PhD диссертация ҳимояси бўлиб ўтди
2020 йил 7 март куни Гулистон давлат университети мажлислар залида ЎзР ФА Зоология институти тадқиқотчиси Собиров Жобир Жамоловичнинг “Тўдакўл сув омборининг балиқчиликдаги аҳамияти ва гидробиологик ҳолати” мавзусидаги 03.00.06-Зоология ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун бажарилган диссертация ишининг ҳимояси бўлиб ўтди.
285 | 2020-03-10 18:40 | Batafsil
5 ташаббус доирасида ижодий тадбир ташкил этилди
Гулистон давлат университетининг Маданият саройида 5 муҳим ташаббус доирасида Ўзбекистон давлат филармониясининг Сирдарё виляоти бўлинмаси билан ҳамкорликда ижодий тадбир ташкил этилди.           Тадбирда Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган ёш ижодкорлардан Зоҳид Юсупов, Ойбек Худойберганов, Хуршид Зиядов, Достон Жабборов, Турсунали Маркаев, Обид Икромовлар, “Сирдарё наволари” ансамбл раққосалари, “Шарқ зиё” вокал чолғу ансамбли, “Парвоз” гуруҳи, “Мумтоз наволар” миллий чолғу ансамбллари иштирок этишди. Шунингдек тадбирда университетда таъолаётган ижодкор талабалар ҳам ўз санъатларини намойиш этишди. …
239 | 2020-03-09 15:20 | Batafsil
OAK раиси университетга ташриф буюрди
2020 йилнинг 7 март санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси Юсупов Ахмадбек Таджиевич Гулистон давлат уноверситетига ташриф буюрди. Ташриф чоғида ОАК раиси университетда фаолият олиб бораётган мустақил тадқиқотчилар ва таянч докторантлар билан учрашиб соҳага оид масалалар бўйича очиқ мулоқот ўтказди. Шу ернинг ўзида тадқиқотчиларнинг бир қатор масалалари ўз ечимини топди.
246 | 2020-03-09 12:38 | Batafsil
Сен муқаддассан, муқаддас аёл!
2020 йилнинг 7 март куни университет Маданият саройида 8 март-Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири ташкил етилди. Тадбирга Гулистон давлат университетида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ва хўжалик ходимлари таклиф етилди. Байрам кечасини университет ректори М.Т.Ходжиев олиб борди. Сўзга чиққанлар ўзбек аёлини улуғловчи табрик сўзларини билдириб ўтишди. Тадбирда университетнинг бир гуруҳ хотин-қизларига ректоратнинг байрам совғалари топширилди. Тадбир давомида бадиий чиқишлар намойиш этилди.
241 | 2020-03-09 10:55 | Batafsil
АЁЛНИ ЭЪЗОЗЛАНГ!
2020 йил 3 март куни Ижтимоий-иқтисодий факультетида 8 март – “Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан “Аёлни эъзозланг!” деб номланган илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда факультет декани доцент Б.Тўйчибоев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Қ.Алманов, кафедра мудири Ш.Кенжаев, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди. Талабаларнинг табриклари акс эттирилган видеоролик намойиш этилди. Талаба ёшлар аёлнинг ислом динидаги қадр-қимматини улуғлайдиган, унинг она сифатида оёқлари остида жаннатни тўшайдиган ҳадислар ва оятлар, ибратли ривоятларни сўзлаб бердилар. Тадбир чиройли шеърлар ва қўшиқлар билан ўз якунига етди. Ташриф буюрган меҳмонларга тадбир …
243 | 2020-03-05 12:48 | Batafsil
Сайёр қабул ўтказилди
Гулистон давлат университети ректори, халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати М.Ходжиев Сайхунобод тумани фуқаролари учун сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул туман аҳолисини билан очиқ мулоқот шаклида ташкил этилиб, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлигидан масъуллар ҳам иштирок этишди. Туман аҳолсининг бир қанча масалалари шу ернинг ўзида ечимини топди. 
235 | 2020-03-04 10:59 | Batafsil
“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури қабул қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев «2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади. Унга кўра, 2020 йилда ҳудудларда олий таълимнинг талаб юқори бўлган йўналишларида ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан, Тошкент шаҳрида жойлашган етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари очилади. Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб: Олий таълим муассасаларида асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартирилади; Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига давлат …
363 | 2020-03-03 11:17 | Batafsil
Иқтидорли талабаларга қўшимча машғулотлар ташкил этилди
Иқтидорли талабалар бўлими томонидан фан олимпиадалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Презиенти стипендияси ва номли Давлат стипендияларига тайёрлаш масаласини алохида эътиборга олиниб барча факультетда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга 2 сменада инглиз тили фанидан бепул қўшимча дарслар ташкил этилди. Бундан ташқари Республика ва хорижда бўлиб ўтадиган анжуманлар ахборот хатлари барча талабаларга тақдим этиб борилмоқда. Талабалар республика миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадасига бириктирилган илмий раҳбари билан биргаликда тайёргарлик кўриш ишларини олиб бормоқдалар.
264 | 2020-03-03 11:02 | Batafsil
Бахтим шуки, ўзбекнинг Зулфиясиман
2020 йилнинг 28 феврал куни Гулистон давлат университетининг Педагогика факультетида Маданият саройида “Мактабгача таълим” кафедраси томонидан Зулфия Исроилова таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан адабий-бадиий тадбир ташкил этилди.             Тадбирни Педагогика факультети декани Ж.Комилов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг “Мактабгача таълим” кафедраси мудири М.Сарибоева ва ўқитувчи Г.Тайлаковалар Зулфия ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзга чиқишди. Тадбирнинг иккинчи қисмида Зулфия ижодига мансуб саҳна кўринишилар намойиш этилди.
214 | 2020-03-02 16:40 | Batafsil
Зулфияхоним қизлари
2020 йилнинг 29 феврал куни Гулистон давлат университетининг "Ишлаб чиқариш технолигиялари" факультетида Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан, 2019 йил “Жамоатчилик фаолияти” йуналиши бўйича Зулфияхоним номидаги давлат мукофотини қўлга киритган талабамиз Зулфиқорова Азиза билан сухбат бўлиб ўтди. Тадбирда университитет Хотин-қизлар қўмитасини раиси Султонова Нигора,  факультет профессор ўқитувчилари, талаба қизлар иштирок этдилар. Тадбирда Зулфияхоним қаламига мансуб ижод намуналари ижро этилди.
318 | 2020-03-02 16:26 | Batafsil
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish