ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
ҲАЙКАЛГА ГУЛЧАМБАР ҚЎЙИЛДИ
2019 йил 31 декабр куни Гулистон давлат университети ректори М.Т.Ходжиев, проректорлар, деканлар, кафедра мудирлари, декан ўринбосарлари Гулистон шаҳрида яқинда очилган Ўзбекистон халқ шоираси “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибаси Ҳалима Худойбердиева ҳайкалига гулчамбар қўйилди. Университет жамоаси шоира номидаги ижод мактаби билан танишдилар. Сирдарёлик шоира Ҳалима Худойбердиева ижод мактабининг ўқув хоналари, уй музейидан кўп янги, фойдали маълумотлар олдилар. Бу ижод мактабида сирдарёлик ёшларга таълим ва тарбия берилади. Ёшларни истеъдодларини, салоҳиятларини юзага чиқаришларига кўмак беради. Ҳалима Худойбердиева ижод мактабидан Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймонлар, Ҳамроқул Ризол…
888 | 2020-01-04 15:40 | Batafsil
ЖАҲОН БАНКИНИНГ АКАДЕМИК ИННОВАЦИЯЛАР ФОНДИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН “ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ” ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИККА ТАКЛИФГулистон давлат университетида Жаҳон банкининг Амалий инновацион фонди гранти асосида “CLUSTER APPROACH IN DEVELOPING INTEGRATION OF HIGHER EDUCATION AND PRODUCTION: organizing “Educational-scientific complex” in the integrated system of Production and Gulistan State University” мавзусидаги амалга оширилмоқда.     Ушбу мақсада асосида лойиҳа режасида хорижий университетлар билан ҳамкорликларни йўлга қўйиш ва илғор тажрибаларини ўрганишга алоҳида эътибор берилиши назарда тутилган.Ушбу лойиҳа бўйича хорижий университетлар, илмий лабора…
768 | 2020-01-03 13:07 | Batafsil
2020 йилдан талаба-ёшлар билан ишлаш янги босқичга кўтарилади
Жорий йилнинг 28 декабрь куни Гулистон давлат университетининг Маданият саройида университетининг кенгайтирилган таркибдаги Кенгаши бўлиб ўтди. Кенгаш университет ректори профессор М.Т.Ходжиев томонидан олиб борилди. Унда 2019 йил сарҳисоби қилиниб, қилинган ишларнинг мавжуд ҳолати мониторинги ўтказилди. Кенгашда йилда давомида муваффаққиятли фаолият юритган профессор-ўқитувчилар тақдирланишди. Учрашувда университет ректори жамоани Янги йил билан табриклаб, келгуси йилида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифаларга батафсил тўхталиб ўтди. 2019 йилнинг 27 декабрь куни муҳтарам Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масала-Ёшлар билан ишлашни янги босқичга кўтариш вазифаси юклатилган бўлиб, 202…
1013 | 2019-12-28 15:51 | Batafsil
Беати Шорайт хонимга Гулистон давлат университетининг “Фахрий профессори” унвони берилди
Гулистон давлат университетининг Экспериментал биология лабораторияси профессор Ҳ.Ҳ.Қўшиев раҳбарилигида олиб борилаётган тадқиқотлар асосида 3 йилдан буён Германиянинг ГИЗ халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик олиб бормоқда. Ушбу олиб борилаётган ҳамкорликлар асосида Сирдарё вилояти шароитида Боғдочиликни (Анорчиликни) ривожлантириш, сув, тупроқ ва ўсимлик маҳсулотлари таркибини таҳлил қилиш бўйича илмий-амалий фаолият йўлга қўйилди. Ўтган давр ичида ГИЗ халқаро ташкилоти томонидан Экспериментал биология лабораториясига сув, тупроқ ва ўсимлик маҳсулотларини таҳлил қилиш бўйича 30 минг евро қийматидаги лаборатория ускуналари, реактивлар тақдим қилиниб,…
1042 | 2019-12-22 16:58 | Batafsil
Гулистон давлат университети талабаси халқаро олимпиада ғолиблигини қўлга киритди
2019 йилнинг ноябрь ойида Россия Федерациясининг Новосибрск давлат университетида халқаро “Сибир математика олмипиадаси” бўлиб ўтди. Ушбу олимпиада олий таълим муассасаларининг 1-4 босқич бакалавриатура йўналиши талабалари ўртасида ўтказилиб, унда Гулистон давлат университети вакиллари ҳам иштирок этишди.Гулистон давлат университетининг Физика-математика факультети “Математика” йўналиши 1-босқич талабаси Ахадов Абдушукур Ўткир ўғли илмий раҳбари “Математика” кафедраси катта ўқитувчиси Ж.Маматов ҳамроҳлигида ушбу олимпиадада иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
1031 | 2019-12-22 16:50 | Batafsil
Илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг навбатдаги йиғилиши
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ  PhD.30.09.2019.B.91.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ ҚОШИДАГИ ИЛМИЙ СЕМИНАРНИНГ  НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ 2019 ЙИЛ 21 ДЕКАБРЬ СОАТ 10:00 ДА БЎЛИБ ЎТАДИ. КУН ТАРТИБИ:1. Собиров Жобир Жамоловичнинг 03.00.06-Зоология ихтисослиги бўйича «Тўдакўл сув омборининг балиқчилиқдаги аҳамияти ва гидробиологик ҳолати» мавзусидаги биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши муҳокамаси.2. Ҳар хил масалалар. Манзил: Гулистон шаҳри, 4-мавзе, ГулДУ бош бино маърузалар зали.
1668 | 2019-12-18 17:23 | Batafsil
Миниатюрачи рассом билан учрашув
2019 йил 12 декабрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 5 та муҳим ташаббус доирасида “Рассом устахонасига ташриф” лойиҳаси асосида Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, Шухрат медали соҳиби, миниатюрачи рассом Баходир Бобоназаров билан ижодий учрашув ўтказилди.Учрашув давомида талабаларга Шарқ миниатюра санъатининг тарихи, услублари, ўзига хос мактаблари ҳамда ривожланиш босқичлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди ҳамда рассом Боходир Бобоназаров томонидан талабаларга тасвирий санъатнинг миниатюра жанри бўйича маҳорат дарси ўтказилди.Мазкур ижодий учрашувда Гулистон давлат университети Санъатшунослик факультетининг “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси&…
941 | 2019-12-14 10:25 | Batafsil
“Ёшлар – сайлов арафасида”
O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган давра суҳбатида ҳар жиҳатдан баркамол, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий қарашларга эга ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал, маънавий салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди.Юртимизда ёш авлоднинг сиёсий-ҳуқуқий мaдaниятини ривожлантириш,  22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда юқори савияда ўтказиш мақсадида Гулистон давлат университетида ҳар ҳафтанинг сешанба кунида факультетлар ўртасида давра суҳбати ўтказиб келинмоқда. Унинг навбатдагиси университетнинг Жисмоний маданият фак…
1108 | 2019-12-10 17:34 | Batafsil
Конституция – тараққиётимиз кафолати
2019 йил 7 декабрь куни Гулистон давлат университети Маданият саройида “Конституция-тараққиётимиз кафолати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни университети ректори М.Т.Ходжиев кириш сўзи билан очди. Сўнг вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев ва Тарих кафедраси ўқитувчиси О.Канимқуловлар Конституциямизнинг яратилиш тарихи, аҳамияти, ҳозирги ислоҳотлардаги ўрни ҳақида маъруза қилдилар. Талаба-ёшлар ўртасида бош қомусимизга бағишлаб ўтказилган “Энг яхши иншо”, “Энг яхши плакат” танловлари ғолибларига ҳамда университетдаги кўп йиллик фаолияти давомида ўрнак бўлган профессор-ўқитувчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик с…
1214 | 2019-12-08 12:06 | Batafsil
“Соғлом талаба”лойиҳаси старт олди
Жорий йилнинг 5 декабр куни “Халқаро волонтёрлар куни” муносабати билан Гулистон давлат университетида таҳсил олаётган талабалар иштирокида “Соғлом талаба” лойиҳаси старт олди. Лойиҳа доирасида “Рўйхатга олиш бекати”, “Соғлом овқатланиш бекати”, “Фото-бекат”, “Тиббий кўрик бекати”, “Бу қизиқ бекати” ва “Психологик маслаҳатлар бекати” ташкил этилди. Тадбир иштирокчиларни рўйхатга олишдан бошланди. Шундан сўнг иштирокчилар “Соғлом овқатланиш бекати” томон йўл олишди. Ушбу “бекат”да иштирокчиларга тўғри овқатланиш қоидалари юзасидан маълумотлар берилиб, соғлом овқатланишни т…
1284 | 2019-12-07 14:12 | Batafsil

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->