Ахборот технологиялари маркази
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...

Kasbiy (ijodiy) imtihonni onlayn kuzatish

ҚАБУЛ 2020: Касбий (ижодий) имтиҳон топширувчи абитуриентлар диққатига!
2020/2021 ўқув йили учун Гулистон давлат университетида касбий (ижодий) имтиҳон топширувчи таълим йўналишлари бўйича абитуриентларнинг имтиҳон жойи, кунлари ва вақтининг жадвали ва абитуриентлар фамилияси, исми, шарифи, гуруҳ рақами тўғрисида маълумот. Абитуриентларга эслатма: Имтиҳонга ушбу жадвалда кўрсатилган кунда ва вақтда, белгиланган жойга, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, абитуриентнинг ДТМ қайдномаси ва паспорт билан етиб келиш талаб этилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар санаси ва абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича тақсимоти жадваллари (PDF форматда кўчириб олиш): Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (кундузги) Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (сиртu…
21222 | 2020-08-25 16:35 | Batafsil
Ахборот технологиялари маркази

Гулистон давлат университетиАхборот технологиялари маркази раҳбари: Бурхиев Олимжон Бобоевич

Телефон: (0367)2254526

Электрон манзили: guldu_atm@edu.uz 

Қабул кунлари: Сешанба, чоршанба

 Марказ фаолияти ҳақида маълумот

-         Марказ ўзининг фаолиятини ва ривожланишини яратилаётган дастурий ва мултимедия маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар, кўрсатилаётган хизмат ва иш турлари бўйича ривожланиш истиқболларни режалаштиради, ҳамда марказнинг ишлаб-чиқариш, ижтимоий ва моддий-техник базасини кенгайтиришни белгилайди;

-         Кўрсатиладиган хизмат ва иш турлари бўйича буюртмачилар, ҳамда техникавий ресурсларни ва қурилмаларни етказиб берувчилар билан муносабатларни шартнома асосида олиб боради;

-         Марказ хўжалик субъектлари ва физик шахслар буюртмаларини Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва ГулДУ Низомида кўрсатилган тартибда шартнома асосида бажариши мумкин;

-         Марказнинг бошқа ташкилотлар, корхоналар, физик ва юридик шахслар билан хўжалик фаолияти барча соҳалар бўйича шартнома асосидаги ўзаро муносабатлар ёрдамида ўрнатилади. Марказ Ўзбекистон Республикаси қонунига ва ГулДУ Низомига зид бўлмаса, шартнома предметини, мажбуриятларни ва хўжалик муносабатларини бошқа шартларини аниқлашда эркин танлаш ҳуқуқига эга.

Марказ қуйдаги фаолият турларини кўрсатади:

  • ахборот маркетингни ташкил этиш;
  • кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий шаклларини яратиш ва жорий қилиш;
  • ахборот технологиялар ва мултимедиа тизимлари соҳасидаги ишларни олий таълим ва фани соҳаларига тадбиқ қилиш;
  • масофавий таълим ва ўқитишни ривожлантириш, унинг дидактик ва методик таъминотини ташкил этиш, маърузаларнинг ълектрон версияларини яратиш;
  • ҳорижий мамлакатлар ва республикадаги ташкилотлар, кутубхоналар, илмий тадқиқот институтлари, корхоналар ва олий ўқув юртлари билан ўзаро ахборот алоқаларни таъминлаш;
  • интернет тармоғи ва электрон почта хизматларини кўрсатиш, аниқ мавзулар бўйича маълумотларни қидириш ва улар жойлашган адресларни таклиф этиш;
  • ҳисоблаш техникаси воситаларига, компютерларга сервис хизматини ташкил этиш, уларни таъмирлаш ва модернизациялаш;
  • ахборот-компютер тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш, ишга тушириш ва созлаш;
  • маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича программа маҳсулотларини яратиш ва жорий қилиш;
  • илмий-тадқиқот, изланиш, лойиҳалаш ва експериментал ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш;
  • семинарлар, конференсиялар, тадқиқотлар, кўргазма ва ярмаркаларни ташкил қилиш ва ўтказиш.

 

Марказнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

 Гулистон давлат университети

  • Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таъкидлаб ўтилган масалаларни ечиш учун, ГулДУ интеллектуал ва ахборот ресурсларини мувофиқлаштириш;
  • ўқув жараёнини ахборотлаштириш, таълим соҳасида ахборот маркетинг хизматини ривожлантириш, янги ахборот технологияларни ва илмий-тадқиқот натижаларини ўқув жараёнига тадбиқ қилиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот таълим фазосини қўллаб қувватлаш, иқтисодий ва маънавий тикланишнинг асосий факторлари ҳисобланган интеллектуал фаолият бўйича билимлар, ғоялар, илмий ва амалий натижаларни эркин айрибошлаш;
  • талабалар, магистрлар, тадқиқотчилар, аспирантлар ва докторантлар, профессор-ўқитувчилар ва ходимларга информатика ва ахборот технологияларни, интернетдан фойдаланишни ўргатиш хизматини ташкил қилиш;
  • таълим ташкилотларининг ўқитувчи, илмий ва ўқув-техник ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш;
  • ўқув ва таълим ташкилотларига техник, ахборот ва методик ёрдамни ташкил этиш;
  • жаҳон ахборот-компьютер фазосида ишлашни ва мулоқот олиб бориш маданиятини тадбиқ этиш;
  • янги курслар, методик материалларнинг электрон нусхаларини яратиш;
  • Марказ имкониятларидан келиб чиқиб масофавий таълим тизимини жорий этиш ва ривожлантириш. 

 

4502 | 2017-12-28 10:21

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->