Университет эришган ютуқлари

Университет эришган ютуқлари

Университетда бугунги кунда умумий қиймати 563 миллион 456 минг сўмлик 10 та лойиҳа (8 та амалий, 1 та ёш олимларнинг амалий ва 1 та инновацион) устида 60 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчи, ёш олимлар, докторантлар, магистр ва бакалавр талабалар илмий тадқиқот ишларини самарали давом эттириб келишмоқда.

Қуйидаги ихтисослик йўналишлари бўйича15 нафар талабгорлар таянч докторантурага ва 7 нафар мустақил изланувчилик асосида докторантурага ўқишга қабул қилинди:

01.01.01- Математик анализ

01.04.00 – Физика

02.00.07 – Композицион, лак-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси

02.00.10 – Биорганик кимё

03.00.12 – Биотехнология

03.00.05 – Ботаника

03.00.06 – Зоология

03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси

08.00.01 -  Иқтисодиёт назарияси

10.00.01 – Ўзбек тили. Ўзбек адабиёти

13.00.01 – Педагогика назарияси ва тарихи

13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича)

13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси.

“Ёшларнинг Инновацион ғоялар республика кўрик-танловида “Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” йўналиши бўйича “Экология ва география” кафедраси ёш ўқитувчиси Кенжаев Азиз “Шўрланган тупроқлар унумдорлигини оширувчи агробиотехнологиялар” мавзусида бажарилаётган амалий лойиҳа билан иштирок етиб, кўрик танловнинг ғолиби сифатида тан олинди.

Талабалар Республика Фан олимпиадасида иштирок етган Педагогика факултети, Мусиқа йўналиши, 1-курс  талабаси Маматова Нозима Фахриддин қизи Рус тили (умумкасбий) фани бўйича, Филология факултети, Қозоқ тили йўналиши, 3-курс талабаси Асетова Балжан Нурбаевна “Қозоқ тили ва адабиёти (мутахассислик)” фани бўйича ғолибликни қўлга киритиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фағрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги “2017-2018 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари талабаларига Ўзбекистон Республикаси номли Давлат стипендияларини (Навоий, Беруний, Улуғбек, Ибн Сино, Имом ал-Бухорий, Ислом Каримов) тайинлаш тўғрисида”ги 698-сон буйруғига асосан Ижтимоий-иқтисодий факултетининг “Иқтисодиёт” таълим йўналиши 4-курс, 63-14 гуруҳи талабаси Шодибоева Мастура Комилжон қизи ва Филология факултети “Инглиз тили ва адабиёти” таълим йўналишининг 4-курс 9-14 гуруҳи талабаси Позилов Элёр Абдувохид ўғлига 2017 йил 2 сентябридан Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендияси, Педагогика факултети “Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш” таълим йўналиши 3-курс, 42-15 гуруҳида давлат гранти асосида таҳсил олувчи талаба Қаюмова Шоҳсанам Тўлқин қизига 2017 йил  2 сентябридан Ислом Каримов номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендияси тайинланди.

2017 йилнинг 10-12 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Х Республика ярмаркаси”да университет жамоаси баннер, ишланма макети ва намуналари билан фаол иштирок этишиб, жами 92,0 млн.сўмлик шартнома имзоладилар.

Университетнинг магистратура бўлими ҳақида маълумот.

Университет раҳбарияти томонидан кафедраларнинг ташаббуси билан 8 та мутахассислик бўйича магистратурни қайта ташкил этиш юзасидан ҳужжатлар тайёрланиб, вазирликка тақдим этилган эди. Вазирлик ушбу таклифни атрофлича ўрганиб, 2013-2016 ўқув йилларида 3 мутахассисликлар бўйича (5А140101-Биология, 5А110701-Таълимда ахборот технологиялари, 5А140501-Кимё (аналитик кимё) 2017-2018 ўқув йилида 4 та (Биология, Ахборот технологиялари Кимё ва Физика) мутахасисликлари бўйича магистрлар қабул қилинди. Ҳозирги кунда университетнинг мазкур йўналишлари бўйича жами 12 нафар талабалар, шу жумладан 2 нафар қизлар магистратуранинг 1-курсида таълим олмоқдалар.

Магистратура бўлимининг иш фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сонли қарори билан тасдиқланган “Магистратура тўғрисидаги Низом”  талаблари ва унда кўрсатилган  намуна асосида  юритилмоқда.

Биология кафедрасининг магистр талабалари Гулистон давлат университети ва ЎзРФА О.С.Содиқов номидаги биоорганик кимё институти ҳамда ЎзРФА Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти  ўртасида  тузилган ҳамкорлик шартномалари асосида магистрлик диссертацияси бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Биология кафедрасида 5А140101-Биология мутахасислиги бўйича магистратура талабаларига 6 та мутахасислик фанларидан етакчи профессорлар ва доцентлар дарс беришади. Булар: б.ф.д.проф. Дадаев С, б.ф.д., А.Позилов, б.ф.д., Ҳ.Қаршибоев, б.ф.д., Ҳ.Қўшиев, б.ф.н., доц С.Дониёров, б.ф.н. Л.Ботирова, б.ф.н., доц Ж.Қаршибоевлардир. Кўрсатиб ўтилган профессор-ўқитувчилар 5А140101-Биология мутахассислиги йўналиши бўйича педагогик тажриба ва маҳоратлари етарли даражада. Ўтиладиган фанларидан дарслик, услубий қўлланма ва дидактик материаллари етарли ва талаб даражасида.

5А140501-Кимё (аналитик кимё)” магистратурасининг мутахассис фанлар бўйича ўқув жараёнига жалб этилган профессор-ўқитувчиларнинг барчаси илмий даражага ега. Булар: к.ф.д.,проф Т.М.Бобоев, к.ф.д., к.ф.н., доцент Н.Т.Туробов, ЎзР ФА акад. О.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти етакчи илмий ходими к.ф.н., М.Б.Ғофуров, к.ф.н., доц Ў.Абдурахмонова. Фанлардан ўқув услубий мажмуалар, маъруза матнлари, назорат саволлари, тақдимотлар тайёрланган ва машғулотлар замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида олиб борилмоқда.

5А110701-Таълимда ахборот технологиялари мутахассислиги магистратураси ўқув жарёнига жалб қилинган профессор-ўқитувчилар қуйидагилардан иборат: п.ф.д. проф. Абдуқодиров А.А, т.ф.д. проф. Раджабов Б.Ш, п.ф.н., доц. Абдурахимов Д.Б, п.ф.н доц. Исоқов И, п.ф.н доц. Аллаёров С.П, п.ф.н., доц. Қулмаматов С.И, п.ф.н., доц.в.б. Тоштемиров Д.Э. Шунингдек, МД нинг тажрибаларини бажаришда маслахатчилар Низомий номли ТДПУ “Информатика ва уни ўқитиш методикаси” кафедраси мудири п.ф.н., доц. Мамаражапов М.Е.  жалб этилган. Ушбу профессор-ўқитувчиларнинг магистр талабаларга дарс ўтишлари учун тажриба ва маҳоратлари етарли, улар томонидан талаб даражасида услубий қўлланма ва бошқа ўқув материаллари чоп этилган.

Магистрантларга Республикамизнинг етачи ОТМ ва ИТМ да барча зарурий шароитлар яратилиб, илмий маслаҳатчилар бириктирилган.

Университетнинг инновацион маркази ҳақида маълумот

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги Қонунларида таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясига алоҳида эътибор берилган. Шулардан келиб чиққан ҳолда таълим, фан ва амалиётнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ташкил этишнинг инновацион механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш йўлида университет кафедралари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги усувор вазифаларга мос ҳолда кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратишга қаратилган. Мазкур қарорда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда университет қошида ташкил этилган ўқув-илмий комплекс фаолиятининг устувор йўналишларини аниқлаш ва ўзаро мувофиқлаштириш, республикамиз ва хорижий давлатлардаги етакчи олимлар ва илмий ходимларни ўқув жараёнига жалб этиш, ҳамкорликдаги илмий-тадқиқот ишлари ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш каби масалаларни ҳал этиш мақсадида университет ректори раислигида ўқув-илмий комплекс фаолиятини Мувофиқлаштириш кенгаши ташкил этилди. Шу билан бирга университет ректорининг 2015 йил 19 ноябрдаги 346-О сонли буйруғи асосида Гулистон давлат университетида “Таълим, фан ва ишлаб чиқариш инновацион ҳамкорлик” тадқиқот маркази ташкил этилди ва унинг фаолияти тасдиқланган Низом асосида олиб борилмоқда.

2017 йилнинг 1 январ ҳолатига университетда 18 та инновацион гуруҳ фаолият юритиб, улар республикамиздаги 52 та ташкилот, корхона, муассасалар билан инновацион ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Мутахассис чиқарувчи кафедралар қошида ташкил этилган инновацион гуруҳ аъзолари томонидан 2017 йил давомида ҳамкор ишлаб чиқариш корхоналари муаммоларини ўрганиш ва маълумотлар базасини яратиш, шулар асосида муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий тадқиқот ишларини йўлга қўйиш тўғрисида ўзаро манфаатли шартномалар тузиш, олдинги тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқиш ва ҳамкорлик шартнома муддатини узайтириш ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга мутахассислик кафедраларининг хусусиятидан келиб чиқиб, Республика миқёсидаги бир қатор ИТИ билан ҳамкорликда давлат илмий-техник дастурлари доирасида бош илмий-тадқиқот мавзулари асосида комплекс илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш юзасидан шартномалар тузилди.

Кафедралар қошида ташкил этилган инновацион гуруҳлар таркибига кирган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар магистр ва талабаларнинг тажриба алмашишларини, илмий амалиётларини ва улар томонидан ишлаб чиқариш корхоналари муаммоларини чуқур таҳлил қилишларини ташкил этиш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилди.

Бугунги кунда университетда инновацион гуруҳ аъзолари томонидан тайёрланган илмий ишланма, лойиҳалар билан Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар XI Республика ярмаркасида иштирок этиш мақсадида тайёргарлик ишлари давом еттирилмоқда. Ушбу ярмаркага тайёргарлик ишларида ёшларни, докторантлар, магистр ва иқтидорли талабаларни жалб этишга эътибор қаратилган.

Университетда фаолият кўрсатаётган 359 нафар профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва мустақил тадқиқотчилардан 320 дан ортиғи (89 %) вилоятнинг ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар. Улар томонидан яратилган илмий ишланмалар ва инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича 2017 йилнинг 10-12 май кунлари “Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар  Х Республика ярмаркасида 7 та илмий-инновацион ишланмалар, баннерлар, буклетлар, тарқатма материаллар, тақдимотлар ва тайёр маҳсулотлар  намойиш етилиб, жами 92,0 млн.сўмлик шартномалар имзоланди. Намойиш этилган илмий ишланмалар асосан қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, вилоятимиз шароитига мос келадиган, шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимлик навларини яратиш ва иқлимлаштириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашнинг юқори самарадорликка эга бўлган ва ресурстежамкор технологик линияларини яратишга қаратилган.

Кафедрада фаолият олиб бораётган инновацион гуруҳ аъзолари томонидан, тегишли мутахассислик бўйича таҳсил олаётган бакалавр, магистр талабаларни битирув олди амалиётига шартнома асосида хамкорликда иш олиб бораётган ташкилот, корхона ва муассасага юбориш ва кейинчалик уларни ўша муассасага ишга қолдириш бўйича икки томонлама ўзаро манфаатли келишувлар амалга оширилмоқда.

2352 | 2018-01-09 11:52
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish