БОШЛАНҒИЧ ВА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МЕТОДИКАСИ КАФЕДРАСИ

kafedralar/bt.jpgКафедра мудири: Рахимов Бахтиёр

Қабул вақти: сешанба, чоршанба кунлари, соат 14. 00-16. 00  

Телефон:(+99891)5090832

Е-mail: 

 Кафедра бош илмий мавзуси: “Бўлғуси бошланғич синф ўқитувчиларини касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш”

“Бошланғич ва мактабгача таълим методикаси” кафедраси 1978 йилда ташкил топган бўлиб, унга дастлаб доцент Байи Турдиев раҳбарлик қилган. Б.Турдиев бошланғич синфларда она тили ўқитиш методикасига доир бир неча ўқув ва услубий қўлланмалар муаллифи ҳисобланади.

Кейинчалик турли даврларда кафедрага доцентлар Т.Шотўраев, Б.Содиқов, Ч.Ниятов, Ҳ.Абдукаримов, Қ.Йўлдошев, О.Мамажонов, Б.Бурхиев, Р.Эргашев, П.Холматов, Б.Раҳимов, Ф.СҲарипов, А.Болибеков, Ҳ.Ёдгоровлар раҳбарлик қилишди. Ўтган 40 йил давр мобайнида профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти ошди. Улар орасидан фан докторлари (Қ.Йўлдошев, Б.Раҳимов), кўплаб фан номзодлари (Р.Эргашев, Ў.Рўзибоева, П.Холматов, Г.Исаева, М.Сарибоева ва бошқалар) йетишиб чиқди ва яна бир неча ёш ўқитувчи тадқиқотчилар (С.Шаропова, Д.Елмуратовалар)диссертация ҳимоя қилиш арафасида.

Бугунги кунда кафедрага п.ф.н., доцент Р. Эргашев мудирлик қилмоқда ва кафедранинг илмий салоҳияти 33% ни ташкил етади: 4 нафар доцент, 5 нафар катта ўқитувчи ва 7 нафар ўқитувчи.

Кафедранинг бош илмий-тадқиқот мавзуси “Бўлғуси бошланғич синф ўқитувчиларини касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш” бўлиб, у ўз ичига олий таълим ва тарбия жараёнининг барча жабҳаларини олади: бўлғуси ўқитувчининг шахсий сифат ва фазилатлари, касбий билим ва кўникмаларини шакллантириш, уларни мустақил илмий-ижодий фаолиятга йўналтириш, таълим жараёнига технологик ва инновацион ёндашувни жорий етиш ва ҳ.к. Ижодкор педагоглар Р.Эргашев, А.Болибеков, Ж.Абдуллайев, С.Шарапова, Ҳ.Умаров ва бошқаларнинг тадқиқот ишлари ушбу муаммоларга бағишланган.

Кафедра жамоаси вилоят, шаҳар таълим муассасалари билан ўзаро алоқа ўрнатган ҳолда уларга амалий кўмак беради. Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси билан кафедра жамоаси ўртасида педагогик амалиёт ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар юзасидан синов-тажриба ўтказиш бўйича 2015-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик шартномаси тузилган.

Ўз фаолияти давомида кафедра бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш бўйича катта тажриба мактабига айланди. Кафедрада бошланғич таълимда ўтиладиган барча фанлардан дарс берувчи профессор-ўқитувчилар жамоаси шаклланди

Кафедра профессор-ўқитувчилари қуйидаги умумкасбий ва ихтисослик фанлардан машғулотлар ўтиб, улардан педагогик технологиялар асосида ўқув-услубий қўлланма, мажмуа, маъруза ва амалий машғулотлар тўплами, електрон ўқув материаллари тайёрлашган:

-  Умумий педагогика ;

-  Умумий психология ;

-  Мактабгача педагогика;

-  Дефектология асослари;

-  Оила ва ижтимоий педагогика;

-  Мактабгача таълимни ташкил етиш ва бошқариш;

-  Бошланғич таълим педагогикаси, инновацияси ва интеграцияси;

-  Она тили ва болалар адабиёти;

-  Бошланғич математика курси назарияси;

-  Она тили ўқитиш методикаси;

-  Математика ўқитиш методикаси;

-  Меҳнат ва уни ўқитиш методикаси;

-  Тарбиявий ишлар методикаси;

-  Табиатшунослик ва уни ўқитиш методикаси;

-  Елементар математик тасаввурларни шакллантириш методикаси;

-  Нутқ ўстириш назарияси ва методикаси

 

Кафедра таркиби

1

Ергашев Рустам

Кафедра мудири, п.ф.н., доц.

2

Болибеков Алишер

п.ф.н., доцент

3

Ёдгоров Ҳамид

ф.ф.н., доцент

3

Абдуллаев Жуманазар

ф.ф.н., доцент

4

Раҳимов Қадам

катта. ўқитувчи

5

Умаров Хусниддин

катта. ўқитувчи

6

Шарапова Сабоҳат

катта. ўқитувчи

7

Умарова Гулшода

катта. ўқитувчи

8

Юлдашев Шуҳрат

ўқитувчи

9

Саймуротова Ижобат

ўқитувчи

10

Душайева Гулбаҳор

ўқитувчи

11

Мисирова Нодира

ўқитувчи

12

Расулова Зоҳида

ўқитувчи

13

Маматкаримов Ҳотамқул

ўқитувчи

14

Худайқулова Зарифа

ўқитувчи

Барча профессор-ўқитувчилар кафедранинг бош мавзуси устида тадқиқот ишлари олиб бориб, қуйидаги ишларни чоп еттиришган:

1. Р. Эргашев. Бўлажак ўқитувчи шахсида естетик маданиятни шакллантириш назарияси ва  амалиёти. Монография. – Т., “Ўқитувчи”, 2017

2. Р. Эргашев, Х.Санақулов. Педагогик диагностика. Ўқув-услубий қўлланма.  – Т., ТДПУ, 2014

3. Қ. Рахимов. Математика ўқитиш методикаси. Ўқув-услубий қўлланма. –Т.: 2016.

4. Қ.Раҳимов. Бошланғич синфларда математика ўқитиш методикасидан лаборатория машғулотлари ишланмаси. Ўқув-услубий кўрсатма.  ГулДУ, 2017.

5. Қ. Раҳимов. Математика ўқитиш методикасидан  курс ишларини бажариш бўйича кўрсатма. Ўқув-услубий  кўрсатма. ГулДУ, 2017.

 Кафедрада ўқув-илмий комплекс режаси мавжуд бўлиб, унинг таркибида “Педагогик маҳорат” лабораторияси (раҳбар доц. Эргашев Р.), “Мустақил таълим технологияси” гуруҳи (раҳбар кат.ўқит. Умаров Ҳ.), “Муаммоли таълим” тўгараги (раҳбар катта ўқит. Раҳимов Қ.) фаолият кўрсатади. Ўқув-илмий комплекс таркибига йўналишда таҳсил олаётган талабаларнинг қизиқишлари инобатга олиниб аъзо қилинган. “Педагогик маҳорат” лабораториясига - 22 та, “Мустақил таълим технологияси” гуруҳига - 35 та, “Муаммоли таълим” фан тўгарагига - 15 та талабалар аъзо бўлишган. Уларга аъзо талабаларнинг ахборот банки тузилган, илмий мавзулари ва раҳбарлари тасдиқланган. Кафедра йиғилишларида бу масала муҳокама қилиниб борилади.

Хамкорлик ишлари натижасида профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув-услубий, маънавий-маърифий, илмий-тадқиқот ишлари йўналишларида қатор илмий материаллар тайёрланиб, илмий анжуманларда, семинар ва танловларга тақдим етиб келинмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари вилоят халқ таълими муассасалари педагогик жамоалари билан ҳамкорликда педагогик, методик, илмий ва маънавий-маърифий ишларни кенг кўламда амалга ошириб келмоқда.

Вилоят ХТХҚТМОИ, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, халқ таълими тизими педагогик ходимларининг илмий ишларига раҳбарлик қилиш, улар билан ҳамкорликда илмий-методик қўлланмалар тайёрлаш ва чоп еттириш, замонавий технологиялар асосида машғулот ва трейнинглар ўтказиш, конференция ва танловлар ташкил етиш кафедранинг асосий фаолият турларига айланиб қолган.

Бугунги кунга келиб кафедранинг 51 нафардан ортиқ талабалари илмий ва тадқиқот ишларига жалб етилган. Бошланғич ва спорт-тарбиявий иш йўналишининг 3-босқич талабаси Қаюмова Шоҳсанам И.Каримов номидаги стипендия совриндори бўлиб, у10га яқин мақола, 15га  яқин тезислар еълон қилган ва кўплаб фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. Бундан ташқари бир қанча иқтидорли талабалар ўзларининг тезис ва мақолаларини еълон қилган ҳолда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.

Кафедрада “Инновацион гуруҳ” фаолиятининг ташкил етилганлиги муҳим аҳамиятга ега бўлди. Кафедра қошида ташкил етилган ушбу гуруҳ таркибида фаолият юритаётган тўгаракларга вилоят таълим муассасаларининг ижодкор, иқтидорли, истеъдодли ўқувчи ва талаба-ёшлари билан бир қаторда педагогик кадрлари ҳам иштирок етадилар. Кафедра умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларига “Устоз-шогирд” анъаналари асосида мунтазам илмий ва услубий ёрдам кўрсатиб келишади. Кафедранинг вилоят таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари қуйидаги шаклда олиб борилади.

4773 | 2017-12-29 12:36
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish