Masofaviy ta'lim (Moodle)
Guliston Davlat Universiteti
Interaktiv xizmatlar
  • Dars jadvali
  • OTM vakant lavozimlari
  • OTM ishchi o'quv rejalari
  • OTM ga qabul
  • OTM diplomini olganligi to'g'risida ma'lumot
  • Abiturientlarni o'qishga kirganligini aniqlash
  • Abiturientlarga xujjatlarini pochta orqali jo'natish
  • OTM ilmiy faoliyati
  • Elektron qabulxona
  • Forum
  • Resurs markazi
  • Pochtaga kirish
  • Ingliz tilini o'rganish
  • Masofaviy ta'lim (Moodle)
  • Kerakli ma'lumotlar
  • Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari to'g'risida qonun
  • Gov.uz
  • Press-service.uz
  • Ziyonet.uz
  • Lex.uz
  • Sirdaryo.uz
  • Davlat ramzlari
  • Lug'at
  • Sayt xaritasi

  • Tizimga kiritsh

    Login:

    Parol:
    Parolni unitdingizmi?
    Ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa >> Yangiliklar va e`lonlar
    14.12.2017 Гулистон давлат унверситетига АҚШ атроф муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги ходими Джонах Х.Шейн ташриф буюрди.

    АҚШ атроф муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги ходими Джонах Х.Шейн Гулистон давлат университети жамоаси ва талабалари билан учрашди.

     

    Жорий йил 14 декабрь куни учрашув дастурига биноан соат 10-00 да университетимизга Сув инфраструктураси бўйича АҚШлик мутахассис Джонах Шейн ва Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ходими Бирюкова Екатериналар ташриф буюришди. Меҳмонларни университет ректори       М.Т. Ходжиев кутиб олди. 10-30 да университет бош биносининг 1-залида “Сув ресурсларни бошқаришнинг АҚШ тажрибаси” мавзуси  бўйича тақдимот асосида семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда ўқув ишлар проректори в.б. Х.Кушиев, илмий ишлар проректори А.Сулайманов, халқаро алоқалар бўлими, тупроқшунослик, агрономия, экология ва инглиз тили ва адабиёти кафедралари профессор-ўқитувчилари ҳамда ушбу йўналишда таҳсил олаётган талабалар иштирок этишди. 

     

     

    Джонах Шейн Америка Қўшма Штатларида сувдан оқилона фойдаланиш ва сувни қайта тозалаш тизимининг йўлга қўйилганлигини Калифорния штати мисолида тақдимот қилиб берди. Хусусан, тақдимот давомида Америка Қўшма Штатларида 1974 йилда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлигининг ташкил қилиниши тарихи, ушбу агентликнинг фаолияти ва вазифалари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, тақдимотда иштирок этганларга сувдан фойдаланиш қоидаларининг ишлаб чиқиш тарихи ҳақида маълумот берилди. Джонах Шейн тақдимоти давомида АҚШда 1974 йилдан эътиборан сувдан оқилона фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган қонунлар, бу борада конгресс ва агентлик фаолияти ҳақида ҳам маълумот берди. Жумладан тақдимотдаги маълумотга кўра АҚШда 1974 йилда ҳамда 1977 йилларда АҚШда сувдан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ишлаб чиқилган иккита асосий қонун ва уларнинг татбиқ этилиш жабҳалари ҳақида маълумот берилди. 

     

     

    Тақдимот давомида Калифорния штати аҳолисини чучук сув билан таъминлаш манбалари, хусусан, Колорадо дарёси, ер ости сувлари ва тоғлардаги сув манбаларининг фойдаланиш тартиби ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Тақдимотда бошқа мамлакатлар билан чегарадош ҳудудларда жойлашган сув манбаларидан фойдаланиш тартиб қоидалари Колорадо дарёси ва Канаданинг жанубий шарқидаги Грейт Лейк мисолида кўрсатиб ўтилди.

    Тақдимотда ишлатилган сувни қайта ишлаш технологиялари, хусусан, Нью-Йорк, Вашингтон ва Калифорния штатларида жойлашган сувни қайта тозалаш заводлари ва уларнинг ишлаш принципи ва улар орқали мамлакат иқтисодиётига келтирилаётган даромад, тежамкорлик ҳақида ҳам маълумот берилди. Шунингдек, АҚШда аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган сувга қўйилган талаблар, сувнинг ифлосланиш даражаси ҳақидаги маълумотларнинг аҳоли учун мавжуд эканлиги ва Конгресс томонидан қабул қилинган қонунлар томонидан бошқарилиши Вашингтон шаҳри мисолида кўрсатиб берилди. 

