Гиёҳвандлик - зарарли иллат

2019 йил 7 феврал куни Гулистон давлат университети  профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида  “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш”  мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Абдурасулов, Сирдарё вилоят ҳокимлиги ижтимоий котибият етакчи мутахассиси А.Содиқов, Сирдарё вилоят Наркология диспансери бош шифокори ўринбосари А.Хакимов, Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши раиси ўринбосари М.Хайитов, профессор-ўқитувчилар ва 86  нафар талабалар қатнашди.

Тадбир давомида ёшларга мутахассислар томонидан наркотик ва гиёҳванд моддаларнинг турлари, энг кўп етиштириладиган ҳудудлар, ушбу моддаларни истеъмол қилганда инсон организмига етадиган зарарлар, турли касалликларни келтириб чиқариши, фарзандларнинг ногирон ва нуқсонлар билан туғилиши билан боғлиқ оқибатлари, шунингдек, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотларининг инсон саломатлигига салбий таъсири, бу маҳсулотларга ружу қўйиш оқибатида сурункали ичиш ва чекиш охир-оқибат тубанликка олиб бориши, айниқса нос чекиш ошқозон-ичак рак касаллигини келтириб чиқариши ҳақида айтиб, ёшларни бундай салбий одатлардан сақланишга чақирди.

Тадбир сўнгида талабаларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Наркотик ва гиёҳванд моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси томонидан тайёрланган “Ажалга элитувчи йўл” мавзусидаги хужжатли фильм намойиш этилди.

 

 

Матбуот хизмати.

1608 | 2019-02-12 15:37
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish