Маънавий-маърифий ишлар

Академик лицейида 2011-2012 ўқув йили давомида жами 1042 нафар ўқувчи 4 йўналиш бўйича таҳсил олди, жумладан, “Ижтимоий-гуманитар” йўналишида – 314 нафарни, “Аниқ фанлар” йўналиши бўйича – 212 нафарни, “Хорижий филология” йўналиши – 342 нафарни ва “Табиий-илмий” йўналиши – 174 нафарни ташкил этди. Босқичлар бўйича ўқувчилар қуйидагича кўринишда: 1-босқичда 321 нафар ўқувчи, шундан 104 нафари қизлар, 2-босқичда 318 нафар ўқувчи, шундан 116 нафари қизлар, 3-босқичда 403 нафар ўқувчи, шундан 140 нафари қизлар таҳсил олдилар.

Таълим муассасасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21-сентябрдаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида»ги 360-сонли қарорига асосан, “Вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича комиссия” таркиби 2011 йил 28-августда таълим муассасасининг 101-сонли буйруғи ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27-февралдаги ПҚ-1717-сон қарори билан тасдиқланган “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури бандлари ижросини бажариш юзасидан академик лицейнинг 2012 йил 29-мартда 58-сонли буйруғи, ишчи гуруҳ таркиби ва дастури ишлаб чиқилган ҳамда ижроси бандлар бўйича белгиланган муддатларда бажарилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25-августда “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий – маърифий самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПК-451-сонли қарори юзасидан йиллик иш режа тасдиқланган ҳамда ҳар ойда ижроси таъминланиб келинмоқда.

Академик лицейида ўқув машғулотлари давлат таълим стандартлари асосида ташкил этилган, ўқув машғулотлари 2010 йил оптималлаштирилган фан дастурлари бўйича фаолият кўрсатмоқда.

Гулистон академик лицейида жами 79 нафар олий маълумотли ўқитувчилар томонидан замонавий ахборот-коммуникацияга ега технологияларини қўллаган ҳолда ўқув машғулотларини ташкил етмоқда.

Жами 79 нафар ўқитувчининг 60 нафари асосий, 19 нафари ўриндошлик асосида фаолият кўрсатувчи ўқитувчиларга ўз мутахассислигига мос равишда дарс машғулотлари тақсимланган.

Гулистон академик лицейи фан ўқитувчиларининг барчасида ўзларига тегишли фанлар бўйича фан дастурлари, тақвим режалари, дарс режалари, дарс матнлари, кўргазмали қуроллари, тарқатма материаллари, тест банклари мавжуд ва улардан самарали фойдаланилмоқда. Академик лицейнинг 34 та гуруҳларининг барчасида ўқув машғулотлари мавжуд ва улар тўғри расмийлаштирилмоқда.

Мунтазам равишда дарсларга узрли сабабларсиз келмаётган ўқувчиларнинг ота-оналари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ички ишлар бўлими профилактика нозирлари билан биргаликда ўқувчиларнинг дарсларга келмаслик сабаблари ўрганилиб, белгиланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Гулистон академик лицейида ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш давомати кунлик 97-98 фоизни ташкил қилади.

2011-2012 ўқув йили учун ўқувчи-ёшларни ўқув дарслардан сўнг қизиқиши бўйича фан ва спорт тўгаракларга жалб қилиш бўйича таълим муассасасининг тасдиқланган режа-топшириғига асосан жами 29 та тўгараклар фаолият кўрсатиб келди. Ушбу тўгаракларда жами 834 нафар ўқувчилар, шундан 1-босқичдан 319 нафар, 2-босқичдан 222 нафар ва 3-босқичдан 293 нафар ўқувчилар шуғулланиб келмоқда.

29 та тўгаракдан 21 таси фан тўгараклари, буларга “Ёш физик”, “Ёш математик”, “Ёш информатик”, “Ёш тарихчи”, “Ёш биолог”, “Ёш химик”, инглиз, рус ва француз тиллари бўйича ва бошқа тўгараклар ташкил етилган.

8 та спорт тўгараклари (мини футбол, волейбол, миллий кураш, баскетбол, шахмат, қўл тўпи, енгил атлетика ва ёш атлетчи)да 345 нафар (266 нафар ўсмирлар, 79 нафар қиз болалар) ўқувчилар юқоридаги спорт тўгаракларига мунтазам қатнашиб келмоқда. Тўгаракларга малакали педагоглар томонидан ўтказилиб, тўгарак журналларида тўгараклар тўлиқ машғулотлар режаси, мавзуси қайт етилиб келинган.

Академик лицей Ахборот Ресурс Марказидаги дарсликлар ўқувчилар учун етарли даражада, ҳар бир фандан ўқитувчилар томонидан маъруза матнлари ва дарслик китобларнинг електрон шакли тайёрланган улардан ўқувчилар ва ўқитувчилар самарали фойдаланиб келинди. Ахборот-ресурс маркази фонди жами 17457 дона китобни ташкил етади. Шундан дарслик ва ўқув қўлланмалар 7759 дона, услубий қўлланмалар 54 дона, сиёсий адабиётлар 1675 дона, бадиий адабиётлар 6930 дона, електрон дарсликлар 51 дона, маъруза матнлари 235 дона ва бошқалардир.

Кутубхонага академик лицейининг ўқитувчилари, мураббий тарбиячилари ва ишчи-хизматчилардан ҳамда ўқувчилар ўқув дарсликлар ва бошқа адабиётлардан фойдаланиб келади.

«Гиёхвандликка қарши кураш» бўйича лавҳалар, ўзбек халқининг мутаффакир ёзувчиси А.Навоий, З.М.Бобурнинг ижодига бағишланган, Республика Президентининг «Юксак маънавият-енгилмас куч» ва «Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози: Ўзбекистон шароитида уни бартараф етиш йўллари ва чоралари» асарлари жойлашган махсус бурчаклар ташкил етилган. Ахборот ресурс марказидаги компютерлар интернет тармоғига уланган. Ҳозирги кунда академик лицей ахборот ресурс марказидаги барча дарслик китоблар електрон вариантга ўтказилмоқда.

Таълим муассасаси обуна бўлган газета ва журналлар ҳар бир сони рўйҳатга олиниб, қайт қилиниб, тикилиб борилмоқда. Ўқувчилар дарсдан сўнг ўзлари қизиққан газета ва журналлардан фойдаланишлари учун барча имкониятлар яратилган. Ахборот-ресурс марказида 3та компютер мавжуд. Ахборот ресурс маркази Гулистон шаҳрининг «Бўстон» маҳалласида жойлашган аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Академик лицейда замонавий типдаги ёпиқ спорт зал ва ёзги футбол, волейбол, теннис спорт майдончалари ўқитувчи ва ўқувчилар учун фаолият кўрсатиб келинди. Зарур жиҳозлар, тренажёрлар ва спорт анжомлари билан таъминланган. Ўқув йили давомида спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, шахмат ва бошқа турлари бўйича ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасида турли хил мусобақалар ўтказилди. Жумладан, 2011 йил 7-20 ноябр кунлари 1-2-3-босқич ўсмир-ўқувчилар ўртасида мини футбол биринчилиги ўтказилган бўлиб, ғолиб бўлган 3-босқич 315-гуруҳ ўқувчилари 6 декабр куни академик лицей ўқитувчилар ўртасида, 5-7 декабр кунлари қизлар ўртасида волейбол, 12-14 декбр кунлари ўсмирлар ўртасида волейбол, 19-21 декабр кунлари ўсмирлар ўртасида баскетбол, 22-23 декабр қизлар ўртасида баскетбол спорт мусобақалари биринчиликлари ўтказилган бўлиб мусобақада фахрий ўринларни егаллаган жамоаларга фахрий ёрлиқлар ва есдалик совғалари тақдим етилди.

Таълим муассасасида ҳозирда профилактик ҳисобда турувчи, тарбияси оғир ўқувчилар йўқ.. Ногирон ўқувчилар 3 нафар ва кам таъминланган 25 нафар ўқувчиларга байрамларда уларнинг кундалик ҳаёти учун зарур бўлган совғалар бериб борилган.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг ўтган 2011 йил ва 2012 йилдаги юборилган баённома қарорларининг ижроси таъминланиши юзасидан ва турли “Оммавий маданият”, “Одам савдоси”, “Диний екстремизм ва терроризмга қарши”, “Гиёҳвандлик”, “Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши” тегишли чора-тадбир режалари ишлаб чиқилган ҳамда белгиланган муддатларда ижроси таъминланиб келмоқда.

Президентимизнинг маънавият ва маърифат соҳасига оид 2006 йил 25-августда “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий – маърифий самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПК-451-сонли қарори юзасидан йиллик иш режа тасдиқланиб, бажарилган ишлар юзасидан ойлик ҳисоботлар юритилиб келинаяпти.

Академик лицей «Ижтимоий гуманитар фанлар» кафедраси томонидан “Маънавият асослари” фани ва «Миллий истиқлол ғояси» фан сифатида ҳар бир гуруҳда доимий ўтилиб келинмоқда.

«Келажак овози» - 2012 Республика кўрик танловининг лицей босқичи 2012 йил 14 май куни ҳар бир йўналиши бўйича ўтказилиб, ҳайъат аъзолари томонидан 9 нафар иқтидорли ўқувчилар вилоят босқичида иштирок етди. Вилоят босқичида 3 нафар ўқувчи 1-ўринни егаллаб республика босқичига йўлланма олди. Булар:

- рақс йўналишида: 207-гуруҳдан Жоникулова Мохинур Мурод қизи:

- наср йўналишида: 301-гуруҳдан Шеркулова Севара Бахтиёр қизи:

- публистика йўналишида: 306-гуруҳдан Ашурбоева Муҳайё Рустамжон қизи:

Фарғона шаҳрида 2012 йил 10-13 май кунлари “Дилемма” Республика дискуссион форумида Республикадаги Олий ўқув юртларининг иқтидорли, билимдон ўқувчилари ва 4 та академик лицей ўқувчилари иштирок етган форумда таълим муассасасининг 3-босқич “Ижтимоий гуманитар” йўналиши 301-гуруҳ ўқувчиси Холосбоев Достон фахрли биринчи ўринга сазовор бўлди.

2012 йил “Мустаҳкам оила йили” муносабати билан Гулистон шаҳар Хотин-қизлар Қўмитаси ташаббуси билан 2012 йил май ойида Гулистон шаҳридаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган қизлар ўртасида “Қизлар давраси” телемусобақаси ўтказилди. Гулистон академик лицейининг 2-босқич “Хорижий филология” йўналиши 210-гуруҳ ўқувчиси Турсунова Соҳиба иштирок етди ва фахрли 2-ўринни егаллади.

Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси рахномалигида вилоят “Никоҳ уйи” ташаббуси билан 2012 йил “Мустаҳкам оила йили”га бағишланган 2012 йил июн ойида Гулистон шаҳридаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчилар ўртасида “Мустаҳкам оила – юрт таянчи” мавзусидаги кўрик танловда Гулистон академик лицейининг 3-босқич “Ижтимоий гуманитар фанлари” йўналиши 301-гуруҳ ўқувчиси Холосбоев Достон 1-ўринни егаллади.

Лицейда амалий психолог штати мавжуд ва бу штатда Аюбжонова Маъмура ишлаб келмоқда. Ўқувчилар билан узлуксиз ишлаб, уларнинг хулқ-атвори, тарбияси, қайси касбга, фанга, спортга ва бошқа йўналишлар бўйича тестлар, суҳбатлар иш режасига асосан ўтказиб келинмоқда.

Академик лицейда «Камолот» ЁИҲ етакчиси сифатида тарих фани ўқитувчиси Рустамов Хусан фаолият олиб бормоқда. Йиллик иш режаси мавжуд. Белгиланган режага мувофиқ лицейда тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари, кўрик танловлар ўтказиб келмоқда ҳамда умумхалқ байрамлари нишонлаб келинаяпти.

Академик лицей Хотин-қизлар Кенгаши раиси сифатида она тили ва адабиёт ўқитувчиси Пардаева Юлдуз фаолият юргизмоқда. Йиллик иш режаси мавжуд, режа асосида Зулфия номидаги Давлат мукофоти, “Ораста қизлар” 2012 йил ферал ойида ташкил етди, Клубда гуруҳларда иқтидорли, ақлли, хулқи-одоби намунали, фанлар ва турли тадбирларда фаол қизлар аъзо қилиниб фаолият олиб бормоқда. Шунингдек Гулистон шаҳар Хотин-қизлар Қўмитаси билан биргаликда ўқувчи-қизлар ўртасидла турли тадбирлар, давра суҳбатлари уюштириб келмоқда.

Ҳарбий таълим фаолияти учун 2 та хона ажратилган, раҳбари Жуманов Бекбола йиллик режа асосида ўқувчиларга таълим тарбия бериб келмоқда. «Шунқорлар» ҳарбий мусобақаларида қатнашиб вилоятда юқори ўринларни егаллаб келмоқда.

Ўқувчиларга таълим беришда «Таълим тўғрисида» ги Қонун ва Давлат таълим стандартларига риоя етиб келинаяпти. Лицейда жиноятчилик, ҳуқуқбузарликни, ўз жонига қасд қилиш, диний оқимларга қўшилиб қолиш олдини олиш мақсадида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик ишлари олиб борилиб биргаликда чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланиб келиняпти.

Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29-сентябрдаги “Вояга етмаганлар ўртасида назорацизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги 263-сонли Қонуни тўғрисида академик лицейда 1-босқич ўқувчиларига фаоллар залида Қонуннинг мазмун моҳияти тўғрисида маълумотлар берилди ҳамда гуруҳларнинг тарбиявий соатларида Қонуннинг асосий мақсади вояга етмаганларнинг назорацизлиги, қаровсизлигига, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайри ижтимоий ҳаракатлар содир етилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф етиш юзасидан ўқув йили давомида тарбиявий ишлар олиб борилди.

Лицейда таҳсил олаётган вояга етмаган ўқувчи ёшларга етарли шароит яратиш, уларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида йилнинг муҳим саналарига бағишланган тадбирлар, кўрик танловлар ўтказилиб келинмоқда, жумладан; “Мустақиллик ва Конститутция ҳимояси ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир”, “Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон” 1-октябр-“Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан “Устозлар сизга таъзим”, “Диний екстремизмга қарши курашиш, огоҳликка дават”, “Ислом динининг асосий мақсад ва вазифалари”, “Соғлом ота-онадан соғлом фарзанд дунёга келади”, “Соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш-баркамол авлод пойдевори”, “Соғлом она-соғлом бола”, “Баркамол авлод - юрт келажаги», 21-октябр ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлиги муносабати билан “Тил - миллат кўзгуси”, “Маънавиятга таҳдид-ўзлигимиз ва келажагимизга таҳдид” тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПК-451-сонли «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида» ги Қарори муҳокамаси юзасидан, “Енг катта бойлигимиз - тинчлик ва барқарорлигимизни асрайлик, вояга етмаган ўртасида «Ўзбекистон келажаги ёшлар нигоҳида” иншолар танлови, “Одам савдосига қарши курашиш”, ОИВ ва ОИТС-нинг зарарли оқибатлари, “Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастлик ва миссионерликнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 12-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида “Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузаси тўғрисида, «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» тадбири, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигидаги, 2012 йил 19 январ куни “2011-йилнинг асосий якунлари ва 2012-йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган” маърузаси, 2012 йил 9-май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган ОАВ берган интервюси, «Ўзбекистон мустақилликка еришиш остонасида» китоби тўғрисида ўқувчи-ёшларга учрашувлар, давра суҳбатлар соҳа мутахассислар иштирокида ўтказилиб келинди.

Гулистон академик лицей Маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари

А.Абдуназаров

 

2673 | 2018-02-13 09:47
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish