Маркетинг
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...

Kasbiy (ijodiy) imtihonni onlayn kuzatish

ҚАБУЛ 2020: Касбий (ижодий) имтиҳон топширувчи абитуриентлар диққатига!
2020/2021 ўқув йили учун Гулистон давлат университетида касбий (ижодий) имтиҳон топширувчи таълим йўналишлари бўйича абитуриентларнинг имтиҳон жойи, кунлари ва вақтининг жадвали ва абитуриентлар фамилияси, исми, шарифи, гуруҳ рақами тўғрисида маълумот. Абитуриентларга эслатма: Имтиҳонга ушбу жадвалда кўрсатилган кунда ва вақтда, белгиланган жойга, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, абитуриентнинг ДТМ қайдномаси ва паспорт билан етиб келиш талаб этилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар санаси ва абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича тақсимоти жадваллари (PDF форматда кўчириб олиш): Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (кундузги) Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (сиртu…
21225 | 2020-08-25 16:35 | Batafsil
Маркетинг бўлими

Бўлим бошлиғи: Жапаков Норбой

Телефон: (+99867) 2254911

Электрон манзили: guldu_marketing@edu.uz 

Қабул кунлари: Сешанба, чоршанба

Маркетинг хизматлари бўлими фаолияти ҳақида маълумот

Олий таълим муассасасининг маркетинг хизмати бўлими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт тармоқларини малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги қарор ва фармонлари, ҳаракатдаги Меҳнат Кодекси ва амалдаги қонунчилик ва таълим соҳасидаги тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида иш кўради.

Маркетинг хизмати бўлими мақсадва вазифалари:

ОТМда тайёрланган олий малакали кадрларга корхона, муассаса ва ташкилотларнинг еҳтиёжини ўрганиш асосида маълумотлар банкини шакиллантириш;

Таълим соҳасида бозор муносибатларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш, ёш мутахассисларга бўлган талаб кўрсаткичлари асосида битирувчи бакалавр ва магистрлар учун реал “буюртмалар портефели”ни шакиллантириш;

Истеъмолчиларни рақобатбардош мутахассислар билан таъминлаш бўйича узоқ муддатли ва йиллик шартномалар тузиш;

Ҳар йили белгиланган муддатда вазирликнинг махсускомиссиясига ОТМларининг жорий йилдаги битирувчилари тўғрисида таълим йўналишлари (мутахассисликлар), ишга йўлланадиган вазирлик, идора (корхона ва ташкилотлар) кесимида шакллантирилган маълумотларни тақдимээтиш;

Пулли таълим хизматларини ташкил этишҳисобига бозор иқтисодиёти шароитида олий таълим муассасасининг рақобатбардошлилигини ошириш:

Битирувчини ишга тақсимлашда истеъмолчилар ва мутахассислик кафедраларининг ёш мутахассис тўғрисидаги тавсия ва таклифларини мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда эътиборга олинишига эришиш;

Тўлов-шартнома асосида таълим олаётган талабалар ёки ишлаб чиқариш корхоналари билан турли хилдаги шартномалар тузиш;

Олий таълим муассасасининг битирувчиларни ишга тақсимлаш бўйича комиссиясини ташкил этиш ва якуний тақсимотни ўтказиб, унинг натижалари бўйича битирувчилар шахсий тақсимот қайдномасини тузиш ҳамда умумлаштириш;

Тақсимот комиссияси томонидан ишга тақсимланган ёш мутахассислар дантушга наризаларини кўриб чиқиш ва ечим қабул қилиш, зарур ва асосланган ҳолларда қайта тақсимлаш ёки мустақилишга жойлашиш жараёнини амалга ошириш учун олий таълим муассасаси комиссиясига мурожаат этиш;

Жорий йилда ва ўтган йиллар давомида ишга жойлашган ёш мутахассислар билан қайта алоқалар ўрнатиш, зарурий ҳолларда уларга амалий-услубий ёрдамлар кўрсатиш, маслаҳатлар бериш ҳамда меҳнат фаолияти натижаларини умумлаштириш;

Янги ўқув йили қабул режасининг бажарилиши (давлат грантлари ва тўлов-контракт бўйича қабул режаси, тушган аризалар, конкурс, қабул қилинган талабалар сони, уларнинг курслар, таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича тақсимланиши, ўқитиш тиллари ва ҳ.к.) ҳақида маълумотлар банкини яратиш;

Янги ўқув йилида давлат грантлари асосида қабул қилинган талабалар билан олий таълим муассасаси ўртасида ўқишни тугатгандан сўнг ишга тақсимланган жойида 3 йил ишлаб бериши тўғрисида шартномалар тузиш;

Ишберувчилар (истеъмолчилар)га оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, радио-телевидение, электрон алоқа, веб-сайт) орқали битирувчилар тўғрисида (вилоятлар бўйича таълим йўналишлари, мутахассисликлар кесимида) маълумотлар эълон қилиниш;

Кадрларга бўлган реал эҳтиёжлар ва битирувчиларни якуний ишга тақсимлаш натижалари ҳақидаги маълумотларни тааллуқли вазирлик (идора)нинг махсус комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ахборотлар тақдим этиш;

Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларнинг имкониятлари ва устунликларини намойиш қилиш мақсадида олий таълим муассасасининг республика, минтақавий ва халқаро кўргазмалар, ярмаркаларда иштирок этишини таъминлаш;

 Гулистон давлат университети

3029 | 2019-02-28 10:16

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->