Masofaviy ta'lim (Moodle)
Guliston Davlat Universiteti
Interaktiv xizmatlar
  • Dars jadvali
  • OTM vakant lavozimlari
  • OTM ishchi o'quv rejalari
  • OTM ga qabul
  • OTM diplomini olganligi to'g'risida ma'lumot
  • Abiturientlarni o'qishga kirganligini aniqlash
  • Abiturientlarga xujjatlarini pochta orqali jo'natish
  • OTM ilmiy faoliyati
  • Elektron qabulxona
  • Forum
  • Resurs markazi
  • Pochtaga kirish
  • Ingliz tilini o'rganish
  • Masofaviy ta'lim (Moodle)
  • Kerakli ma'lumotlar
  • Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari to'g'risida qonun
  • Gov.uz
  • Press-service.uz
  • Ziyonet.uz
  • Lex.uz
  • Sirdaryo.uz
  • Davlat ramzlari
  • Lug'at
  • Sayt xaritasi

  • Tizimga kiritsh

    Login:

    Parol:
    Parolni unitdingizmi?
    Ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa >> Universitet haqida >> Bo`limlar >> Ta`lim sifatini nazorat qilish bo`limi
    Гулистон давлат унивеситетнинг Таълим сифатини назорат қилиш бўлими НИЗОМИ.

    Гулистон давлат унивеситетнинг   Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

    НИЗОМИ

     

    Умумий  қоидалар

    Гулистон давлат университет таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, бевосита олий таълим муассасалари таркибига киради.

    Бўлимнинг асосий мақсади университет талабалари билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш, университетни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва унинг натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш чораларини кўришдан иборат.

    Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Давлат инспекцияси ҳамда университет ректорининг буйруқлари ва қонуний кўрсатмаларига, шунингдек Бўлим тўғрисидаги Низомга мувофиқ олиб боради.

     Бўлим амалга оширилган ишлар, муаммолар ва камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда университет ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этади. 

    Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

    таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш;

    Университетда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;

    Университет талабалари билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш;

    таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;

    кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш;

    Университетни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни университет ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;

    аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда университетда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши устидан назорат ўрнатиш;

    таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш;

    таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини  таҳлил қилиш;

    университетнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланаган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича ОТМ раҳбариятига таклифлар киритиш;

    Университет профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни университет ректорига маълум қилиш;

    Университетнинг ўқув жараёни, илмий-тадқиқот ва илмий-услубий ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш;

    таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

    Университетда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш;

    Давлат инспекциясининг топшириғига биноан университет рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;

    талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини  баҳолаш;

    Университетдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш;

    бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва университет ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганиш ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш;

    Университет рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;

    Университет тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш;

    Университетда жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;

    ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш;

    Университет Кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда бўлим томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш;

    таълим сифати ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланиб тегишли таклифларни университет раҳбариятига тақдим этиш.

     

     

    Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги

    функцияларни амалга оширади:

    таълим йўналиши ва мутахассисликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланганлигини ўрганади;

    талабаларнинг дарслик ва ўқув қўлланмалари (шу жумладан, электрон дарслик ва қўлланмалар)  билан таъминланганлик даражасини ва замонавий талабларга мослигини таълим йўналишлари ва мутахассисликлар ҳамда тиллар кесимида таҳлил қилади;

    университет профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилади ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганади ва хулосаларни университет ректорига маълум қилади;

    ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганади ва уларни такомиллаштириш бўйича тегишли  таклифларни беради;

    илмий-тадқиқот ишларининг истеъмолчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда олиб борилаётганлигини, университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг илмий-тадқиқот ишларидаги (фундаментал, амалий, инновацион ва ҳ.к. тадқиқотлар кесимида) иштирокини, илмий ишларнинг ишлаб чиқаришга татбиғини молиялаштириш манбалари ҳолатлари бўйича ўрганади;

    университет таркибий тузилмаларининг замонавий моддий-техник таъминоти, ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютерлар билан таъминланганиги ва улардан самарали фойдаланилиш даражасини таҳлил қилади;

    таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграциясини, университетнинг кадрлар тайёрлаш ва ҳамкорликда илмий технологик ечимлар яратишда ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини (самарали ёки самарасизлигини) ўрганади;

    ўз соҳаси бўйича илғор технологияларнинг ривожланишига қараб таълим жараёнларини амалга ошириш учун педагог кадрларнинг бевосита ишлаб чиқаришда малакаси оширилишини (мунтазам ёки мунтазам эмаслиги) ҳамда таълим йўналишлари бўйича истеъмолчилар бозорининг ўрганилганлигини (маркетинг хизмати асосида) таҳлил қилади;

    таълим жараёнига илмий-тадқиқот институтлари, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлари ҳамда хорижий давлатлар малакали мутахассисларининг жалб этилишини таҳлил қилади;

    талабалар бажараётган битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияси мавзуларининг долзарблиги, сифати ва уларни ишлаб чиқаришга қай даражада жорий қилинганлигини ўрганади;

    университетнинг таянч докторантура, докторантура ва мустақил тадқиқотчи институти орқали олий малакали кадрлар тайёрлаш фаолиятини таҳлил қилади;

    университетнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари билан ҳамкорлик фаолиятини таҳлил қилади;

    университетда маънавий-маърифий ишлар режаси, мазмуни ва унинг бажарилишини (баённомалар асосида), профессор-ўқитувчиларнинг тарбиявий ишларга жалб этилганлигини, таълим муассасасидаги маънавий-ижтимоий муҳитни, педагог ходимларнинг ахлоқий сифатларини (сўровнома асосида) ўрганади;

    университет ахборот-ресурс маркази фондининг зарур адабиётлар билан таъминланганлигини, улардан фойдаланаётган профессор-ўқитувчилар ва талабалар салмоғини аниқлайди;

    битирувчиларнинг таълимни кейинги босқичига ўқишга кириши ёки ишга жойлашишларини таҳлил қилади;

    ота-оналар ва иш берувчилар ҳамда бошқа манфаатдор шахсларнинг ҳомийлик кенгаши фаолиятидаги ва таълим жараёнидаги иштирокини таҳлил этади;

    профессор-ўқитувчилар рейтингини аниқлаш бўйича таклифлар киритади;

    талабаларнинг мустақил таълим самарадорлигини даврий равишда мониторинг қилади;

    университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар томонидан хорижий тилларни ўрганишнинг самарадорлиги бўйича мониторинг юритади;

    талабалар билимини баҳолаш бўйича назорат натижаларини танлама таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини ва шаффофлигини ўрганади ва таклифлар тайёрлайди;

    якуний давлат аттестацияларини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилган ҳолда ўтказилганлигини ва унинг натижаларини таҳлил қилади;

    университетнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказади, таҳлилий маълумотларни тайёрлайди, уларни Давлат инспекцияси бошлиғи ҳамда университет ректорига ўрнатилган тартибда тақдим қилади;

    университетда кадрлар тайёрлаш сифати ва талабалар билим даражасини ошириш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказади;

    университет фаолиятини халқаро таълим сифатини аниқлаш индикаторлари билан таққослаш асосида унинг жаҳон рейтингида муносиб ўрин эгаллаши учун тегишли таркибий тузилмалар билан чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

    университетда халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлигини, хорижий мамлакатлар билан шартнома асосида талаба, таянч докторант, докторант, илмий ходимлар алмашинувини, фан соҳасида халқаро илмий тадбирларнинг ташкил этилишини (семинар, анжуман, симпозиум ва ҳ.к.), чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларини, хорижий инвестицияларнинг жалб қилинишини таҳлил қилади ва бу соҳани ривожланишига таклифлар беради ва амалий ёрдам кўрсатади;

    бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва университет ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганади ва уларни таълим жараёнига татбиқ этади;

    Давлат инспекцияси томонидан амалга ошириладиган университетлар рейтингини аниқлаш ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда ҳамда бошқа топшириқ ва  вазифаларни бажаришда иштирок  этади;

    университет рейтингини халқаро даражага кўтариш учун тажрибали профессор-ўқитувчилар ва ёш мутахассисларни чет эл тажрибасини ўрганиш мақсадида хизмат сафарига юбориш ва уларнинг натижасини таълим жараёнига тадбиқ этишда университет раҳбарияти билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади;

    республикада ва хорижий давлатлардаги таълим сифатини назорат қилишга оид янгиликларни доимий ўрганиб боради ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;

    университетда таълим сифатини ошириш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижалари асосидаги таклифларни олий таълим раҳбариятига тақдим этади.

     

    Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    университет ва унинг таркибий тузилмаларида талабалар, тингловчилар ва ўқувчиларни ўқитиш сифатини, таълимнинг тегишли турлари бўйича ишчи ўқув режалари ва фанларнинг ишчи дастурларини ДТСларига, давлат талабларига, малака талабларига ва ўқув режа ҳамда фанларнинг намунавий дастурларига мувофиқлигини белгиланган тартибда ўрганиш;

    университетда аттестация жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва унинг ўз вақтида бажарилишини назоратга олиш;

    университетда таълим сифатига оид қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа қарорларнинг етарли даражада ижроси таъминланмаганлиги аниқланганда, масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўриш учун раҳбариятга таклифлар киритиш;

    университетда ижтимоий муҳитни, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказилишини ташкил қилиш;

    таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати муаммолари бўйича халқаро конференциялар, анжуманлар, симпозиумлар, семинар ва ўқувларда иштирок этиш;

    Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

     

    Бўлим қуйидаги мажбуриятларга эга:

    Давлат инспекциясига тақдим қилинаётган маълумотларнинг ҳаққонийлигига ҳамда университетнинг ишчи ўқув режалари ва фанларнинг ишчи дастурларини тайёрлаш сифати, битирувчиларнинг якуний аттестация ва рейтинг баҳолари холислигини белгиланган тартибда назоратини ташкил этишга жавоб беради.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил                 12 январдаги 12-сонли «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ижро интизомига, ўқув ва меҳнат интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидалар, университетнинг Устави, Ички тартиб ҳамда Одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этади.

     

     

    Бўлим бошлиғининг асосий функционал вазифаларига қуйидагилар киради:

    бўлим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва фармойишлари ҳамда таълимга оид бошқа амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Давлат инспекцияси бошлиғи ва университет ректори бўйруқ ва кўрсатмалари асосида ташкил этиш;

    бўлимнинг жорий ва истиқбол иш режаларини ишлаб чиқиш;

    таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ДТС, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш;

    университетда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;

    университет талабалари билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш;

    таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;

    кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш;

    университетни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни университет ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;

    таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини  таҳлил қилиш;

    таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш;

    университетнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланаган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича университет раҳбариятига таклифлар киритиш;

    университет профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни университет ректорига маълум қилиш;

    таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

    университетда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш;

    Давлат инспекциясининг топшириғига биноан университетлар рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;

    аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда университетда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши устидан назорат ўрнатиш;

    бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва университет ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганиш ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш;

    университет рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;

    университет тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлар ва тренинглар ўтказиш;

    ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш;

    университет Кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда бўлим томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш;

    бўлим ходимларининг лавозим вазифалари бўйича топшириқларни бажариш натижаларига кўра уларни рағбатлантириш ёки интизомий чора кўриш ҳақида Давлат инспекциясига ва университет раҳбариятга ўрнатилган тартибда таклиф ва тавсиялар киритиш;

    таълим сифатини назорат қилиш соҳасида бўлимга юклатилган бошқа вазифаларни бажариш.

     

    Бўлим мутахассисининг асосий функционал вазифаларига қуйидагилар киради:

    ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва фармойишлари ҳамда таълимга оид бошқа амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Давлат инспекцияси бошлиғи ва университет ректори бўйруқ ва кўрсатмалари ҳамда бўлим бошлиғининг топшириқлари асосида ташкил этиш;

    бўлимда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан иш юритиш ва ижро назоратини таъминлаш;

    университетнинг ўқув, илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш;

    университетнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакасини, шунингдек  олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларида сифат даражасини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган ички аттестация жараёнида иштирок этиш ва ҳисобот тайёрлаш;

    талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини  баҳолаш;

    университетдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказишни ташкил этиш ва уларнинг натижалари бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлаш;

    жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;

    аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда университетда аниқланган камчилик ва нуқсонларнинг ўз вақтида бартараф этилишини таъминлаш чораларини кўриш;

    бўлим фаолиятига оид меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

    республикада ва хорижий давлатлардаги таълим сифатини назорат қилишга оид янгиликларни доимий ўрганиб бориш ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

    Давлат инспекциясининг топшириғига биноан бўлим бошлиғи рухсати билан университетлар рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш.

     



    Sahifani ko'rganlar soni: 14426

    Rektor virtual qabulxonasi

    Sizda hal etilmagan masalalar, muammolar, ariza, shikoyat yoki takliflar bormi? U holda murojaatingizni to'g'ridan-to'g'ri Guliston davlat universiteti rektoriga yuborishingiz mumkin. Buning uchun http://qabulxona.guldu.uz/ saytiga o`tish lozim.
    Harakatlar strategiyasi
    ABITURIYENTLAR DIQQATIGA

    Abituriyentlarning hujjatlar to`plamini qaytarib olish uchun elektron murojaat yuborishingiz mumkin
    Ishonch telefonlari

      0 (367) 225-41-76

    Yangiliklar
    Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligining 2018 yil 18 apreldagi 350-sonli buyrug’i ijrosi yuzasidan Guliston davlat universitetida talabalar o’rtasida “Jaholatga qarshi ma’rifat” va “Men diniy ekstremizm va terrorizm tahdidini qanday tushunaman?” mavzusid

    O’zbekiston Respublikasi Prezidentining “Zulfiya nomidagi Davlat mukofotini ta’sis etish bo’yicha takliflarni qo’llab-quvvatlash to’g’risida”gi Farmonga o’zgartirishlar kiritildi

    Azim Toshkentga sayohat

    Yoshlar tarbiyasi dolzarb masala

    Yoshlar o’rtasida huquqbuzarlik, jinoyatchilik va giyohvandlikning oldini olish

    Guliston davlat universitetida huquqiy targ’ibot tadbiri o’tkazildi.

    Zahiriddin Muhammad Bobur tavvaludining 535 yilligiga bag’ishlangan ilmiy adabiy-badiiy anjuman

    O’zbekiston xalq shoiri To’ra Sulaymon “Xalqona ruhiyat musavviri”

    Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish

    Universitetida buyuk mutafakkir shoir Alisher Navoiy tavvaludining 577 yilligiga bag’ishlab “Abadiyat farzandi” mavzusida adabiy-badiiy anjuman bo’lib o’tdi


    Dizayner: Anvarbek Abduqayumov