“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури қабул қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев «2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Унга кўра, 2020 йилда ҳудудларда олий таълимнинг талаб юқори бўлган йўналишларида ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан, Тошкент шаҳрида жойлашган етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари очилади.

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

  • Олий таълим муассасаларида асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартирилади;

  • Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич икки бараварга оширилади.

  • 2020 йилда камида 5 та олий таълим муассасаси конкурс асосида танланиб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформация қилиш чоралари кўрилади.

  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасалари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади.

  • Шунингдек, масъул вазирлик ва идоралар томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда касбга ўқиш истагини билдирган ёлғиз ва кўп болали аёллар, ишсизлар, ёшлар учун кундалик ҳаётда эҳтиёж юқори бўлган соҳалар, хусусан тикувчилик, пазандалик, сартарошлик ва бошқа йўналишлар бўйича касбга ўргатиш курслари ташкил этилади.

  • 2020 йилда салоҳияти мавжуд олий таълим муассасаларида халқаро тан олинган илғор IT-компанияларни жалб қилган ҳолда ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш соҳасида лабораториялар ташкил этилади.

  • Шунингдек, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида маълумотлар ҳақидаги фан, улкан маълумотлар, сунъий интеллект каби йўналишларда кадрлар тайёрлашни назарда тутган ҳолда, ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилади.

  • Қолаверса, давлат дастурида масъул вазирлик томонидан икки ой муддатда ахборот технологиялари соҳасида халқаро сертификатга эга бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини яратиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритиш белгиланган.

  • Бунда, ахборот технологиялари соҳасида халқаро сертификат олиш имтиҳонларини муваффақиятли топширган шахсларга харажатларни давлат томонидан қоплаш, ахборот технологиялари соҳасида халқаро сертификатга эга бўлган шахсларнинг республика олий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятларини кенгайтириш назарда тутилади.

  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Адлия ҳамда  Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари  томонидан 2020 йил 1 августга қадар:

  • масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартиби белгиланади,

  • дастурий-аппарат комплекси яратилади;

  • тегишли ОТМларнинг ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформасини жорий этилади  ва зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланади.

Шунингдек, 2020 йилда математика, кимё-биология, геология каби йўналишларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар фаоллаштирилиб, олимларга барча шарт-шароитларни яратиш чоралари кўрилади.

      2020 йил 1 сентябрга қадар илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан фаол интеграциялашувини таъминлаш мақсадида фундаментал ва инновацион тадқиқотлар учун мақсадли грант маблағларини ажратиш механизми тубдан қайта кўриб чиқилади.

636 | 2020-03-03 11:17
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish