ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Сирдарёлик қизлар!
Сардоба аҳлига ёрдам кўрсатиш учун бирлашиш вақти келди! Волонтёр бўлишни истайдиган қизлар, бизга, "Қизлар овози" клубига, вилоят "Камалак" болалар ташкилоти раиси Наргиза Холбоевага мурожаат қилинг! Мурожаат учун телефон: +99994724072
1207 | 2020-05-02 15:05 | Batafsil
Сирдарё тарихининг долзарб масалалари
2020 йилнинг 1 май куни Гулистон давлат университети ташаббуси билан “Сирдарё тарихининг долзарб масалалари” мавзусида онлайн семинар ташкил  этилди. Мазкур семинарни университет ректори профессор М.Т.Ходжиев кириш сўзи билан очиб берди. Семинарда доцентлар С.Қудратов, А.Сулаймонов, Б.Тўйчибоев, Ў.Эрбўтаева ва тадқиқотчи Б.Самадовлар ўз чиқишлари билан иштирок этишди. Мазкур онлайн семинарни интернет тармоғи орқали ёш тадқиқотчи ва изланувчилар кузатиб боришди.           Семинарда Сирдарё вилояти тарихига доир университетимиз олимлари томонидан билдирилган янги изланишлар натижалари Янгиланаётган Ўзбекистонда шиддат билан ўз ўрнини топиб бораётган вилоятимизнинг тарихини ўрганишда…
1033 | 2020-05-02 12:10 | Batafsil
Биохилмахилликни сақлаш ва ривожлантириш мавзусидаги республика онлайн илмий-амалий анжумани тўплами.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 17 апрел куни Гулистон давлат университети Биология кафедраси томонидан "Биохилмахилликни сақлаш ва ривожлантириш" мавзусидаги республика онлайн илмий-амалий анжумани тўплами ўтказилган эди. Эндиликда Сиз ушбу анжуман тўпламини юклаб олиш имкониятига эгасиз.Тўпламни юклаб олиш
1272 | 2020-04-30 16:43 | Batafsil
Депутат қабули
2020 йилнинг 30 апрел санасида Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати, Гулистон давлат университети ректори профессор Муксин Таджиевич Ходжиев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани 17-Гулистон сайлов участкаси аҳолиси билан учрашди. Кун тартибидаги дастлабки масала: Пандемия шароитида шароити оғир, кам таъминланган ва ногирони бор оилаларга Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати томонидан тақдим этилган озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ва муаммоларини жойида ҳал этиш эди. Сайхунобод тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Рустамов Абдуҳалил, Аъзамов Воҳид, Мамаражапова Рай&…
1209 | 2020-04-30 14:42 | Batafsil
Китобхон талаба танловони учун тестлар
Аввалроқ "Китобхон талаба" танлови ҳақида веб саҳифамизда эълон берилган эди. Танловнинг 1-босқичи учун тестлардан намуналарни юклаб олишингиз мумкин. ТЕСТНИ ЮКЛАБ ОЛИШ
1119 | 2020-04-28 08:31 | Batafsil
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
Ҳурматли талаба-ёшлар!   Талаба-ёшлар ўртасида бадиий адабиётларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб қилиш, уларнинг китобдан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Маърифатли ёшлар – юрт кўзгуси” шиори остида “Китобхон талаба” Республика танлови ўтказилмоқда. Танловнинг биринчи университет босқичи жорий йилнинг 28-29 апрель кунлари онлайн шаклида ўтказилади. Сиз танлов Низомида белгиланган шартлар бўйича 1-шарт ёзма шаклда, 2 ва 3-шартлар бўйича (аннотация ва тарғибот жараёни) видео шаклда тасвирга олиб Ташкилий қўмитага (97-277-24-37, 94-911-33-22) рақамлари ёки…
1286 | 2020-04-24 14:04 | Batafsil
Элон
Қўшни давлатлардан ўқишини кўчирган ёшлар учун масофавий таълим бўйича маълумот олиш учун  доимий ишлайдиган телефон рақами ва кўшни давлатлардан ўқишини кўчирган ёшлар  учун контракт тўлови ва бошқа саволларга жавоб берадиган доимий ишлайдиган телефон рақами:  +99867 225-38-01,  67-225-49-11
861 | 2020-04-23 09:35 | Batafsil
Гулистон давлат университети талабаси халқаро олимпиада совриндори бўлди
2020 йилнинг март ойида Туркманистон Рсепубликасининг Халқаро гуманитар ва ривожлантириш университети ташаббуси билан олий таълим муассасалари талбалари учун халқаро “3-очиқ математика олмипиадаси” бўлиб ўтди. Бу йилги олимпиада онлайн тарзда ташкил этилди. Ушбу олимпиада олий таълим муассасаларининг 1-4 босқич бакалавриатура йўналиши талабалари ўртасида ўтказилиб, унда Гулистон давлат университети вакиллари ҳам иштирок этишди. Гулистон давлат университетининг Физика-математика факультети “Математика” йўналиши 1-босқич талабаси Ахадов Абдушукур Ўткир ўғли илмий раҳбари “Математика” кафедраси катта ўқитувчиси Ж.Маматов ҳамроҳлигида ушбу олимпиадада иштирок этиб, учинчи ўринни қўлга к…
1374 | 2020-04-18 11:13 | Batafsil
Гулистон давлат университети томонидан “Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш” мавзусида Республика онлайн илмий-амалий анжумани ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган илмий-тадбирлар режасига асосан,  2020 йил 17 апрель куни Гулистон давлат университети томонидан “Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш” мавзусидаги Республика онлайн илмий-амалий анжумани ZOOM дастури орқали ташкил этилди. Анжуманда ГулДУ ректори, т.ф.д., проф М.Т.Ходжиев, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Сулайманов,  ГулДУ Биология кафедраси профессори, б.ф.д., Ҳ.Ҳ.Қўшиев (Ўсимликлар ўсиш ва ривожланишига биотик ва абиотик омиллар таъсири), ГулДУ Ботаника ва доривор ўсимликлар кафедраси мудири, профессор, б.ф.д., Ҳ.Қ.Қаршибоев (Ўсимликлар биохилма-хиллигини муҳофаза қил…
1362 | 2020-04-18 10:39 | Batafsil
Гулистон давлат университети Филология факултети талабаси Қуддусбек Асадуллаевнинг тенгдошларига Мурожаати!
Азиз тенгдошим! Бугун пандемия даражасига кўтарилган коронавирус инфекцияси кезиб юрган бир пайтга сенга Мурожаат этяпман! Бугун юртимизнинг барча жойларида карантин коидаларига амал қилинаётган бир пайтда мен ва сен каби талаба-ёшларнинг таътил кунларида ҳам билим олишимиз учун давлатимиз барча шароитни яратиб берди. Муҳтарам Президентимиз охирги бир нечта Мурожаатларида ёшларга таянишларини, шундай синовли кунларда ҳам бир бўлиб, шифокорлар тавсиясига қатъий риоя қилиш лозимлигини, биз ёшлар эса билим олиб, юрт корига мададкор бўладиган кадрлар бўлиб етишишимиз лозимлигини уқтирмоқдалар. Ҳурматли тенгдошим! Бугун университетимизнинг масофавий таълим платформалари ва онлайн дарслар контенти орқали азиз устозларимиз томонидан ўт…
1519 | 2020-04-16 10:43 | Batafsil

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->