Академик лицейи ҳақида

Гулистон академик лицейи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 1998 йил 16 июлдаги 77-сонли буйруғи асосида ташкил этилган ва унга Гулистон академик лицейи номи берилган. Лойиҳа қуввати 825 ўринли, Умумий ер майдони 8,0 Га, бинолар жойлашган майдон 8291,53 м.кв., асфалт ва қоплам қилинган майдон 9248 м.кв., кўкаламзор майдонлар 87182 м.кв., умумий ички майдон 63078,71 м.кв., синф хоналар майдони 2075,38 м.кв. ни ташкил этади.

Академик лицейда 100 нафар малакали ўқитувчи ходимлар ишлаб келмоқда. Асосий штатда 95 нафар, 18 нафар ўриндош, уларни асосан Гулистон давлат университетининг малакали профессор-ўқитувчилари ташкил қилади.

Академик лицейда замонавий типдаги ёпиқ спорт зал ва 5 та спорт майдончалари (мини футбол, волейбол, баскетбол, 2 та теннис корти) фаолият кўрсатиб келмоқда. Зарур жиҳозлар, тренажёрлар ва спорт анжомлари билан таъминланган. Маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар йиғилишлар ўтказилиши учун 280 ўринли фаоллар зали ҳамда 240 ўринли ва 60 ўринли жами 300 ўринли ётоқхона, 120 ўринли ошхонага эга.

3 та компютер синф хоналари мавжуд бўлиб, улар интернет тармогига уланган. Таълим муассасасида жами компютерлар сони 63 тани ташкил қилади. Шундан компютер синф хоналарида 42 та, ўқув жараёнига бевосита жалб этилган компютерлар сони 15 та ва АРМда 6 тани ташкил қилади.

42 та синф хоналари замонавий ўқув жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган. Жумладан, 3 та лаборатория хоналари: физика, кимё ва биология фани лабораториялари ҳамда Жанубий Корея ва «Эл-холдинг» фирмаси томонидан ишлаб чиқилган замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Бундан ташқари телевизор, аудио-видео жиҳозлари, телевидение маркази фаолият ташкил қилинган. Ахборот ресурс маркази замонавий типдаги барча ахборот технологиялари билан жиҳозланган 20500 дона ўқув ва бадиий адабиётлар фондига эга. АРМда 6 та компютер жамланмаларининг барчаси “ Ziyonet” тармоғига уланган. АРМ “Кармат” дастури бўйича иш олиб боради. Бундан ташқари 1 дона сканер ва принтер мавжуд.

Академик лицей 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 16 июл 1998 йилдаги 77-сонли буйруғи асосида ташкил этилган ва унга Гулистон академик лицейи номи берилган.

Қайта ташкил этилганлиги ёки қурилганлиги тўғрисида маълумот: Янги қурилган.

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, 4-мавзе

Телефон : (0367)226-57-90, факс: (0367)226-58-13 e-mail: sir.gduqgal@markaz.uz

Ҳисоб-китоб рақами: 100010860244017092500079001, банк бўлими: «Қишлоқ қурилиш» банк. Гулистон шаҳри

ИНФО: 00014 ИНН: 202799296

Академик лицей бўйсунадиган вазирлик: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Қайси таълим муассасаси негизида ташкил этилган: Гулистон Давлат университети

Таълим муассасасининг лойиҳадаги қуввати: 825 ўринли

4312 | 2018-02-13 09:34
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish