Тупроқшунослик кафедраси

Кафедра мудири: Ўразбойев Исматулло

Қабул кунлари: Хар куни соат 9-00 дан 17-00 гача

Телефон: (+99891)6210449

E-mail: i.urazboyev57@umail.uz

 Гулистон давлат университети

 Кафедранинг бош илмий мавзуси: «Мирзачўл вохаси тупроқларининг унумдорлигини ошириш»

«Тупроқшунослик » кафедраси тарихи

 Кафедра 1994 йил Ботаника ва қишлоқ хўжалиги кафедраси негизида “Қишлоқ хўжалик асослари” кафедраси номи билан ташкил топилди.

Кафедрага 2011–2012 ўқув йилида “Касбий таълим” йўналишига абитуриентлар қабул қилиниши муносабати билан «Қишлоқ хўжалиги асослари» кафедраси “Касбий таълим” кафедраси ва ҳозирги вақтда  “Тупроқшунослик” кафедраси деб юритилади.

Кафедрани 1994-1995 ва 1999-2003 йилларда б.ф.н. доц И.Ўрозбоев, 1995-1999 йилларда қ.х.ф.н. доц А.Алтмишев, 2003-2007 йилларда доц.Ш.Турдиметов хамда 2007 йилдан бошлаб т.ф.н. доц. Н.Б.Жапақов бошқариб кемоқда.

Ҳозирги кунда кафедрада 14 та профессор-ўқитувчилар ва ходимлар фаолият олиб бормоқда. Шулардан 2 таси фан доктори, 5 таси фан номзоди ва доцентлар, 3 та катта ўқитувчи, 4 нафар ўқитувчилар, 1 нафар кабинет мудири ва 1 нафар лаборант ходимлардир. Кафедранинг илмий салохияти 53 % ни ташкил етади.

Кафедрада профессор-ўқитувчилардан қ.ф.д. Р.Қурвонтоев, б.ф.д. И.Ўрозбоев доц.Н.Б.Жапақов, доц. Ш.Турдиметов, доц. А.Алтмишев, доц.Ў.Тошбеков,  қ.х.ф.н. Г.Миршарипова, катта ўқитувчилар А.Мусурмонов, Б.Холбоев, И.Рахмонов, ўқитувчилар Ш.Ботиров. С.Тўхтамишев Д.Ким лар фаолият юритмоқдалар.

 Илмий тадқиқот ишлари

Кафедрада профессор-ўқитувчилардан қ.ф.д. Р.Қурвонтоев, б.ф.д. И.Ўрозбоев доц.Н.Б.Жапақов, доц. Ш.Турдиметов, доц. А.Алтмишев, доц.Ў.Тошбеков,  қ.х.ф.н. Г.Миршарипова, катта ўқитувчилар А.Мусурмонов, Б.Холбоев, И.Рахмонов, ўқитувчилар Ш.Ботиров. С.Тўхтамишев Д.Ким лар кафедра талабаларига дарс бериб келмоқдалар.

Кафедрада 2 та лаборатория хоналари мавжуд бўлиб улар замонавий лаборатория жихозлари ва комютерлар билан таъминланган.

 

Кафедра қошида доц. Ў.Тошбеков, ҳамда қ.х.ф.н. Г.Миршариповалар бошчилигида “Агроном” ва “Тупроқшунос” каби тўгараклар фаолият кўрсатади. “Касб таълими (Агрономия)”, “Агрономия (Анорчилик)” “Тупроқшунослик” йўналишлари талабалари ўғил-қизлари ушбу тўгаракларга жалб қилинган.

Кафедра кўпгина ОЎЮ билан яқиндан илмий ҳамкорлик қилиб келишмоқда.

2017 йил 29 Ноябр ойида “Ўздавйергеодезкадастр” Давлат қўмитаси  “Тупроқшунослик ва  агрокимё” илмий-тадқиқот институтининг Илмий Кенгашида 03.00.13-Тупроқшунослик  ихтисослиги бўйича “Суғориладиган бўз тупроқлар қоплами структураси ва уларнинг унумдорлигини баҳолаш” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва биология фанлари доктори илмий даражасига ега бўлди.

Кафедранинг бош илмий мавзуси “Мирзачўл воҳаси тупроқларини унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва мухофаза қилиш” бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

доц. Н.Б.Жапақов -“Йер ости сувларидан қишлоқ ҳўжалиги екинларини суғоришда тупроқнинг мелиоратив ҳолатига таъсирини ўрганиш” муаммоси бўйича иш олиб бормоқда.

б.ф.д. И.Ўрозбоев -“Ғўза екиладиган майдон тупроқларини унумдорлигини агроеколлогик шаоритларини ҳисобга олган холда баҳолаш” ни ишлаб чиққан.

доц. Ў.Тошбеков -Тупроқнинг иккиламчи шўрланиш сабаблари ва унга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича йетакчи мутахасис “Сизот сувлари сатҳи ва минерализациясини ўсимлик ресурслари ёрдамида пасайтириш технологияси” ни ишлаб чиққан ва амалиётга жорий етган.

доц. А.Алтмишев – Ғўзани коллектор-зовур суви билан суғоришда “Тупроқ- ўсимлик” тизимида содир бўладиган жараёнларни ўрганиш муаммоси бўйича иш олиб бораётган етук мутаҳасис. Бир неча ўқув –услубий қўлланмалар муаллифи.

