Masofaviy ta'lim (Moodle)
Guliston Davlat Universiteti
Interaktiv xizmatlar
  • Dars jadvali
  • OTM vakant lavozimlari
  • OTM ishchi o'quv rejalari
  • OTM ga qabul
  • OTM diplomini olganligi to'g'risida ma'lumot
  • Abiturientlarni o'qishga kirganligini aniqlash
  • Abiturientlarga xujjatlarini pochta orqali jo'natish
  • OTM ilmiy faoliyati
  • Elektron qabulxona
  • Forum
  • Resurs markazi
  • Pochtaga kirish
  • Ingliz tilini o'rganish
  • Masofaviy ta'lim (Moodle)
  • Kerakli ma'lumotlar
  • Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari to'g'risida qonun
  • Gov.uz
  • Press-service.uz
  • Ziyonet.uz
  • Lex.uz
  • Sirdaryo.uz
  • Davlat ramzlari
  • Lug'at
  • Sayt xaritasi

  • Tizimga kiritsh

    Login:

    Parol:
    Parolni unitdingizmi?
    Ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa >> Yangiliklar va e`lonlar
    08.09.2017 Algebra fanining asoschisi

     
     Буюк математик, астроном ва географулуғ аллома Муҳаммад ал-ХоразмийVIII асрнинг охири ваIХ асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этди. Дунё фанига ғоят катта ҳисса қўшган “алгебра” фанининг асосчиси бўлди.
    Хоразмий Хоразм ўлкасида 780 йилда туғилиб ўсди. Ал-Хоразмий ўз умрининг  аксариятини Боғдодда  “Бай ул-Ҳикма”(Донишмандлик уйи)да олим сифатида фаолият юритди.
    Унинг “Алгебра” асари чизиқли ва квадрат тенгламаларнинг тизимли ечими тўғрисидаги биринчи китобдир. Шу сабабдан, у Диофант каби “Алгоритм фанининг отаси” деган унвонга сазовор бўлди. Унинг ҳинд рақамлари  ҳақидаги Арифметика асарининг Лотин тилига таржимаси  12-асрда Ғарб оламига ўнлик рақамлар тизими ҳақидаги тушунчани олиб кирди.               Ал-Хоразмий Батлимуснинг “Жўғрофия” асарини кўриб чиқиб янгилади, шунингдек, унинг ўзи ҳам астрономия ва астрология оид бир қанча асарлар яратди.
    Хоразмий алгебра фанига асос солгани, бу фан атамаси унинг “Китоб мухтассар мин ҳисоб алжабр валмуқобала” (Алжабр валмуқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб) асари алгебраик ҳисоблашга (яъни икки муҳим алгебраик  амал алжабр ва алмуқобала) бағишланган. Мазкур асарда Хоразмий алгебраик амалларни аввал тенгламалар ечишда қандай қўлланилишини баён этиб, сўнг алгебраик шакл алмаштиришларига ўтган. Акс ҳолда китобнинг мақсадини тушуниш қийин бўлар эди. Ал-Хоразмий асари 12-асрнинг бошларида кремоналик Герардо, честерлик Роберт томонидан лотинчага таржима қилинган, номи қисқариб “алжебра” (француз, инглиз тилларида), “алгебра” (немис, рус тилларида) деб атала бошлаган ва фан номига айланиб кетган.
    Унинг мазкур асарининг муқаддимасида китоб нима мақсадда ёзилгани баён қилинади: “Мен арифметиканинг оддий ва мураккаб масалаларини ўз ичига олувчи “Алжабр малмуқобола ҳисоби ҳақида қисқача  китоб”ни талқин қилдим чунки, мерос тақсимлашда, васиятнома тузишда, мол тақсимлашда, адлия ишларида, савдода  ва ҳар қандай битимларда, шунингдек, ер ўлчашда, каналлар ўтказишда, геометрияда ва бошқа шунга ўхшаш турли ишларда кишилар учун бу зарурдир”.
    Қадимги Хоразмда астрономия жуда ривожланган, хоразмликлар осмон “сирлари”ни арабларга қараганда анча яхши билганлар.
    Халифа Маъмун даврида Бағдодда Марказий Осиё ва Хуросондан келган бир гуруҳ йирик олимлар ижод этган. Улар орасида Хоразмий билан бир қаторда Яҳё ибн Абу Мансур, Аҳмад Фарғоний, Аҳмад ал-Марвазий, Холид ибн Абдулмалик Марваррудий, Ал-Аббос ал-Жавҳарий ва бошқа олимлар бор эди. Бағдодда Маъмун отаси томонидан асос солинган илмий марказ –“Байт ул-ҳикма” фаолиятини ҳар томонлама такомиллаштириб, унинг қошида иккита йирик расадхона: биринчиси 828 йилда Бағдоднинг Шаммосия маҳалласида, иккинчиси Дамашқ яқинидаги Касиюн тоғида 831 йилда барпо этилади. Иккала расадхонанинг ҳам фаолиятини Марказий Осиё ва Хуросондан келган олимлар бошқаради. Хоразмий бу илмий марказнинг мудири сифатида унинг фаолиятини кузатиб туради. Марвлик Яҳё ибн Абу Мансур Бағдоднинг Шаммосия маҳалласидаги расадхонанинг асосчиси ва раҳбари бўлди. Расадхонадаги ишлар ҳақида у “Байт ул-ҳикма”нинг мудири Хоразмийга ҳисобот бериб турарди. Яҳё 831 йили вафот этганидан сўнг Хоразмий бу расадхонани ҳам бошқаради ва у ердаги кузатишларда фаол қатнашади. Хоразмий билан Бағдодга, кейинчалик “Маъмун академияси” деб танилган “Байт ул-ҳикма”да Сурия, Ироқ, Эрон ва бошқа ерларидан келган мутафаккирлар ҳам ишлаган. Бироқ улар орасида Марказий Осиёликлар салмоқли ўринни эгаллаган.
    Хоразмийнинг арифметик рисоласи ҳинд рақамларига асосланган ўнлик позицион ҳисоблаш системасининг Европада, қолаверса бутун дунёда тарқалишида буюк аҳамият касб этди. Европага ҳинд рақамлари араблар орқали ўтганлиги учун улар “араб рақамлари” деб аталади ва ҳозир ҳам шундай деб аталиб келинмоқда. Европаликлар узоқ вақтгача ҳинд рақамларига асосланган ҳисоб тизимини “алгоризми” деб атаб келдилар. Фақат ХVI аср ўрталаридагина бу ном “арифметика” ибораси билан алмаштирилади. Шундан кейин то ҳозирги кунгача “алгоризм” ёки “алгоритм” деганда ҳар қандай мунтазам ҳисоблаш жараёни тушуниладиган бўлди. Бу ибора билан Хоразмийнинг номи фанга абадий кириб қолди. Хоразмийнинг алгебраик рисоласининг тўлиқ номи – “Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобала”. Рисоланинг номидаги “ал-жабр” ва “ал-муқобала” сўзлари “тўлдириш” ва “рўпара қўйиш” – ўрта аср алгебрасининг иккита асосий амалини англатади. “Алжабр” сўзи лотинча транскрипсияда “алгебра” бўлиб, Хоразмий асос солган янги фаннинг номи бўлиб қолди.
    Хоразмий қаламига мансуб 20 дан ортиқ асарларнинг фақат 10 таси бизгача етиб келган. Булар “Ал-жабр вал-муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб” – алгебраик асар, “Ҳинд ҳисоби ҳақида китоб” ёки “Қўшиш ва айириш ҳақида китоб” – арифметик асар, “Китоб суратул-арз”– географияга оид асар, “Зиж”, “Астурлоб билан ишлаш ҳақида китоб”, “Астурлоб ясаш ҳақида китоб”, “Астурлоб ёрдамида азимутни аниқлаш ҳақида”, “Китоб ар-руҳома”, “Китоб ат-тарих”, “Яҳудийларнинг тақвими ва байрамларини аниқлаш ҳақида рисола”.
    Хоразмий 850 йилда Бағдодда вафот этди. Ал-Хоразмийнинг юқорида келтирилган асарлариёқ у фаннинг қатор тармоқларининг асосчиси бўлганлигини кўрсатади. Унинг ғоялари математика ва астрономиянинг оёққа туриши ва ривожланишига сабаб бўлди. Ҳозирги даврда унинг хизматлари жаҳон афкор оммаси томонидан эътироф этилган.



    Sahifani ko'rganlar soni: 4455

    Rektor virtual qabulxonasi

    Sizda hal etilmagan masalalar, muammolar, ariza, shikoyat yoki takliflar bormi? U holda murojaatingizni to'g'ridan-to'g'ri Guliston davlat universiteti rektoriga yuborishingiz mumkin. Buning uchun http://qabulxona.guldu.uz/ saytiga o`tish lozim.
    ABITURIYENTLAR DIQQATIGA

    Abituriyentlarning hujjatlar to`plamini qaytarib olish uchun elektron murojaat yuborishingiz mumkin
    Ishonch telefonlari

      0 (367) 225-41-76

    Yangiliklar
    18.09.2017 Z.Zikriyaev "Shuhrat" medali bilan mukofotlandi

    16.09.2017 Diqqat tanlov!

    13.09.2017 Ta’lim jarayoni sifatiga noan’anaviy metodlar ahamiyatini bilasizmi?

    09.09.2017 Energiyani tejamkor chiroqlar-cho’ntakka foyda

    08.09.2017 Algebra fanining asoschisi

    02.09.2017 Universitetida “Fidoying bo’lgaymiz seni, O’zbekiston!”g’oyasini mujassam etgan tadbir o’tkazildi

    02.09.2017 Sirdaryo viloyati hokimi universitet 1-kurs talabalariga “Mustaqillik va xotira darslari”ni o’tdi

    29.08.2017 Oliy ta`lim muassasalarining pedagogika yo`nalishlari bo`yicha maxsus sirtqi bo`limlariga 2017/2018 o`quv yili uchun o`qishga qabul qilish tartibi va mezonlari

    29.08.2017 Гулистон давлат университетида “Таълим гранти” ғолиблари тақдирланди

    24.08.2017 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш бўйича тадбир ўтказилди


    Dizayner: Anvarbek Abduqayumov