ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Абитуриентлар диққатига!
Сиртқи таълимга ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади. Ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади. Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади. Натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади. Ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш ҳар йили 15 январдан 25 январгача давом этади. Илгари 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар эди
6413 | 2019-06-14 08:55 | Batafsil
2019/2020 ўқув йили кузги семестрига қадар олий таълим муассасасидаги ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганлар диққатига!
Ўқишни кўчириш ва кўчириб тиклаш бўйича: Ўқишни кўчириш (шу жумладан, хорижий ОТМдан ҳам) ва кўчириб тиклаш тўғрисидаги аризалар ва ҳужжатлар 2019 йилнинг 15 июлидан 5 августигача (ўша куни ҳам) бўлган муддатда вазирликнинг ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан қабул қилинади. Аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги биттадан ОТМда ташкил этилади. Ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этиладиган ОТМлар рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йилнинг 15 июлига қадар тасдиқланади ва вазирликнинг расмий веб-сайтида ва телеграм каналида эълон қилинади. Ҳудудий ишчи гуру…
3528 | 2019-06-14 08:54 | Batafsil
Абитуриентлар диққатига!
Абитуриентлар 5 та ОТМга ҳужжатларни соддалаштирилган тартибда топширишлари мумкин Жорий йилнинг 15 июнидан 15 июлигача абитуриентлар қуйидаги ОТМларга доимий рўйхатда турган жойидан қатъи назар Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) орқали соддалаштирилган тартибда ҳужжат топширишлари мумкин: 1. Тошкент давлат юридик университети;2. Қорақалпоқ давлат университети;3. Гулистон давлат университети;4. Фарғона давлат университети;5. Самарқанд давлат университети. ДХМлар орқали ҳужжат топширишда фақатгина 2 та ҳужжат сўралади: 👉 фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);👉 умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб…
5776 | 2019-06-14 08:51 | Batafsil
САЙЁР ҚАБУЛ!
2019 йил 12 июнь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган Гулистон давлат университети фаоллар залида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Каримов Маджит Маликович раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Абдуғаниев, Гулистон давлат университетининг ректори М.Ходжиев, ДТМнинг Сирдарё вилояти бўлими ходимлари, Сирдарё вилоят халқ таълими, касб-ҳунар таълими, маданият, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, Давлат хизматлари агентлиги (туман ва шаҳарлари билан биргаликда), Ички ишлар, Ахборот технологиялари, Фавқулотда вазиятлар бошқармалари бош…
3675 | 2019-06-13 18:28 | Batafsil
ТАШАББУС-2019
2019 йилнинг 8 июнь куни Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган “Ташаббус-2019” кўрик танловининг Сирдарё вилоят босқичи старт олди. Кўрик танлов ташкилотчилари Сирдарё вилояти ҳоқимлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Республика Марказий банки, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси ҳунармандлар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан ҳар йили ташкил этиладиган ушбу кўрик танловнинг бу йилгиси ҳам қамров, ҳам янги ғоялар ва технологияларни жалб қилиш борасида олдингиларидан кескин фарқ қилмоқда. Эътиборли жиҳати, мазкур танловга Гулистон давлат университети жамо…
3607 | 2019-06-08 16:12 | Batafsil
5 та муҳим ташаббус амалда: Санъат фестивали бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича бешта муҳим ташаббуснинг Биринчи муҳим ташаббуси-Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш бўйича Гулистон шаҳридаги “Билимдонлар маскани”да университет талабалари орасида Санъатнинг турли йўналишлари бўйича “Санъат фестивали” бўлиб ўтди. Ушбу фестивал иштирокчиларини тақдирлаш маросимида университет ректори М.Ходжиев, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Абдуғаниев, проректорлар, деканлар ва профессор ўқитув…
3907 | 2019-06-08 09:02 | Batafsil
Гулистон давлат университетининг “Экспериментал биология” лабораториясидан яна бир янгилик:
Батат (ширин картошка) Сирдарё вилояти тупроқ-иқлим шароити учун тавсия этилаётган янги ноанъанавий қишлоқ хўжалиги ўсимлигиБатат (Ipomoea batatas)нинг ватани Жанубий Америка бўлиб, асосан, тропик  мамлакатларда, дунёнинг 100 дан ортиқ  давлатларда  экилади. Гектаридан 800-1200 центнер хосил олинади. Батат картошкаси қаламчаларидан кўпайтирилади. Экспериментал биология лабораториясида бир неча йиллардан буён олиб борилган биотехнологик, физиологик ва биокимёвий тадқиқотлар асосида бататнинг маҳаллий шароитда ўсиш-ривожланиш хусусиятлари тадқиқ қилинди. Олиб борилган биотехнологик тадқиқотлар асосида бататнинг Сирдарё вилояти тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган линиялари яратилди ва …
2351 | 2019-06-08 08:53 | Batafsil
5 та муҳим ташаббус амалда: Спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланишди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича бешта муҳим ташаббуснинг Иккинчи муҳим ташаббуси-Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасида қобилиятини намоён этиш бўйича университет талабалари орасида Спортнинг турлари бўйича мусобақалар старт олган эди. Ушбу мусобақаларнинг финал босқичи якунланиб, ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тақдирлаш маросимида университет ректори М.Ходжиев, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Абдуғаниев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмонов, вилоят мактабгача таълим бошлиu…
2693 | 2019-06-06 16:49 | Batafsil
Гулистон давлат университетида “Беш ташаббус маркази” очилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 19 февралда Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида бешта ташаббусни илгари сурдилар. Биринчи ташаббус: Ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.Иккинчи ташаббус: Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.Учинчи ташаббус: Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.Тўртинчи ташаббус: Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадларини амалг…
2620 | 2019-06-06 16:45 | Batafsil
Жаҳон банкининг АИФ лойиҳаси доирасида “Hayot Technology” ҳамкор ташкилот томонидан ўсимлик ва маҳсулотларини молекуляр-генетик таҳлил қилиш бўйича семинар-тренинг ўтказилмоқда
2019 йилнинг 22 майидан бошлаб,  Жаҳон банкининг АИФ гранти асосида ҳамкор ташкилот “Hayot Technology” томонидан семинар-тренинг ўтказилмоқда. Ўтказилаётган семинар-тренинг давомида “Экспериментал биология” лабораторияси ходимлари, докторантлар, магистрантлар, мустақил тадқиқотчилар иштирок этмоқда. Семинар-тренингнинг 2-чи кунида ишлаб чиқариш корхоналари (фермер хўжликлари ва тадбиркор қишлоқ хўжалиги) ходимлари таклиф этилдилар. Экспериментал биология лабораториясида ўтказилаётган амалий машғулотлар давомида тадқиқотларда фойдаланиладиган замонавий ускуналар билан ишлаш тартиби босқичма-босқич тарзда намойиш қилинди. Бу тадқиқотчилар, магистрантлар учу…
2696 | 2019-06-04 22:33 | Batafsil

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->