ОЛИЙ ВА ЎРТМА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРИ ИНОМ МАЖИДОВ ТАЛАБАЛАР БИЛАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ
15 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов республика олий таълим муассасалари талабалари билан онлайн мулоқот ўтказди. Мулоқотда жойлардаги студиялардан туриб барча олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган, етимлик ва чин етимликда ўсган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иқтидорли ва  ташаббускор талаба-ёшлар вакиллари иштирок этди. Учрашувда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, уларни илм-фанга жалб этиш, интеллектуал салоҳиятини намоён қилишлари учун шароитларни кенгайтириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича маълумот берилди. Икки соатдан кўпроқ вақт давом этган мулоқотда вазир талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, ўқув…
123 | 2019-03-18 15:22 | Batafsil
Гулистон давлат университетида Қозон федерал университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари очилади
 2018 йилнинг 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан юртимизда биринчи маротаба “Ўзбекистон-Россия таълим форуми” ўтказилган эди. Мазкур форум доирасида Гулистон давлат университети  Россиянинг Қозон федерал университети билан "2+2" қўшма таълим дастурини очиш буйича шартнома имзоланган эди.Мазкур шартнома бўйича 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Гулистон давлат университетида очилиши кутилаётган қўшма таълим дастурлари бўйича музокаралар ўтказиш ва ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида Гулистон давлат университети делегацияси 2019 йилнинг 14 март куни Россиянинг Қозон шаҳрига жўнаб кетишди. Делегацияга университет ректори М.Т.Ходжиев раҳбарлик қ…
213 | 2019-03-16 14:55 | Batafsil
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
Ҳурматли талабалар! Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида «Жаҳолатга қарши маърифат», «Мен диний экстремизм ва терроризмни қандай тушунаман» шиори остида мақолалар танлови ўтказилмоқда. Танлов «Энг яхши мақола» йўналишида ўтказилади. Гулистон давлат университетида мазкур танловнинг биринчи (гуруҳлараро) босқичи 2019 йил 1-10 апрел кунлари, иккинчи (факультетлараро) босқичи 2019 йил 20-30 апрел кунлари  ўтказилади. Танловнинг иккинчи босқичида ғолиб бўлган 1 ва 2-ўринни эгаллаган талабаларнинг мақолалари танловнинг Республика босқичига юборилади.Батафсил маълумот ва танлов шартларини университетнинг расмий (ГулДУ.уз) сайтига жойлаштирилган танлов Низомидан о…
144 | 2019-03-16 14:43 | Batafsil
ХУШХАБАР!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 2-мартдаги Қарорига кўра Гулистон давлат университети Филология факультети Инглиз тили ва адабиёти йўналиши 4-босқич талабаси Зулфиқорова Азиза Баходир қизи “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндорига айланди. Ушбу юксак мукофот давлатимиз раҳбари томонидан 7 март куни Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан ташкиллаштирилган байрам тадбирида тантанали равишда топширилди. Жорий йилнинг 9-март куни Гулистон давлат университетида совриндорни табриклаш мақсадида қутлов тадбири ташкил этилди. Тадбирни университет ректори М.Ходжиев олиб борди. Тадбирда совриндор А.Б.Зулфиқорова китоблар тўплами билан тақдирланиб, талабанинг ота-онаси ва устозларига шундай шарафли …
193 | 2019-03-12 09:50 | Batafsil
Сен муқаддассан, муқаддас аёл!
2019 йилнинг 6 март куни университет Маданият саройида 8 март-Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири ташкил етилди. Тадбирга Гулистон давлат университетида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ва хўжалик ходимлари таклиф етилди. Байрам кечасини университет ректори М.Т.Ходжиев олиб борди. Сўзга чиққанлар ўзбек аёлини улуғловчи табрик сўзларини билдириб ўтишди. Тадбирда университетнинг бир гуруҳ хотин-қизларига ректоратнинг байрам совғалари топширилди. Тадбир давомида бадиий чиқишлар намойиш етилди.           Матбуот хизмати.
225 | 2019-03-07 11:08 | Batafsil
Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман
2019-йилнинг 5 март куни университет Маданият саройида ўзбек халқининг севимли шоираси Зулфия Исроилова таваллудининг 104 йиллиги муносабати билан “Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда университет ректори М.Ходжиев, профессор Р.Маҳмудов, Педагогика факултети декани доцент Ж.Комилов ва иқтидорли талабалар нутқ сўзлашди. Сўзга чиққанлар Зулфияхонимнинг ҳаё ва садоқат тимсоли еканлиги, Аёл жасорати ҳақида фикрларини билдириб ўтишди. Тадбир давомида Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш қилиниб, шоиранинг ижод намуналари ижро етилди.             Матбуот хизмати.
189 | 2019-03-07 10:05 | Batafsil
Каръера 2019
2019 йилнинг 5 март куни Гулистон давлат университетида битирувчиларни иш билан таъминлаш ва истеъмолчилар томонидан таклиф қилинаётган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасини ташкил етишга қаратилган “Каръера 2019” лойиҳаси бўлиб ўтди. Тадбирда Вилоят бандликка кўмаклашиш маркази, Вилоят мактабгача таълим, халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва турли ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Тадбирда 1700 га яқин бўш иш ўринларига олийгоҳ, битирувчилар ва кадрлар истеъмолчилари билан уч томонлама шартномалар имзоланди.           Матбуот хизмати.
272 | 2019-03-07 09:33 | Batafsil
Германиялик магистр Штейнмахер Берманнинг тренинг ўтди
Германиядаги Гёттинген давлат Георг-Август университетининг магистри Штейнмахер Берманнинг тренинг ўтди Жорий йил 1 март куни Гулистон давлат университетига Германиядаги Гёттинген давлат Георг-Август университетининг магистри Штейнмахер Берман университетдаги физика лабораториясига келтирилган жиҳозлар бўйича тренинг ўташ учун ташриф буюрди. Магистр “Физика” кафедраси лабораторияларига янги келтирилган лаборатория қурилмаларини ўрнатиб берди ва улардан фойдаланиш бўйича тренинг ўтказиб берди. Тренингда халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Б.Султанов (таржимон сифатида), физика кафедраси профессор-ўқитувчилари Ў.Т Давлатов, Б.Абдуллаев, Р. Даминов, …
226 | 2019-03-02 12:03 | Batafsil
Қатағон қурбонлари хотираси музейига ташриф
2019 йилнинг 28 февраль куни Университетимиз «Қатағон қурбонлари хотираси» музейига Сирдарё вилоят «Нуроний» жамғармасидан фаол вакиллар ташриф буюрди. Ташриф давомида тарихни эсга олишиб, 1980-1989 йилларда «Ўзбек иши», «Пахта иши» билан ноҳақ қамалган вилоятимиз меҳнаткашлари бўлган Иномжон Раҳималиев, Шодмонов Эшпўлат, Усмон Холмўминовларни ёдга олишди. Шу билан бирга музейда Сирдарё вилояти тарихига оид 160 дан ортиқ китоблар, ўзбек мутафаккирлари, жадидчилик ҳаракати намоёндалари ҳаёти ва ижоди акс этган лавҳалар, босма нашрлар нусхалари, шунингдек, ХИХ асрга оид миллий либослар, уй-рўзғор буюмлари ҳамда тарихий воқеа-&#…
215 | 2019-03-02 11:53 | Batafsil
Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 172-сон қарори билан “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Жамғармага вазирлик ва олий таълим муассасаларининг ректорлари ва масъул ходимларидан иборат таркибда шакллантириладиган Кенгаш раҳбарлик қилади. Кенгаш жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун масъул ҳисобланади. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларда йўналтирилади: ўқув ва илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш ва олий таълим муассасалари китоб фондини тўлдиришга; ўқув би…
237 | 2019-03-02 11:46 | Batafsil
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish