ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Замон нафаси
2019 йил 1 апрел куни Гулистон давлат университети Маданият саройида Мурод Ражабов ва унинг шогирдлари иштирокида “Замон нафаси” номли театрлаштирилган томоша бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асатилла Холиқов, актёр Равшан Жўраев, актёр Вохиджон Соибов профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Матбуот хизмати.  
2702 | 2019-04-03 15:44 | Batafsil
“Ёшлар – соғлом ҳаёт тарзи тарафдори”
2019 йилнинг 1 апрель куни университет Маданият саройида ““Ёшлар – соғлом ҳаёт тарзи тарафдори” мавзусида маънавий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда– университет профессори Р.Маҳмудов, Сирдарё вилояти ДХХ бошқармаси ходими Р.Шарипов, Сирдарё вилояти прокуратураси бўлим прокурори М.Сулаймонов, Сирдарё вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази бош шифокори В.Шерматов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари М.Хайитов, вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази етакчи мутахассиси М.Исакулов, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди. Сўзга чиққанлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, ёшларимиз соғлом ҳаёт, со …
3305 | 2019-04-03 15:23 | Batafsil
Университетда Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймоннинг 85 йиллиги нишонланди
2019 йилнинг 30 март санасида Гулистон давлат университетида Ўзбекистон Халқ шоири Тўра Сулаймон таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан “Тўра Сулаймон ижодида маънавий-маърифий тарбия масалалари” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев, педагогика фанлари доктори Қ.Йўлдошев, Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт университети проректори А.Собиров, Ўзбекистон Фанлар Академияси тил ва адабиёт институти профессори Ш.Турдимов, Фарғона давлат университети ректори Р.Мақсудов, Ўзбекистон ҳалқ артисти А.Олимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шомаҳмуд Шораҳмедов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ҳ.Ортиқбоева, профессор-ўқитувчилар …
3644 | 2019-03-30 21:16 | Batafsil
Гулистон давлат университетининг мактаб кутубхонасига совғаси
2019 йил 27 март куни Сирдарё вилоятида “Ўзим ўқиган мактабимга менинг китоб туҳфам” лойиҳаси ўтказилди. Ушбу лойиҳа доирасида Гулистон давлат университети томонидан Гулистон шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактаби кутубхонасига энг сара бадиий китоблар тўплами совға қилинди. Китобларни топшириш тадбирида университет ректори, профессор М.Т.Ходжиев иштирок этди. Тадбирда университет ректори ушбу китоблар ўқувчиларимизни билимли ва зукко қилиб тарбиялашда, уларнинг дунёқарашларини кенгайтиришда, китобхонлик маданиятини оширишда хизмат қилишини, келгусида бундай тадбирларни доимий ўтказиб борилишига тилак билдирди.        Матбуот хизмати.
2973 | 2019-03-28 09:52 | Batafsil
Янги китоб тақдимоти ўтказилди
2019 йилнинг 26 март куни университет Маданият саройида филология фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошевнинг янги “Сўз ёлқини” китобининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда республикамизнинг кўзга кўринган олимлари, ёш тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди. Сўзга чиққанлар олимнинг мазкур ижод асари ҳам ўзбек тилшунослигидаги сўнги йилларда олиб борилаётган илмий тадқиқотларга фундаментал асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлашди.      Матбуот хизмати.
3078 | 2019-03-28 09:31 | Batafsil
Гулистон давлат университетида замонавий “Қайта тикланувчи энергия манбалари” лабораторияси очилди
2019 йилнинг 26 март куни Гулистон давлат университетида Европа иттифоқининг “ЭРАСМУС+” дастурининг “RENES: Қайта тикланувчи енергия манбалари ва барқарор атроф муҳит мутахассислиги бўйича магистрлар дастурини ривожлантириш” мавзусидаги қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Қайта тикланувчи энергия манбалари” лабораториясининг очилиш маросими ўтказилди. “ЭРАСМУС+” дастурининг RENES лойиҳаси доирасида Гулистон давлат университетида ташкил этилган “Қайта тикланувчи энергия манбалари” лабораториясига Германия, Италия, Испания ва бошқа ривожланган давлатларда ишлаб чиқарилган 46 минг евролик (инвестиция) 20 турдаги лаборатория жи…
3079 | 2019-03-26 16:59 | Batafsil
Эрасмус+дастури лойиҳаси бўйича навбатдаги ялпи йиғилишига бағишланган халқаро илмий-амалий семинар ўз ишини бошлади
2019 йилнинг 26 март санасида Гулистон давлат университетида Эрасмус+ дастурининг 574055-ЕРР-2016-1-1Т-ЕРРКА 2-СВНЕ-JP “RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит соҳасида магистрлик дастурини ишлаб чиқиш” лойиҳаси бўйича навбатдаги ялпи йиғилиши ўз ишини бошлади. Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, “RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит соҳасида магистрлик дастурини ишлаб чиқиш” лойиҳасида Европа Иттифоқининг Италия, Германия, Швеция, Болгария давлатларининг олий таълим муассалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг 6 нафар олий таълим муассасалари иштокчи ҳисобланишади. Ушбу лойиҳа доирасида Гулистон давлат…
3028 | 2019-03-26 16:20 | Batafsil
Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз
2019 йилнинг 25 март куни университетнинг Маданият саройида “Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз” мавзусида маънавий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ф.Ниязов, университет профессори Р.Маҳмудов, Сирдарё вилояти ДХХ бошқармаси ходими И.Ҳайдаров, Сирдарё вилояти прокуратураси бўлим прокурори И.Абдурахмонов, Сирдарё вилояти бош имом хатиб ёрдамчиси Ф.Рахмонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими раҳбари Ғ.Юсупов, ОАВ ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик масаласи ижтимо…
3746 | 2019-03-26 15:18 | Batafsil
I Тошкент халқаро ярим марафони бўлиб ўтди
2019 йилнинг 24 март куни мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида “I халқаро Тошкент ярим марафони” ташкил этилган эди. Ушбу мусобақада Гулистон давлат университети Тарих йўналиши талабаси Қосимов Сардорбек ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 21 км масофани қарийб икки соат мобайнида босиб ўтиб, совриндорлар қаторидан жой эгаллади.  Матбуот хизмати.
3152 | 2019-03-26 14:31 | Batafsil
Университетда Наврўз байрами!
2019 йил 23 март куни Университетда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланди. Байрамда ректор, проректорлар, бўлим бошлиқлари, деканлар, профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талаба-ёшлар иштирок этди. Барчага байрамнинг бош таоми-Сумалак ва ош тарқатилди.        Матбуот хизмати.
2705 | 2019-03-26 09:18 | Batafsil

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->