     

     

    Тақдимотда талабалар ва қатнашчиларда алоҳида қизиқиш уйғотган мавзу ифлосланган сувни шаҳарлар эҳтиёжи учун қайта тозалаш технологияси бўлди. Хусусан Нью-Йорк шаҳрида фаолият юритадиган сувни қайта тозалаш заводида қўлланиладиган инновацион, бактериялар ёрдамида сувни тозалаш технологияси ҳақида маълумот берилди. 

     

     

    Куннинг иккинчи ярмидаги тақдимот университетнинг мультимедиа хонасида бўлиб ўтди. Тақдимот соат 14:10 да бошланди. Тақдимотда филология факультети ва табиий фанлар факультети талабалари иштирок этишди. Иккинчи тақдимотнинг бош мавзуси 2014-2015 йилларда Калифорния штатида бўлиб ўтган 200 йил ичидаги энг катта қурғоқчиликлардан бири ва ушбу даврда Калифорния штатида сувдан қай тарзда оқилона фойдаланиш орқали иқтисодий ва технологик самарадорликка эришилганлик ҳақида бўлди. Ушбу тақдимотда талаба ва профессор-ўқитувчиларга Калифорния штатида сув заҳираси, сув манбалари ва сувдан фойдаланиш, ирригация тизими ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиши ҳақида маълумот берилди. Жумладан тақдимотда экин турларини уларни суғоришга сарфланадиган сув учун ҳаражатлар, сувни етказиб бериш учун сарфланадиган энергиянинг қийматидан келиб чиққан ҳолда танлаб экиш ва экинларнинг сувга бўлган эҳтиёжи, табиий шароитларга бўлган талабидан келиб чиққан ҳолда экишнинг қанчалик самара бериши ҳақида бўлди. 

     

     

    Университетга ташриф буюрган меҳмонлар шу куни соат 15-20 да тадбирларни ўтказиб, университетдан чиқиб кетишди.



    Sahifani ko'rganlar soni: 13137

    Rektor virtual qabulxonasi

    Sizda hal etilmagan masalalar, muammolar, ariza, shikoyat yoki takliflar bormi? U holda murojaatingizni to'g'ridan-to'g'ri Guliston davlat universiteti rektoriga yuborishingiz mumkin. Buning uchun http://qabulxona.guldu.uz/ saytiga o`tish lozim.
    Harakatlar strategiyasi
    ABITURIYENTLAR DIQQATIGA

    Abituriyentlarning hujjatlar to`plamini qaytarib olish uchun elektron murojaat yuborishingiz mumkin
    Ishonch telefonlari

      0 (367) 225-41-76

    Yangiliklar
    29.01.2018 ШУ ЙИЛНИНГ 18 ЯНВАРЬ КУНИ АКТЎБЕ ВИЛОЯТИДА СОДИР БЎЛГАН ФОЖЕА МУНОСАБАТИ БИЛАН ЮРТДОШЛАРИМИЗГА МУРОЖААТ

    15.01.2018 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети ўқитувчиси Джон Симпсоннинг Гулистон давлат университетига ташрифи тўғрисида маълумот.

    12.01.2018 Гулистон давлат университетида 14 январь -“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Миллий армия байрами – менинг байрамим” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

    4.01.2018 Diqqat Tanlov!

    25.12.2017 Гулистон давлат университетида ўтказилган “Янги йил мўъжизаси” лойиҳаси тўғрисида.

    18.12.2017 Гулистон давлат университети талабалари номдор стипендиялар соҳиблари бўлишди.

    16.12.2017 Гулистон давлат университети 16 декабрь куни «Педагогика» факультети «Педагогика ва психология» йўналиши 2-курс 45-16 гуруҳининг «Форобий авлодлари” ҳамда 46-16 гуруҳнинг “Истеъдод” жамоалари ўртасида “Ривожланиш психологияси.

    15.12.2017 Гулистон давлат университети маъмурияти эхтиёжлари учун (ректорат, деканат, бўлимларга) қўйдаги ахборот технология жихозларини харид қилиш тўғрисида эълон.

    15.12.2017 Гулистон давлат университети маъмурияти эхтиёжлари учун (ректорат, деканат, бўлимларга) қўйдаги ахборот технология жихозларини харид қилиш тўғрисида эълон.

    14.12.2017 Гулистон давлат унверситетига АҚШ атроф муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги ходими Джонах Х.Шейн ташриф буюрди.


    Dizayner: Anvarbek Abduqayumov