Мусиқа ва меҳнат таълими кафедраси

Гулистон давлат университетиКафедра мудири: Султонов Абдурахим

Қабул вақти: Ҳафтанинг иш кунлари,  соат 14-00 дан16-00 гача 

Телефон: +99 (897) 341-69-01

Е-mail: abduraxim.sultonov@umail.uz  

Кафедра бош илмий мавзуси: Бўлажак ўқитувчини бадиий-естетик ишга тайёрлаш технологияси.   

Кафедра тарихи

• “Мусиқа ва меҳнат таълими” кафедраси 2016 йил август ойида “Мусиқа таълими” кафедраси асосида ташкил етилди. “Мусиқа таълими” кафедраси 2010 йилдан фаолият кўрсатиб келаётган еди. 2010 йилдан буён кафедрага катта ўқитувчи Н.Рахимов мудирлик қилиб келмоқда. 2016-2017 ўқув йилидан бошлаб кафедра таркибига “Меҳнат таълими” таълим йўналиши қўшиб берилди.

• Кафедра педагогика факултети таркибида бўлиб, жами 10 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Шулардан 1 нафари педагогика фанлар номзоди, доцент, 1 нафари педагогика фанлар номзоди, доцент вазифасини бажарувчи,  1 нафар катта ўқитувчи ва 3 нафар ўқитувчилардир. Тўлиқ ставкада 7 нафар ва 0,5 ставкада 3 нафар киши ишламоқда. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўртача ёши 37.

• Кафедра “Бўлажак ўқитувчини бадиий-естетик ишга тайёрлаш технологияси” илмий муаммолари устида иш олиб бориб, умумтаълим мактабларида ўқитилаётган “Мусиқа маданияти” ва “Меҳнат таълими” дарсларини замонавий асосда ташкил етишдаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг илмий ечимиларини топиш бўйича 3 та номзодлик ва 1 та докторлик диссертациялари устида иш олиб борилмоқда. Кафедра қошида ташкил етилган «Кичик мактаб»да 2 та тўгарак ташкил етилган. “Кичик мактаб” аъзолари профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар, вилоят ҳудудидаги умумтаълим мактаблари мусиқа ва меҳнат таълими ўқитувчилари илмий-тадқиқот ишларига жалб етилган.

• Кафедрада “Мусиқа таълими” ва “Меҳнат таълими”  таълим йўналишлари талабаларига жами 32 та умумкасбий, ихтисослик ва танлов фанлари ўқитилмоқда.

• Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитилаётган фанлардан ўқув қўлланмалар, ўқув–услубий мажмуалар, семинар ва ТМИ ишланмалари яратилган. Кафедра аъзолари халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуманларида 50 дан ортик илмий маърузалар билан иштирок етишган ва илмий нашрларда 20 дан ортиқ илмий мақолалар еълон қилишган.

• Кафедра ўз фаолиятида Тошкент давлат педагогика университети, Жиззах ДПИ, Самарқанд давлат университети, Қарши давлат университети, Андижон давлат университети, Термиз давлат университети ҳамда Сирдарё вилоятдаги 4 та коллежлар, 4 та умумтаълим мактаби ва 2 та мактабгача таълим муассасалари билан ўзаро илмий ва ўқув-тарбиявий ҳамкорлик қилиб келмоқда.

• Илм орқали билим бериш тамойилига чуқур кириб бориш билан бирга аудиториядан ташқари машғулотлар воситасида таълим бериш кафедрада ўзига хос тарзда шаклланган. Бу ишларни амалга оширишда кафедра қошида ташкил етилган тўгараклар фаолияти асосий вазифани бажаради. Талаба-ёшларнинг илмий-ижодий ишларини ташкил етиш, самарали давом еттириш борасидаги амалий ишлар ўз натижасини бермоқда. Вилоят ва Республика миқёсида ташкил етилган конференциялар, кўрик-танловлар, мусобақаларда иштирок етган иқтидорли талабалар яхши амалий натижаларга еришиб келмоқдалар. Кафедранинг иқтидорли талабалапидан 30 нафардан ортиғи Республика ва вилоят миқёсидаги турли танловларда ғолиб ва совриндор бўлишган.

• Бундан ташқари ҳар ўқув йилида кафедра тасарруфидаги таълим йўналишларининг йиллик “Ҳисобот концертлари ” ва ижодий ишлар кўргазмаси ташкил қилинади. Кафедранинг йиллик ҳисобот концерти ва ижодий ишлар кўогазмасига талабаларнинг ота-оналари, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва вилоят таълим муассасаларидан меҳмонлар таклиф қилинади.

Кафедра жамоаси қуйидаги илмий марказ ва олий таълим муассасалари билан таълимий, тарбиявий ва илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик ўрнатган.

 

Гулистон давлат университети 

Кафедра таркиби

 

Ф.И.Ш

Лавозими

1

Султонов А.

кафедра мудири

Қурбонов Б.

п.ф.н.,доцент

Мухлибоев М.

п.ф.н.в.б.,доцент

Рахимов Н.

Катта ўқитувчи

Ибрагимова Н.

Катта ўқитувчи

Ҳомидов З.

Катта ўқитувчи

Чўлиев А.

ўқитувчи

Тўйчиев А.

ўқитувчи

Абдуллаева О.

ўқитувчи

10 

Пардаева Н.

ўқитувчи

11 

Шерқулова Н.

ўқитувчи

12 

Эгамбердиев Ш.

Ўқитувчи 0.25  Ишлаб чиқариш устаси

13 

Омонкелдиев И.

Ишлаб чиқариш устаси

 

 

 

 

 

2919 | 2017-12-28 09:48
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish