Янгиликлар
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Сен муқаддассан, муқаддас аёл!
2020 йилнинг 7 март куни университет Маданият саройида 8 март-Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири ташкил етилди. Тадбирга Гулистон давлат университетида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ва хўжалик ходимлари таклиф етилди. Байрам кечасини университет ректори М.Т.Ходжиев олиб борди. Сўзга чиққанлар ўзбек аёлини улуғловчи табрик сўзларини билдириб ўтишди. Тадбирда университетнинг бир гуруҳ хотин-қизларига ректоратнинг байрам совғалари топширилди. Тадбир давомида бадиий чиқишлар намойиш этилди.
685 | 2020-03-09 10:55 | Batafsil
АЁЛНИ ЭЪЗОЗЛАНГ!
2020 йил 3 март куни Ижтимоий-иқтисодий факультетида 8 март – “Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан “Аёлни эъзозланг!” деб номланган илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда факультет декани доцент Б.Тўйчибоев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Қ.Алманов, кафедра мудири Ш.Кенжаев, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди. Талабаларнинг табриклари акс эттирилган видеоролик намойиш этилди. Талаба ёшлар аёлнинг ислом динидаги қадр-қимматини улуғлайдиган, унинг она сифатида оёқлари остида жаннатни тўшайдиган ҳадислар ва оятлар, ибратли ривоятларни сўзлаб бердилар. Тадбир чиройли шеърлар ва қўшиқлар билан ўз якунига етди. Ташриф буюрган меҳмонларга тадбир …
635 | 2020-03-05 12:48 | Batafsil
Сайёр қабул ўтказилди
Гулистон давлат университети ректори, халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати М.Ходжиев Сайхунобод тумани фуқаролари учун сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул туман аҳолисини билан очиқ мулоқот шаклида ташкил этилиб, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлигидан масъуллар ҳам иштирок этишди. Туман аҳолсининг бир қанча масалалари шу ернинг ўзида ечимини топди. 
677 | 2020-03-04 10:59 | Batafsil
“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури қабул қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев «2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади. Унга кўра, 2020 йилда ҳудудларда олий таълимнинг талаб юқори бўлган йўналишларида ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан, Тошкент шаҳрида жойлашган етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари очилади. Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб: Олий таълим муассасаларида асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартирилади; Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига давлат …
924 | 2020-03-03 11:17 | Batafsil
Иқтидорли талабаларга қўшимча машғулотлар ташкил этилди
Иқтидорли талабалар бўлими томонидан фан олимпиадалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Презиенти стипендияси ва номли Давлат стипендияларига тайёрлаш масаласини алохида эътиборга олиниб барча факультетда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга 2 сменада инглиз тили фанидан бепул қўшимча дарслар ташкил этилди. Бундан ташқари Республика ва хорижда бўлиб ўтадиган анжуманлар ахборот хатлари барча талабаларга тақдим этиб борилмоқда. Талабалар республика миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадасига бириктирилган илмий раҳбари билан биргаликда тайёргарлик кўриш ишларини олиб бормоқдалар.
708 | 2020-03-03 11:02 | Batafsil
Бахтим шуки, ўзбекнинг Зулфиясиман
2020 йилнинг 28 феврал куни Гулистон давлат университетининг Педагогика факультетида Маданият саройида “Мактабгача таълим” кафедраси томонидан Зулфия Исроилова таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан адабий-бадиий тадбир ташкил этилди.             Тадбирни Педагогика факультети декани Ж.Комилов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг “Мактабгача таълим” кафедраси мудири М.Сарибоева ва ўқитувчи Г.Тайлаковалар Зулфия ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзга чиқишди. Тадбирнинг иккинчи қисмида Зулфия ижодига мансуб саҳна кўринишилар намойиш этилди.
557 | 2020-03-02 16:40 | Batafsil
Зулфияхоним қизлари
2020 йилнинг 29 феврал куни Гулистон давлат университетининг "Ишлаб чиқариш технолигиялари" факультетида Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан, 2019 йил “Жамоатчилик фаолияти” йуналиши бўйича Зулфияхоним номидаги давлат мукофотини қўлга киритган талабамиз Зулфиқорова Азиза билан сухбат бўлиб ўтди. Тадбирда университитет Хотин-қизлар қўмитасини раиси Султонова Нигора,  факультет профессор ўқитувчилари, талаба қизлар иштирок этдилар. Тадбирда Зулфияхоним қаламига мансуб ижод намуналари ижро этилди.
816 | 2020-03-02 16:26 | Batafsil
Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси
27-28 февраль кунлари Тошкент шахридаги ИНҲА университети конференциялар залида “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” III Республика танловининг ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Сирдарё вилоятидан Гулистон давлат университети “Кимё” кафедраси катта ўқитувчиси Еттибаева Лолахон Абдумаликовна ва “Биология” кафедраси катта ўқитувчиси Базарова Рўзигул Шакаровна “Энг самарали инновацион лойиҳа” йўналиши бўйича, “Биология” кафедраси 2-босқич талабаси Хожибобоева Сарвиноз Ҳабибжон қизи “Иқтидорли қизнинг истиқболли инновацион ғояси” йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритдилар. Ғолиб …
729 | 2020-03-02 16:23 | Batafsil
“Мурожаатнома-ёшларни бунёдкорликка чорлайди”
2020 йилнинг 28 феврал куни Гулистон давлат университети Маданият саройида ЎзЛиДЕП Сирдарё вилоят Кенгаши, “Юксалиш” умуммиллий нодавлат-нотижорат ташкилоти Сирдарё виляот бўлинмаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Мурожаатнома-ёшларни бунёдкорликка чорлайди” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни университет ректори М.Ходжиев олиб борди. Тадбирда  ЎзЛиДЕП вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати нодавлат-нотижорат ташкилоти вилоят бўлинмаси раҳбари С.Султонов, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши масъул ходимлари сўзга чиқишди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
562 | 2020-03-02 16:18 | Batafsil
Интернет маданиятини шакллантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш
Жорий йилнинг 28 феврал куни Гулистон давлат университетининг Ахборот технологиялари кафедраси томонидан 5 муҳим ташаббуснинг 3-йўналиши доирасида семинар-тренинг ташкил этилди. Мазкур семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.Хакулов, Физика-математика факультети декани С.Аллаёров, Ахборот технологиялари кафедраси мудири Д.Тоштемиров, кафедра катта ўқитувчиси А.Танибердиев, ўқитувчилар Ш.Мавлонов, М.Ниёзов, Ў.Юлдашев, А.Қудратов, Д.Унғаров ва Амалий математика ва информатика йўналиши 2-курс талабаси Т.Ғаниевлар сўзга чиқишди.
574 | 2020-03-02 16:14 | Batafsil

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->