доц. Ш.Турдиметов – Мирзачўл  тупроқларининг еволуцияси ва унумдорлиги бўйича изланишлар олиб бормоқда.

қ.х.ф.н. Г.Миршарипова –Мирзачўл шароитида дуккакли екинларни етиштиириш технологияси ва тупроқ унумдорлигига таъсирини ўрганиш бўйича изланишлар олиб бормаоқда.

Катта ўқитувчи А.Мусурмонов –“Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар унумдорлигини кам ишлов бериш технологиясини ишлаб чиқиш орқали амалга ошириш” бўйича илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Катта ўқитувчи Б.Холбоев –“Суғориладиган тупроқларнинг кимёвий хоссаларини яхшилаш орқали екинлар ҳосилдорлинини оширишга доир технологик ечимларни ишлаб чиқиш” мавзусида тадқиқот ишларини олиб бормоқда

Катта ўқитувчи И.Рахмонов –“Сирдарё вилояти шўрланган тупроқлари шароитида анор йетиштириш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида тадқиқот олиб бормоқда

ўқитувчи. Ш.Ботиров –Ғўзани коллектор-зовур суви билан суғорганда “Тупроқ-ўсимлик” тизимида содир бўладиган жараёнларни ўрганиш мавзусида изланишлар олиб бормоқда

ўқитувчи С.Тўхтамишев –“Пахта далаларидаги шўр доғли ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш” бўйича тадқиқот олиб бормоқда

ўқитувчи Д.Ким –“Помидор ва полиз екинларининг турли хил навларини яратиш” мавзусида тадқиқот олиб бормоқда.

Ҳар бир янги ўқув йили учун талим тизимини ривожлантиришда профессор ўқитувчилар томонидан мутахасислик фанларига доир ўқув-услубий мажмуалар тайёрланмоқда ва масофали ўқитиш учун таълим порталига жойлаштирилмоқда. Илмий-тадқиқот натижалари еса Республика ва Халқаро илмий-назарий анжуманлари материаллари ҳамда чоп етилган илмий, ўқув-услубий қўлланмаларда ўз ифодасини топмоқда.

Доц. Ш.Турдиметов томонидан ҳамкорликда яратилган “Ўзбекистон тупроқлари ва уларнинг еволуцияси” ва “Тупроқ бонитровкаси ва хариталаш” номли дарсликлари Ўзбекистон Республикаси Мувофиқлаштириш кенгашидан ўтказилган бўлиб Олий ўқув юрти талабаларига дарслик сифатида тавсия қилиниб, чоп етилди.

 Кафедранинг илмий –тадқиқот инситутлари ва ОЎЮ лар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари

ЎзМУ Биология факултети

“ЎзРЕргеодезкадастр” ДҚ ТАИТДИ

Тошкент давлат Аграр Университети

Самарқанд қишлоқ хўжалик инситути

ГулДУ Тупроқшунослик кафедраси

Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси

ЎзПИТИ Сирдарё вилоят бўлими

Тошкент давлат Педогогика университети

Самарқанд давлат университети

 

Табиий фанлар факулътети

“Тупроқшунослик” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва ҳодимларининг таркиби

 

Ф.И.СҲ

Лавозими

1

Уразбайев Исматулло

Қ.ф.н.д, Кафедра мудири

2

Жапақов Норбой  Бўрибойевич

Т.ф.н.д  доцент

3

Қурвонтоев Рахмонжон

Қ.ҳ.ф.доктори

4

Алтмишев  Адил Шерқулович

т.ф.н. доцент

5

Тошбеков Ўктам

Қ.ҳ.ф.н.доцент

6

Турдиметов СҲахобиддин

Б.ф.н. доцент

7

Миршарипова  Гулжахон

Қ.ҳ.ф.н. катта ўқитувчи

8

Холбоев Бахром

Катта ўқитувчи

9

Рахмонов Икром

Катта ўқитувчи

10

Ким Дмитрий

Ўқитувчи

11

Тўхтамишев  Сардор

Ўқитувчи

12

Ботиров СҲовкат

Ўқитувчи

13

Мусурмонов  Алишер

Ўқитувчи

14

Абдурахмонов Илхом

Кабинет мудири

15

Исмоилова Дилдора

лабораторй ассистент

Кафедра манзили: Гулистон ш.. 4 – мавзе, Гулистон давлат университети, Табиий фанлар факултети, 5-қават 522-хона, “Тупроқшунослик” кафедраси

Телефон: (0367) 225-48-61

E-Mail: tuproqshunos-guldu@umail.uz

Кафедранинг илмий –тадқиқот инситутлари ва ОЎЮ лар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари

ЎзМУ Биология факултети

“ЎзРЕргеодезкадастр” ДҚ ТАИТДИ

Тошкент давлат Аграр Университети

Самарқанд қишлоқ хўжалик инситути

ГулДУ Тупроқшунослик кафедраси

Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси

ЎзПИТИ Сирдарё вилоят бўлими

Тошкент давлат Педогогика университети

Самарқанд давлат университети

 

Табиий фанлар факулътети

“Тупроқшунослик” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва ҳодимларининг таркиби

 

 

 

2994 | 2017-12-29 12:59
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish