“Yoshlar orasida huquqbuzarliklarning oldini olish va jinoyatchilikni bartaraf etish” mavzusida profilaktik tadbir oʻtkazildi

2019 йилнинг 23 январь куни Гулистон давлат университети Маданият саройида “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликни бартараф этиш” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди. Унда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Фахриддин Ниязов, Гулистон давлат университети профессори Равшанбек Маҳмудов, Сирдарё вилояти ИИБ, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори, катта лейтенант Бўриев Мирзабек, Факультет декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар ва 435 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўз маърузаларида жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинганлиги, инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлаши ва тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек, мамлакатимизда: 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистоннинг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги мақсадлари аниқ  ва равшан баён этилган бўлиб, 2017 йилда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинди. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш мақсадида Президентимизнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Хозирги кунда юртимизда аҳолининг асосий қисмини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Ҳаммамизнинг олдимизда турган энг муҳим масала бу ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, чунки, ёшлар бизнинг келажагимиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ёшлар ўртасида турли хил иллатларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, 1991 йил 20 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. 2016 йилга келиб “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Бундан ташқари, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди, қатор халқаро ҳужжатлар ратификация қилинди.

одобимиз ва хулқимиз билан намуна бўлишимиз шартлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг талабалар билан савол-жавоб ва баҳс-мунозара ўтказилди, ёшлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди. 

 

 

Матбуот хизмати.

 

 

Matbuot xizmati.

2349 | 2019-01-25 10:42
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish