Дипломлар топширилди
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Дипломлар топширилди

2020 йил 29 август куни  Гулистон давлат университетини 2020-2021 йилдаги биринчи Кенгаши бўлиб ўтди. Кенгашда Сабахот Шарапова-ижтимоий психология фани бўйича Фалсафа доктори, Фароғат Эргашева-Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси, одам ва ҳайвонлар физиологияси бўйича Фалсафа доктори, Тўраева Дилноза-Ўзбек адабиёти бўйича Фалсафа доктори, Джураев Тўлқин-Биорганик кимё бўйича Фалсафа доктори, Қаршибоев Жахонгир-Доривор ўсимликлар технологияси,интродукцияси ва агрофармэкологияси бўйича Биология фанлари доктори, Бўрибоев Эркин - Иқтисодиёт назарияси бўйича Фалсафа доктори, Бердиев Ғайрат -Иқтисодиёт назарияси бўйича Фалсафа доктори дипломлари билан тақдирландилар. Янги ўқув йилида 42 нафар ёшларни докторлик дисертацяларни химоя қилиши режалаштирилган.

       Шунигдек, илмий кенгашда 2020-2021 ўқув йилида бажариладиган ишлар режаси тасдиқланди. Унверситетда “ Адабиётшунослик ”, “Тилшунослик”, “Масофавий талим” кафедралари ташкил этилганлиги айтиб ўтилди. Университетда янги ўқув йилида бакалавирият таълим бўйича 7 та янги йўналиш, магистратура бўйича 4 та янги йўналиш, сиртқи таълим шакли бўйича 6 та янги йўналиш  очилаётганлиги, қабул квотаси 20 фоизга ошганлиги айтиб ўтилди. 2,3,4 курс талабалари 2 сентябрдан онлайн шаклда ўқишни давом эттириши кўрсатиб ўтилди.

      Барча устозлар ва талабаларни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз мустақиллигимизнинг 29 йиллиги ва янги ўқув йили бошланаётганлиги билан самимий табриклаймиз.

Р. Маҳмудов

 Матбуот котиби

462 | 2020-09-01 07:15

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->