ТАНЛОВ!

Ҳурматли талаба-ёшлар!

 

Гулистон давлат университети талаба-ёшлари ўртасида “Маърифатли ёшлар – юрт кўзгуси” шиори остида “Менинг юртим – менинг фахрим” мавзусида тасвирий санъат номинацияси бўйича онлайн кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Танловга юртимизнинг тарихий шаҳарлари, обидалари, муқаддас қадамжойлари, гўзал ва бетакрор табиати, мустақиллик йилларида бунёд этилган масканлар жозибасини, шунингдек, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни ёритиб берувчи рангтасвир ёки қаламтасвир жанридаги ижодий ишларингизни юборишингиз мумкин.

Сиз танлов учун тайёрлаган ижодий ишларингизни 2020 йилнинг 20 апрелидан                     1 майигача танловни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмитага (97-277-24-37, 94-911-33-22) рақамларига ёки факультетингиз Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари ёрдамида телеграм орқали электрон шаклда юборишингиз лозим.

Танловда ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб бўлган (1,2,3 ўрин) талабалар университет маъмурияти томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Барча талабаларни танловда фаол иштирок этишга чақирамиз.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

263 | 2020-04-15 15:11
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish