Жанубий Кореянинг Жонгбу университети вакиллари ташрифи
Жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 15-00 да университетга Жанубий Кореянинг Жонгбу Университети вакиллари ташриф буюришди. Ташрифдан мақсад Жонгбу Университети ҳақида қисқача маълумот бериш, жойлашган жойи ва Ўзбекистон Республикаси талабалари учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот бериш ҳамда Гулистон давлат университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш эди. Семинар ўтказиш учун Жонгбу Университети профессори, Халқаро алоқалар маркази раҳбари Минхи Ли ташриф буюрди. Профессор Минхи Ли Жонгбу университети ҳамда мазкур университетдаги ўзбек талабаларининг ҳаёти ҳақида видеоролик қўйиб берди. Ведороликларда Жонгбу Университети ҳақида инглиз тилида батафсил маълумот …
3017 | 2018-09-22 13:31 | Batafsil
Қутлов!
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган “Мен танлаган олийгоҳ!” видеороликлар танловининг “Маданият, санъат, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар соҳадаги олий таълим муассасалари йўналиши”да Гулистон давлат университети “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Матбуот хизмати.
2947 | 2018-09-22 12:08 | Batafsil
ТЎЛОВ-КОНТРАКТНИ ТЎЛАШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ
2018/2019 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун контрактни тўлаш муддати узайтирилди. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йилда 17 сентябрдаги 9-сонли баёнига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига 2018/2019 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 30 сентябрига қадар узайтирилди. Шунингдек, мазкур баён билан кириш имтиҳонлари натижаси бўйича етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўлов-конт…
2976 | 2018-09-21 16:13 | Batafsil
Иккинчи олий таълим бўйича
Иккинчи олий таълим бўйича бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида 3- ва 4- курсларда таълим олаётган талабаларга ўқишни сиртқи таълим шаклига ўтказишга рухсат берилди. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йилда 17 сентябрдаги 9-сонли баёнига мувофиқ олий таълим муассасалари ҳамда фуқарларнинг кўплаб мурожаатлари инобатга олинган ҳолда иккинчи олий таълим бўйича бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида 3- ва 4- курсларда таълим олаётган талабаларнинг ўқишини уларнинг аризаларига кўра сиртқи таълим шаклига ўтказишга рухсат берилди. Бунда: Филология ва тилларни ўқитиш (хорижий тиллар бўйича, шу жумладан, рус тили), Хорижий тил ва адабиёти (тиллар ўйича), Он…
1704 | 2018-09-21 16:06 | Batafsil
Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид
2018 йил 20 сентябрь куни Гулистон давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлари ўртасида “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди. Мазкур тадбирда университет ректори М.Т.Ходжиев, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Р.Маҳмудов, Сирдарё вилояти ДХХ ходими Қ.Эшматов, Сирдарё вилояти ИИБ, ЖҚБ К ва ИЖҚКБ тезкор вакили, капитан Ж.Хўжамқулов, Сирдарё вилояти прокуратураси коррупцияга қарши кураш бўлими алоҳида ишлар терговчиси А.Ўрозбоев, Гулистон шаҳар ИИБ ХПБ ТП профилактика инспектори А.Усмонов, проректорлар, факультет деканлари, бўлим бошлиқлари, 235 нафар профессор-ўқитувчилар ва 250 нафар талабалар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққ…
3313 | 2018-09-21 15:48 | Batafsil
Ғолиблик муборак, устоз!
2018 йил 17 август куни Навоий вилояти Навоий шаҳрида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг якуний Республика босқичи ўтказилди. Ушбу кўрик танловда Гулистон давлат университети Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, фалсафа фанлари номзоди, доцент Равшанбек Маҳмудов иштирок этиб, “ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИСИ” йўналиши бўйича ғолиб бўлди ҳамда танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.   Матбуот хизмати
2905 | 2018-09-20 15:44 | Batafsil
Лидерлар билан учрашув
2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Гулистон давлат университетида таълим йўналишларининг академик гуруҳларида бошқарувнинг “гуруҳ сардори” (староста) тизимидан воз кечилиб, гуруҳларни бошқаришда инновацион ёндашув: гуруҳдаги ижтимоий фаол, Ёшлар иттифоқи университет бошланғич ташкилоти етакчилари-лидерлар томонидан бошқарилишининг ўзига хос шакли жорий қилинди. Шу мақсадда университет ректори М.Т.Ходжиев ҳар бир факултетлар кесимида ижтимоий фаол талабалар-лидерлар билан давра суҳбатлари ташкил етилди. Ушбу давра суҳбатлари очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Унда университет раҳбарияти томонидан янги ўқув йилидан жорий еътилаётган ушбу башқарув шаклининг мазмун-мо…
2414 | 2018-09-18 12:56 | Batafsil
Билимлар кунига бағишланди
Гулистон давлат университетида Билимлар кунига бағишлаб, “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган байрам тадбири ўтказилди.Университет ректори, профессор Муҳсин Ходжиев тадбирни очар экан, ўз табрик нутқида бу йил талабалик бахтига сазовор бўлган, шунингдек, мароқли ёзги таътилдан билим даргоҳига қайтган йигит ва қизларни, уларнинг ота-оналарини янги ўқув йилини бошлаганликлари билан самимий муборакбод этди. Ректор мамлакатимизда олий таълим олиш учун яратилаётган улкан имкониятлар, университет моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида тўхталиб, талабаларимиз бунга яраша аъло ўқиш ва аъло хулқ билан жавоб беришла…
4828 | 2018-09-06 08:29 | Batafsil
Гулистон Давлат Университетига Wyoming, Laramie, WY университети вакиллари ташрифи
Жорий йил 23 август куни режага биноан соат 12-00 да университетга АҚШнинг Wyoming, Laramie, WY университети вакиллари “Фаол ва интерактив ўқув дастурлари ва нашрга ёзиш йўллари мавзусида” семинар трейнинг ўтқазиш мақсадида Вайоминг университети профессори Хасилова Дилнозаташриф буюришди. Меҳмонларни университет илмий ишлар проректори А. Сулаймонов кутиб олди. 12-20 да университет бош биносининг мажлислар залида “Хорижий давлатларда китоб,журнал ва ўқувчи талабалар учун грантлар” мавзуси  бўйича тақдимот асосида семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда илмий ишлар проректори А.Сулайманов, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Б.Султанов, университетдан 20 нафар (профессор-ўқитувчилар, докторант-тадқ…
4229 | 2018-08-24 12:09 | Batafsil
Талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш
Гулистон давлат университетига талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича жорий йилнинг 20 июлига қадар 60 та аризалар қабул қилинди.   Қабул комиссияси.
4183 | 2018-07-21 10:30 | Batafsil
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish