Жаҳон банки академик инновациялар фондининг “Олий таълимни модернизациялаш” лойиҳаси доирасида семинар тренинг ўтказилди
28 май куни жаҳон банкининг “Академик инновациялар фонди” гранти асосида гулистон давлат университетида “Олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантиришда кластерли ёндашув: Гулистон давлат университети ва ишлаб чиқариш интеграцияси тизимида “ўқув-илмий комплекс” ташкил этиш” мавзусида амалга оширилаётган лойиҳа режаси асосида “маҳсулотларни сертификатлаштириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Ушбу семинар тренингда Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш агентлиги мутахассислари, сирдарё вилояти синов ва сертификатлаштириш маркази директори ва ходимлари. Экспериментал биология лабораторияси тадқиқотчи ва ходимлари, университетда фаолият кўрсатаётган мутахассис ходимлар иштирок эт…
1469 | 2019-05-30 12:06 | Batafsil
“Шеърият шайдолари” танлови бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 29 май куни Гулистон давлат университети талаблари ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга йўналтирилган "Шеърият шайдолари" танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Танловда 1-ўринни филология, 2-ўринни Педагогика, 3-ўринни жисмоний маданият талабалари эгаллашди.
1285 | 2019-05-29 17:07 | Batafsil
Тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПҚ-4339-сонли қарори билан Конгратбай Авезимбетович Шарипов  Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
1340 | 2019-05-29 17:04 | Batafsil
Илм-фанга эътибор!
2019 йилнинг 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди.  Мазкур учрашувда Гулистон давлат университети ректори профессор М.Т.Ходжиев ҳам иштирок этган эди. 27 май куни Гулистон давлат университетининг Маданият саройида Президент Ш.Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувнинг мазмун-моҳиятини етказиш, унда давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим муассасалари учун белгилаб берган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда университет ректори М.Ходжиев маъруза қилиб, унда илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва уларни моддий,…
1760 | 2019-05-29 10:52 | Batafsil
“Олий таълимни модернизациялаш” лойиҳаси бўйича Германиялик мутахассис томонидан семинар-тренинг ўтказилмоқда
Жаҳон банкининг “Академик инновациялар фонди” асосида “Олий таълимни модернизациялаш” бўйича “ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА КЛАСТЕРЛИ ЁНДАШУВ: Гулистон давлат университети ва ишлаб чиқариш интеграцияси тизимида “Ўқув-илмий комплекс” ташкил этиш” мавзусида Гулистон давлат университетида амалга оширилаётган лойиҳа режасига кўра германиянинг Гёттинген университетидан профессор Рекел Джоханес (Reckel Johannes) 2019 йилнинг 17-29 май кунларига таклиф этилган. Ушбу муддат давомида профессор Reckel Johannes томонидан Германиянинг марказий кутубхона манбалридан on-line тизимда фойдаланиш бўйича тақдимотлар қилиш билан бирга амалий машғулотлар ўтказади. Шунингдек, Гулистон д…
1762 | 2019-05-22 15:54 | Batafsil
Гиёҳвандлик – аср вабоси
2019 йил 15 май куни Гулистон давлат университети маданият саройида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мавзусида профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ф.Ниязов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази етакчи эксперти С.Жуманова, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚБ катта тезкор вакили Ш.Исмоилов, Сирдарё вилоят ҳокимлиги етакчи мутахассиси А.Содиқов, Сирдарё вилоят ДХХ ходими И.Баширов, Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили С.Ўрдабоев, Сирдарё вилоят наркология диспансери тиббий-ижтимоий шифокори З.Давлатова, профессор-ўқитув…
2646 | 2019-05-16 15:43 | Batafsil
Оила – муқаддас даргоҳ
2019 йил 14 май куни Гулистон давлат университети маърузалар залида талаба-ёшлар ўртасида 15 май – Халқаро оила кунига бағишланган “Оила жамиятнинг асосий бўғини” шиори остида “Оила – муқаддас даргоҳ” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди. Тадбирда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Абдурасулов, О.Яхшиликова - Гулистон шаҳар Хотин-қизлар кенгаши раиси ўринбосари, А.Пайзиева - Гулистон шаҳар "Оила" илмий-тадқиқот маркази раҳбари, Л.Муратова - Гулистон шаҳар никох уйи раҳбари, Филология факультети Хотин-қизлар бўлими раиси Ш.Ҳакимова ва 120 нафар талабалар қатнашди. Тадбирда сўзга чиққанлар 15 май – Халқаро о…
2660 | 2019-05-15 17:17 | Batafsil
Китоб-тафаккур қаноти
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 февралда Сирдарё вилоятига қилган ташрифларида беш ташаббусни илгари сурдилар. Президентимиз ташаббусларининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 14 май куни университетда “Китоб-тафаккур қаноти” мавзусида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси Иқбол Мирзо билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда университет ректори профессор Муксин Ходжиев, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси Иқбол Мирзо, Ўзбекистон Республикаси Республикаси санъат арбоби, адабиётшунос олим Иброҳим Ғофуров, Ўзбекистон халқ артисти Ҳилол Насимов, Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва…
2377 | 2019-05-15 10:21 | Batafsil
Театр – ибрат мактаби
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2019 йил 17 февраль куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича кўтарилган 5 та ташаббуснинг биринчиси, “Ўқувчи-талабаларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш масалалари” йўналиши ижроси бўйича Гулистон давлат университетида талабаларда эстетик дид, касбий этика, кийиниш ва муомала маданиятини ривожлантириш, уларни адабиёт ва санъатга ошно қилиш, санъат, маданият ва мусиқа орқали уларни ҳар жиҳатдан баркамол шахс сифатида тарбиялаш мақсадида 2019 йил 6-10 май кунлари “Театр кунлари” ҳафталик …
1439 | 2019-05-14 15:18 | Batafsil
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish