ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Ректор етакчилар билан учрашди
2020 йил 23 январь куни университет ректори, профессор М.Т.Ходжиев Педагогика факультетида гуруҳ етакчилари ва фаол талаба-ёшлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув давомида М.Т.Ходжиев бугунги кунда олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, янги авлод кадрлари сифатига қўйилаётган талаблар, университетда таълим мазмуни ва сифатини ошириш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, ўқув ва лабаратория жиҳозлари билан таъминлаш, ёшларнинг фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Суҳбат давомида 1-ярим йиллик якуни бўйича барча фанлардан якуний назорат ишлари бошлангани, якуний назоратларни очиқ, ҳаққоний, адолатли ва шаффоф …
657 | 2020-01-25 10:22 | Batafsil
Мақсадимиз таълим сифатини ошириш
Гулистон давлат университети ректори, профессор М.Т.Ходжиев Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчилар билан учрашув ўтказди. Учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб мактабда таълим сифати, ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати ва малакасини ошириш, ўқувчиларнинг билим олишга бўлган мотивациясини кучайтириш, ушбу соҳада Гулистон давлат университети ва мактаб ўртасида амалга оширилиши лозим бўлган ўзаро ҳамкорлик ишлари тўғрисида фикр алмашилди.Учрашувда М.Т.Ходжиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг биринчи қўшма йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг нутқи, таълим соҳасига оид билдирган фикрлари, педагоглар…
763 | 2020-01-25 10:16 | Batafsil
Талабалар турар жойида китобхонлик тадбири
2020 йил 17 январь куни университет Ахборот-ресурс маркази ва 2-сонли талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги ҳамкорлигида талабалар турар жойида яшовчи талабалар ўртасида “Беш муҳим ташаббус” доирасида атоқли ёзувчиларимиз Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” ва Ўткир Хошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асарларига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди. Тадбирда ижодкор талабалардан иборат “Адабиётшунослар”, Китобга ошно қалблар” ва  “Ёш китобхонлар” жамоалари асарларнинг яратилиш тарихи, асар қахрамонлари ва уларнинг мазмун-моҳияти бўйича ўзаро беллашдилар, шунингдек, саҳна кўринишлари ва рақслар намойиш этилди. Тадбир сўнгида иштирокчилар тадбир ташкилотчилари…
763 | 2020-01-20 00:43 | Batafsil
ҲАРБИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Ватанпарварлик ойлиги” дастури доирасида ҳарбий хизматчилар иштирокида оммавий тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири университетнинг Табиий фанлар факулътети талабалари билан бевосита мулоқот тарзида ташкил этилди. Биринчи маърузалар залида ўтказилган тадбирда Мирзаобод туманида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирок этишди. Тадбирда капитан Воҳиджон Ваисов, кичик сержант Жасурбек Шодмонов, оддий аскар Нигора Қўшбековалар сўзга чиқишиб, ўз иш тажрибалари, ҳарбийлар ҳаёт фаолияти, давлатимиз томонидан x…
991 | 2020-01-20 00:37 | Batafsil
Проректорлар ва ёшлар учрашуви
2020 йил 16 январь куни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Сулаймонов ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ф.Ниязовлар университетнинг иқтидорли, илмий изланишлар олиб бораётган талаба-ёшлари билан учрашув ўтказди.Учрашув давомида бугунги кунда олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, битирувчи кадрлари сифатига қўйилаётган талаблар, шунингдек, иқтидорли талабаларнинг илмий ишлар билан шуғулланиш даражаси, республика миқёсида ўтказилаётган турли илмий анжуманлар, конференциялар, танловлар, фан олимпиадалари, номдор давлат стипендиялар танловларида иштирок этиш даражаси, бу соҳада ёшлар фаоллигини ошириш жуда муҳим эканлиги таъкидланди, талабаларнинг кийиниш маданияти, тартиб-интизом, университет ички тартиб- …
788 | 2020-01-20 00:32 | Batafsil
Қутлов
Гулистон давлат университети Филология факультети укитувчиси Шохиста Хакимова “Илм –юлдузлари” танловининг республика боскичида “Энг фаол ва зукко” наминацияси ғолиблигини қўлга киритди.
925 | 2020-01-20 00:27 | Batafsil
Хотин-қизларни зўравонликдан сақлаш масалалари муҳокама қилинди
17 январ куни Гулистон давлат университети Ижтимоий-иқтисодий факультети талабалари иштирокида факультет Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Н.Темирова бошчилигида бош биноси 105-аудиторияда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз” деб номланган давра сухбати утказилди. Тадбирда  Оила илмий-амалий тадкикот маркази Сирдаре вилоят бошкармаси мутахассислари М.Урумбаева ва С.Ибодуллаевалар, факультет профессор-ўқитувчилари хам иштирок этишди. Унда “Хотин-қизларни таъзийқ ва зўравонликдан ҳимоя килиш тўғрисида”ги Қонун ва ҳимоя  ордери тўғрисида суҳбатлар бўлиб ўтди.
869 | 2020-01-20 00:25 | Batafsil
Оила муқаддас қўрғон
2020 йил 17 январь  куни Санъатшунослик факультети ХҚБТ раиси бошчилигида Санъатшунослик факультети талаба-қизлари иштирокида «Тўйлар,  оилавий  тантаналар, марака  ва маросимларни  ихчам  ва тартибли ўтказилишини  таъминлаш  бўйича  чора-тадбирлар»  дастурининг 18-банди ижроси бўйича талаба қизлар билан давра суҳбати  ўтказилди. Суҳбат давомида турмуш қуриш арафасида турган талаба-қизлар билан университет психологи К.Хамроқулова ижтимоий-психологик суҳбатлар уюштирди. Факультет декани А.Бобожонов ҳамда ХҚБТ раиси Н.Якубова ёшлар ўртасида урф бўлаётган “оммавий маданият” нинг салбий оқибатлари, қизларни оилага тайёрлашда нималарга а…
862 | 2020-01-20 00:22 | Batafsil
ИНТЕРФАОЛ ТРУБИНА
Гулистон давлат университети кичик фаоллар залида бўлиб ўтган йиғилишда 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида университет ректори М.Ходжиев ҳисобот берди. 2018 йилда университетда 20 та кафедра бор эди, 2019 йилда  25 та бўлди. 2018 йилда 30 та йўналишга  бакалавриат бўйича ёшлар талабаликка қабул қилинган бўлса 2019 йилда 41 та йўналишга кўпайди. 2018 4 та йўналиш бўйича магистратура бўлган бўлса, 2019 йилда 14 та йўналишга магистратурага ёшлар қабул қилинди. Айни кунларда университетни кундузги бўлимида 6800 нафар, сиртқи, махсус сиртқи, иккинчи мутахассисликда 3106 нафар жами 9906 нафар талабалар таълим-тарбия олмоқдалар. 2018 йилда 34 нафар магистрлар ўқиган бўлса айни кунларда 174 нафар магистрлар таъ…
717 | 2020-01-18 08:45 | Batafsil
“Ақл чархи” интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди
Гулистон давлат университетининг Маънавият ва маърифат марказида иқтидорли талабаларнинг Жасорат, Адлер, Национал ва Билағон жамоалари иштирокида “Ақл чархи” интеллектуал ўйинларининг 2020 йилги илк тури бўлиб ўтди. Дастлабки турда Национал жамоаси ғалаба қозониб кейинги босқич йўлланмасини қўлган киритди. Ғолиб жамоага диплом ва эсдалик совғалар тақдим этилди.
924 | 2020-01-18 08:41 | Batafsil

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->