Университетда кимё кечаси
2018 йил 30 май куни Табиий фанлар факультети “Кимё” кафедраси томонидан “Халқаро кимёгарлар куни”га бағишланган “Кимё кечаси” маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси мадҳияси билан бошланди.
Тадбирни Гулистон давлат университети Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Р.Маҳмудов кириш сўзи билан очиб берди ҳамда Кимё фанининг дунё ва жамият ҳаётидаги ўрни, иқтисодиётни ривожлантиришга қўшаётган беқиёс ҳиссаси, Кимё фанининг ривожланишига ҳисса қўшган улуғ боболаримиз, Ўзбекистондаги кимё саноатининг ривожи ҳақида қисқача маълумотлар бериб ўтди.
Шундан сўнг “Кимё” кафедраси талабалари томонидан кечага бағишлаб тайёрланган бадиий чиқишлари намойиш қилинди. Кечада талабалар томонидан шъерлар, қўшиқлар, рақс, саҳна кўринишлари ҳамда Кимё фанига оид амалий тажрибалардан намуналар намойиш қилинди.
Тадбирда Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Р.Маҳмудов, факультет декани А.Юлдашев, кафедра мудири Ў.Абдурахмонова, профессор-ўқитувчилар ва 320 нафар талабалар иштирок этди.
Ijtimoiy tarmoqlarda baham ko'ring
