“Талабалар театр студияси” спектакли намойиш этилди
Ёшлар масалалари бўйича Сирдарё вилояти идоралараро Кенгашининг “Ёшлар ҳафталиги” лойиҳасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги 24.09.2018 йилдаги 38-1-225 сонли қарорига асосан жорий йил 28 сентябрь куни университет фаоллар залида “Талабалар театр студияси”нинг спектакли намойиш этилди. Ушбу спектакл мазмунан талаба-ёшлар онгида сабрли бўлиш ва бугунги кунига қаноат қилиш, салбий иллатларга қарши курашиш иммунитетини шакллантиришга ҳизмат қилади. Матбуот хизмати.
2426 | 2018-09-29 11:27 | Batafsil
ҚУТЛОВ!
Гулистон давлат университети Филология факультети 3-босқич талабаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипеднияси совриндори Анварова Шохсанам И.Каримов номидаги давлат стипедниясини қўлга киритди. Матбуот хизмати.
2588 | 2018-09-28 12:51 | Batafsil
БАРЧА ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА.
Ҳурматли ёшлар! Сиз китоб ўқишни ёқтирасмизми? Билимингизни синаб кўрмоқчимисиз? Унда “МЕНИ ЎЗГАРТИРГАН КИТОБ” кўрик танлови айнан Сиз учун. Марҳамат, ўз жамоангизни тузинг ва танловда иштирок этинг. Танлов ғолиблари Ёшлар иттифоқи томонидан фахрий ёрлик ва эсталик совғалари билан тақдирланади. Танлов 2018 йилнинг 12 октябрь соат 13-00да “Ёшлар маркази”ла бўлади. Тавсия этилган адабиётлар: Юксак маънавият-енгилмас куч (И.Каримов) Икки эшик ораси (Ў.Хошимов)
2021 | 2018-09-28 10:54 | Batafsil
Ректор кубоги бўлиб ўтмоқда
Аввал хабар бериб ўтилганидек, жорий йилнинг 24-28 сентябрь кунлари “1 октрябрь-Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан университетимизда талабалар ўртасида “Ректор кубиги”  бўлиб ўтиши режалаштирилган. Спортнинг футбол тури бўйича мусобақада ярим финал баҳслари бўлиб ўтди ва 3 ўринни табиий фанлар факултети талаба ёшлари эгаллади. 28 сентябрь куни финал баҳсида ғолиблик учун жисмоний маданият ва физика- математика факултети талабалари баҳс олиб боришади. Матбуот хизмати.
2419 | 2018-09-28 10:17 | Batafsil
Интерактив усулда машғулотлар ўтказилмоқда
Олий таълимни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Гулистон давлат университетида дарс жараёнини сифат жиҳатдан янада яхшилаш, машғулотларда интерактив усулда олиб бориш тадбиқ этилмоқда. Шундай машғулотлар бири “Тарих” кафедраси катта ўқитувчиси И.Абдушукурова томонидан Филология факультети, рус тили ва адабиёти йўналиши 4-курс 35-15 гуруҳига “Ўзбекстонда демократик жамият қурилишининг назарий асослари” (ТиПСДО) фанидан олиб борилмоқда.  Матбуот хизмати.
2661 | 2018-09-27 15:36 | Batafsil
Китобхонлик бўйича танлов бўлиб ўтди
Табиий фанлар факултети талаба-ёшлари ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида факултет ёшлар етакчи М.Сирожидинов ташаббуси билан "Мени ўзгартирган китоб" номли кўрик танлов ташкил этилди. Бу танловда факултет талабаларидан 5та жамоа иштирок этди. Танловда “Қишлоқ хўжалиги” йўналиши талабаларининг “Тафаккур” жамоаси 1-ўринни эгаллади. Ғолиб жамоага ёшлар иттифоқи ҳамда университет маъмурияти томонидан диплом ва совғалар топширилди.   Матбуот хизмати.
2589 | 2018-09-27 10:30 | Batafsil
ЙИЛ ТАЛАБАСИ ТАНЛОВИ!
Ҳурматли талабалар! Ўзбекистон Республикаси Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро Кенгашининг 2018 йил 22 январда тасдиқланган 1-сон баёни ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 28 майдаги      471-сон буйруғига асосан “Йил талабаси” республика танлови ўтказилмоқда. Танлов 5 та номинация бўйича ўтказилади: “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” “Йилнинг энг ташаббускор талабаси” “Йилнинг ихтирочи талабаси” “Йилнинг спортчи талабаси” “Йилнинг ижодкор талабаси”  Иштирок этишни ҳоҳловчи талабалар танлов  Низомига асосан ҳужжатлар йиғма жилдини жорий йилнинг 6 октябрига қадар…
2561 | 2018-09-25 18:09 | Batafsil
БАРЧА ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА.
1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан университетда талабалар ўртасида “Ректор кубоги” спорт мусобақалари ўтказилади. Спорт мусобақалари 2018 йил 24-28 сентябрь кунлари   спортнинг футбол,  волейбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича ўтказилади. Ғолиб жамоалар университет маъмурияти ва Ёшлар иттифоқи университет бошланғич ташкилоти томонидан Диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланади. Ҳурматли талабалар, спорт мусобақаларида фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Мусобақаларнинг мақсад ва вазифалари: -        универерситетда спорт-соғломлаштириш ишларини янада оммавийлаштириш; - &n…
1615 | 2018-09-25 11:51 | Batafsil
Вебинар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 19 сентябрдаги модемномасига биноан Ўзбекистон жаҳон тиллари университети Британия Кенгаши билан ҳамкорликда 2018-2019 ўқув йилида ҳоржлик ва ўзбекистонлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда инглиз тили ўқитувчилари учун соҳага оид видеконференциялар уюштиришни режалаштирганлиги тўғрисида маълумот қабул қилинган. Ушбу режелаштирилган видеоконференциялар доирасида 2018 йил 24 сентябрь куни вебинар уюштирилди. Маъруза “Инглиз тилини ўқитишда замонавий АКТ имкониятлардан фойдаланиш” мавзусида инглиз тилида бўлиб ўтди, уни Буюк Британиялик мутахассис Жефри Стэнфорд олиб борди. Матбуот хизмати.
2207 | 2018-09-24 17:14 | Batafsil
Ғолиблар тақдирланишди
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган “Мен танлаган олийгоҳ!” видеороликлар танловининг “Маданият, санъат, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар соҳадаги олий таълим муассасалари йўналиши”да Гулистон давлат университети “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Бугун Гулистон давлат университетида ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилиб, унда университет ректори М.Ходжиев иштирок этди ва ғолиб жамоани табрилкаб, қимматли совғалар тақдим қилди.   Матбуот котиби.
2266 | 2018-09-24 17:03 | Batafsil
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish