ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз
2019 йилнинг 25 март куни университетнинг Маданият саройида “Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз” мавзусида маънавий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ф.Ниязов, университет профессори Р.Маҳмудов, Сирдарё вилояти ДХХ бошқармаси ходими И.Ҳайдаров, Сирдарё вилояти прокуратураси бўлим прокурори И.Абдурахмонов, Сирдарё вилояти бош имом хатиб ёрдамчиси Ф.Рахмонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими раҳбари Ғ.Юсупов, ОАВ ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик масаласи ижтимо…
4486 | 2019-03-26 15:18 | Batafsil
I Тошкент халқаро ярим марафони бўлиб ўтди
2019 йилнинг 24 март куни мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида “I халқаро Тошкент ярим марафони” ташкил этилган эди. Ушбу мусобақада Гулистон давлат университети Тарих йўналиши талабаси Қосимов Сардорбек ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 21 км масофани қарийб икки соат мобайнида босиб ўтиб, совриндорлар қаторидан жой эгаллади.  Матбуот хизмати.
3826 | 2019-03-26 14:31 | Batafsil
Университетда Наврўз байрами!
2019 йил 23 март куни Университетда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланди. Байрамда ректор, проректорлар, бўлим бошлиқлари, деканлар, профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талаба-ёшлар иштирок этди. Барчага байрамнинг бош таоми-Сумалак ва ош тарқатилди.        Матбуот хизмати.
3249 | 2019-03-26 09:18 | Batafsil
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРИ ИНОМ МАЖИДОВ ТАЛАБАЛАР БИЛАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ
15 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов республика олий таълим муассасалари талабалари билан онлайн мулоқот ўтказди. Мулоқотда жойлардаги студиялардан туриб барча олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган, етимлик ва чин етимликда ўсган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иқтидорли ва  ташаббускор талаба-ёшлар вакиллари иштирок этди. Учрашувда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, уларни илм-фанга жалб этиш, интеллектуал салоҳиятини намоён қилишлари учун шароитларни кенгайтириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича маълумот берилди. Икки соатдан кўпроқ вақт давом этган мулоқотда вазир талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, ўқув…
4812 | 2019-03-18 15:22 | Batafsil
Гулистон давлат университетида Қозон федерал университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари очилади
 2018 йилнинг 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан юртимизда биринчи маротаба “Ўзбекистон-Россия таълим форуми” ўтказилган эди. Мазкур форум доирасида Гулистон давлат университети  Россиянинг Қозон федерал университети билан "2+2" қўшма таълим дастурини очиш буйича шартнома имзоланган эди.Мазкур шартнома бўйича 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Гулистон давлат университетида очилиши кутилаётган қўшма таълим дастурлари бўйича музокаралар ўтказиш ва ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида Гулистон давлат университети делегацияси 2019 йилнинг 14 март куни Россиянинг Қозон шаҳрига жўнаб кетишди. Делегацияга университет ректори М.Т.Ходжиев раҳбарлик қ…
4363 | 2019-03-16 14:55 | Batafsil
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
Ҳурматли талабалар! Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида «Жаҳолатга қарши маърифат», «Мен диний экстремизм ва терроризмни қандай тушунаман» шиори остида мақолалар танлови ўтказилмоқда. Танлов «Энг яхши мақола» йўналишида ўтказилади. Гулистон давлат университетида мазкур танловнинг биринчи (гуруҳлараро) босқичи 2019 йил 1-10 апрел кунлари, иккинчи (факультетлараро) босқичи 2019 йил 20-30 апрел кунлари  ўтказилади. Танловнинг иккинчи босқичида ғолиб бўлган 1 ва 2-ўринни эгаллаган талабаларнинг мақолалари танловнинг Республика босқичига юборилади.Батафсил маълумот ва танлов шартларини университетнинг расмий (ГулДУ.уз) сайтига жойлаштирилган танлов Низомидан о…
4007 | 2019-03-16 14:43 | Batafsil
ХУШХАБАР!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 2-мартдаги Қарорига кўра Гулистон давлат университети Филология факультети Инглиз тили ва адабиёти йўналиши 4-босқич талабаси Зулфиқорова Азиза Баходир қизи “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндорига айланди. Ушбу юксак мукофот давлатимиз раҳбари томонидан 7 март куни Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан ташкиллаштирилган байрам тадбирида тантанали равишда топширилди. Жорий йилнинг 9-март куни Гулистон давлат университетида совриндорни табриклаш мақсадида қутлов тадбири ташкил этилди. Тадбирни университет ректори М.Ходжиев олиб борди. Тадбирда совриндор А.Б.Зулфиқорова китоблар тўплами билан тақдирланиб, талабанинг ота-онаси ва устозларига шундай шарафли …
3381 | 2019-03-12 09:50 | Batafsil
Сен муқаддассан, муқаддас аёл!
2019 йилнинг 6 март куни университет Маданият саройида 8 март-Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири ташкил етилди. Тадбирга Гулистон давлат университетида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ва хўжалик ходимлари таклиф етилди. Байрам кечасини университет ректори М.Т.Ходжиев олиб борди. Сўзга чиққанлар ўзбек аёлини улуғловчи табрик сўзларини билдириб ўтишди. Тадбирда университетнинг бир гуруҳ хотин-қизларига ректоратнинг байрам совғалари топширилди. Тадбир давомида бадиий чиқишлар намойиш етилди.           Матбуот хизмати.
4085 | 2019-03-07 11:08 | Batafsil
Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман
2019-йилнинг 5 март куни университет Маданият саройида ўзбек халқининг севимли шоираси Зулфия Исроилова таваллудининг 104 йиллиги муносабати билан “Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда университет ректори М.Ходжиев, профессор Р.Маҳмудов, Педагогика факултети декани доцент Ж.Комилов ва иқтидорли талабалар нутқ сўзлашди. Сўзга чиққанлар Зулфияхонимнинг ҳаё ва садоқат тимсоли еканлиги, Аёл жасорати ҳақида фикрларини билдириб ўтишди. Тадбир давомида Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш қилиниб, шоиранинг ижод намуналари ижро етилди.             Матбуот хизмати.
3896 | 2019-03-07 10:05 | Batafsil
Каръера 2019
2019 йилнинг 5 март куни Гулистон давлат университетида битирувчиларни иш билан таъминлаш ва истеъмолчилар томонидан таклиф қилинаётган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасини ташкил етишга қаратилган “Каръера 2019” лойиҳаси бўлиб ўтди. Тадбирда Вилоят бандликка кўмаклашиш маркази, Вилоят мактабгача таълим, халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва турли ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Тадбирда 1700 га яқин бўш иш ўринларига олийгоҳ, битирувчилар ва кадрлар истеъмолчилари билан уч томонлама шартномалар имзоланди.           Матбуот хизмати.
5116 | 2019-03-07 09:33 | Batafsil

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->