Ижтимоий-иқтисодий факультети
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ФАКУЛЬТЕТИ

Ижтимоий-иқтисодий факултети декани:  Тўйчибоев Баҳодир Босимович

iqtisod.jpg

Қабул вақти: Хар куни 10.00 – 17.00 (шанбадан ташқари)

Телефон:(+998932711669)

E-mail: 

 

Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари: Абдураимов Дилшод Султонович

Қабул вақти: Хар куни 10.00 – 17.00 (шанбадан ташқари)

Телефон: (+99894) 1686897

E-mail: abduraimov72@umail.uz

 

Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари: К.Алманов

Қабул вақти: Хар куни 10.00 – 17.00 (шанбадан ташқари)

Телефон: (+998933211188)

Е-mail: 

 Факултетда қуйидаги кафедралар ўз фаолиятларини олиб бормоқда:

• Тарих кафедраси

• Миллий ғоя, Ма`навият асослари ва ҳуқуқ та`лими кафедраси

• Иқтисодиёт кафедраси

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

• Тарих кафедраси

• Миллий ғоя, Ма`навият асослари ва ҳуқуқ та`лими кафедраси

• Иқтисодиёт кафедраси

Ижтимоий-иқтисодий факултетда жами 61,5 нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритмоқда. Факултетимиз профессор-ўқитувчилари тарих, иқтисодиёт ва МҒ, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналишларидаги 435 нафар (шу жумладан, 30 нафари қиз бола) талабаларга таълим бериб келишмоқда.

Факултет профессор-ўқитувчиларининг таркибида 19 нафар фан номзоди, 1 нафар фан доктори бор. Профессор-ўқитувчиларнинг ўртача ёши 42 да, факултетнинг илмий салохияти 30% ни ташкил этади.

Ҳозирда факултет кафедраларининг бош илмий мавзуларидан келиб чиққан ҳолда илмий-тадқиқот олиб бориш йўлга қўйилган. Ижтимоий-иқтисодиёт факултети барча кафедраларида фан номзодлари ва фан докторларини тайёрлаш орқали илмий салоҳиятни кўтариш, илмий педагогик кадрлар ёшини ёшартиришнинг 2021 йилгача мўлжалланган истиқбол режаси ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда “Ижтимоий-иқтисодий” факултетида 5230100-“Иқтисодиёт” (158 та талаба), 5120300-“Тарих” (150 та талаба),  ва 5111600- “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълим” (127 та талаба), бакалавр йўналишлари бўйича талабаларга таълим тарбия бериб келинмоқда.

ФАКУЛТЕТ СТРУКТУРАСИ

 

Замонавий педагогик технологиялари бўйича илм орқали билим бериш учун техник жиҳозлар билан таъминланган ўқув зали, 3 та компютер хонаси, интернет тармоқларига уланган ҳолда талабаларга хизмат кўрсатади.

Талабалар таълим олиш билан бирга илмий тадқиқот ишлари билан ҳам тизимли шуғулланиб, анъанавий илмий-назарий анжуман, турли олимпиадаларда совринли ўринларни эгаллашадилар. Уларнинг тадқиқот ишлари кичик мактаб ва тўгаракларда шаклланади ва пухта ҳолатга келади. Иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган тадбирларнинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борилмоқда.  Иқтидорли талабалар 2015йил Хасанова Нигора “Навоий” стипендиясига, Султонов Зафар “АСМ иқтисодиёти” фанидан олимпиадада 2 ўринга созовор бўлди тадбирларнинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борилмоқда.  Иқтидорли талабалар 2016йил Мисирбекова Маҳлиё “Навоий” стипендиясига, Султонов Зафар “АСМ иқтисодиёти” фанидан олимпиадада 2 ўринга созовор бўлди.

2012-2016 йилларга мўлжалланган  Ф-1-80 “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ ишлаб чиқариш инфратузилмасини инновацион ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал илмий грант қўлга киритилди. Мазкур грантда илмий раҳбар проф. А. Маматов, аъзолари доc. О. Сатторқулов, ўқ. М. Маматовлар иштирок етишмоқда. Илмий грант доирасида 2016 йилда 42 млн. сўм молиявий маблаг ўзлаштирилди. Ҳисобот даврида илмий грант доирасида 5 та илмий мақола,  9 та илмий тезислар ва 1 та “Қишлоқ ишлаб чиқариш инфратузилмаси иқтисодиёти” (ўқув қўлланма) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2016 йил 9-январдаги йиғилиши хулосасига кўра нашр этишга тавсия этилди.

Бугунги кунда факулътетда янги 2016-2017 ўқув йили баҳорги синовларга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, шу билан бирга факултет ҳудудида улкан ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Профессор-ўқитувчилар томонидан барча ўқитиладиган фанлар бўйича ўқув-услубий қўлланмалар таёрланиб, чоп этилди.

 Факултетда  2015 йилнинг 17-18 апрел кунлари гранд лойиҳа доирасида ”Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ ишлаб чиқариш инфратузилмасини инновацион ривожлантириш”, 2015 йилнинг 23-24 май кунлари ”Фалсафа фанининг долзарб муаммолари”, 2016 йилнинг 15-16 апрел кунлари ”Уструшона Буюк Ипак йўлида, унинг минтақалараро сиёсий-иқтисодий ва маданий муносабатларни ривожлантиришдаги ўрни (антик давр ва ўрта асрларда)” мавзусида республика илмий-назарий анжуманлари ўтказилди.

 Факултет манзили: Гулистон ш. 4 – мавзе. Гулистон давлат университети, Ижтимоий-иқтисодий факултети биноси, 1-қават, 110 хона. 

6264 | 2017-12-26 15:33
Sayt bo'ylab izlash
Harakatlar strategiyasi
ДОКТОРЛИК ДИПЛОМИ ТОПШИРИЛДИ

Гулистон давлат университети кичик фаоллар залида Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Навбаҳор” қишлоғида туғилган Камола Аброрхоновага докторлик дипломи топширишга бағишланган тантана бўлиб ўтди. Тантанани Гулистон давлат университети профессори Р.Маҳмудов кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди. Камола Аброрхонова Гулистон шаҳридаги 2-педагогика коллежида ўқиган Низомий номидаги педагогика университети “Бошланғич таълим” йўналиши бўйича магистратурада ва доктарантурада таълим олган. 2020 йил 1 май эрта тонгда Сардоба сув омбори ўпирилиши натижасида юзага келган талофатда Камола Аброрхонова оиласи ҳам катта талофат кўрган. Сардоба сув омбори талофатларини бартараф этиш учун муҳтарам Президентимиз тўрт марта Сирдарё вилоятига ташриф буюрдилар.

2020 йил 15 май куни Мирзаобод туманида
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жабрланган аҳоли билан бўлган суҳбатида
Камола Аброрхонова ҳам ўз фикр мулоҳазалари билан қатнашди.

3-босқич
докторанти Камола Аброрхонова “Бошланғич синф ўқувчиларини инновацион ёндашув
асосида миллий руҳда тарбиялашнинг педагогик асосларини такомиллаштириш”
мавзусидаги илмий тадқиқотини якунлаганлигини айтиб ўтди.

Диплом
топшириш маросимида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
ректори Алишер Умаров, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги
Олий Аттестация комиссияси раиси Ахмадбек Юсупов, Гулистон давлат университети
ректори Мухсин Ходжиев, Низомий номидаги педагогика университети проректори,
илмий раҳбари, педагогика фанлар доктори, профессор Барно Абдуллаева, Сирдарё
вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Носиров, биология фанлори доктори, профессор
Ҳазратқул Қаршибоев, Ўзбекистон жахон тиллари университети ўқитувчиси Илёс
Қувондиқовлар сўзга чиқдилар.

Олий
Аттестация комиссияси раиси Ахмадбек Юсупов докторант Камола Аброрхоновага
тантанали равишда фан докторлиги дипломини топширди. Тантана сўнгида сўзга
чиққан Камола Аброрхонова илм фан ривожига, ёшларга катта ғамхўрлик
кўрсатаётган муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевга, илмий раҳбарига,
Мирзаобод туманидаги 17-мактаб, Гулистон шаҳридаги 2-педагогика коллежи
жамоаларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Йигирма
саккиз ёшли янги фан докторига вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ва
гуллар тақдим қилинди. 

Р.Маҳмудов

Матбуот
котиби

515 | 2020-05-19 12:56
Ishonch telefonlari

0 (367) 225-41-76

Universitet rektoriga murojaat
Adliya vazirligining “Huquqiy axborot” kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Telegramdagi talabalar kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->