали, ресурс тежамкор, екологик тоза инновацион технологиялар ва техник воситаларни ишлаб чиқиш” мавзусида 140 млн. сўмлик амалий лойиҳани муваффақиятли якунладилар. 2015 йилдан еса кафедра досенти т.ф.н. О. Рахматов раҳбарлигидаги ижодий гуруҳ янги А-9-30 “ Узум махсулотларини қайта ишлашнинг ресурс тежамкор юқори самарали технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалийи грант лойихаси устида илмий тадқиқод ишларини олиб бормоқдалар.

Кафедра ТошДТУ,  ТошДАУ, ЖизПИ, ФарПИ, ТЕСИ, ТАЯИ, ЎзМЕИ,  ЎзПИТИ, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технология институти, Тошкент кимётехнология институти, ЎзБУВИТИ, ҚўқонДПИ, ЎзПФИТИ,  ҚарМИИ каби кўплаб ОТМ ва  илмий тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан  илмий–амалий алоқалар ўрнатган.

БМКБ “Агромаш”, ОАО Чирчиққишлоқмаш,  Бахтқишлоқмаш, ТТЗ АСБОБ ШК, Бахт ТТМЗ, “Б-Алтайсервиз” ОАО “Ексковатор техносервис”,  Гулистон ёғ екстракт ҳиссадорлик жамияти, Сардоба пахта тозалаш очиқ  турдаги ҳисадорлик жамияти билан ижодий ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

Талабалар очиқ турдаги «Сардоба» пахта тозалаш ҳиссадорлик жамиятида амалиёт жараёнидан

 

3438 | 2017-12-29 13:10
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish