Халқаро алоқалар бўлими
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР БЎЛИМИ

Бўлим бошлиғи:

Султанов Бехзод Рахманкулович 

Моб: +998972751881

Email: beki86@bk.ru

Халқаро алоқалар бўлимининг мақсади:

Халқаро алоқаларни ривожлантириш орқали Гулистон давлат университетида таълим сифатини модернизация қилиш ва замонавий ўқув жараёнини ташкил етиш ҳамда ГулДУнинг республика олий ўқув юртлари орасида йетакчилар қаторидан ўрин олишига кўмаклашиш.

Халқаро алоқалар бўлими университетнинг хорижий олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот марказлари ва малака ошириш институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, енг сўнгги ўқув ва илмий тажрибаларни ўрганиш ва уларни таълимга тадбиқ етиш, талаба ва ўқитувчи ходимларни дунёнинг нуфузли таълим муассасаларида тажриба орттириб қайтиши каби ташкилий ишларни мувофиқлаштирувчи ва бошқарувчи бўлимдир. Бу еса Ўз навбатида таълим сифатини оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга бўлим университетда Халқаро алоқаларни ривожлантиришга, кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш ҳамда ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот ишларида жаҳон тажрибасидан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил қилинган.

Халқаро алоқалар бўлимининг вазифалари:

  • Университет билан хорижий олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот марказлари ўртасида ўрнатилаётган алоқаларни шартнома, меморандум, баённома, келишув асосида белгиланган тартибларга мувофиқ расмийлаштириш ва бажарилишини назорат қилиш;
  • Университетга ташриф буюрувчи хорижий мутахассислар, академик ходимлар ва ҳамкор вакилларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • Таълимни ривожлантиришга қаратилган хорижий сармояларни жалб етиш;
  • Университет илмий тадқиқотчилари, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилари, профессор ва ўқитувчи ходимлари, талабалари учун таълим грантлари ва илмий тадқиқотлари учун фонд маблағларини олиш учун танловда иштирок етишларига кўмак бериш ва уларни мувофиқлаштириш;
  • Университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари, тадқиқотчилари, мустақил изланувчиларни, катта илмий ходимларни чет ел хизмат сафарларига боришлари учун ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмак бериш ва мувофиқлаштириш;
  • Университет профессор-ўқитувчилари ва мустақил изланувчиларни, катта илмий ходимларнинг илмий салоҳиятини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ИСТЕЪДОД” жамғармаси ва бошқа Халқаро ташкилот ва таълим фондлари танловларига тавсия етиш;
  • Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари билан муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантириш.

Халқаро алоқаларнинг устувор йўналишлари:

  • университет профессор-ўқитувчилари, докторантлар ва талабалар малакасини ошириш;
  • таълим жараёнига янги педагогик технологияларни тадбиқ қилиш;
  • хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик Ўрнатиш;
  • халқаро грант ва дастурларда иштирок етиб, хорижий сармояларни жалб қилиш;
  • хорижий ОТМлардан йўналишлар бўйича мутахассисларни маъруза ўқиш учун таклиф қилиш;
  • имзоланган шартномалар доирасида турли муддатли хорижий сафарлар ташкил етиш;
  • хорижий ҳамкор ОТМлар билан биргаликда илмий-амалий конференсиялар, семинарлар ва форумлар ташкил қилиш;
  • Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган елчихона ва ваколатхоналар билан таълим соҳасида дўстона алоқалар ўрнатиш ва бошқалар.

Гулистон давлат университети

5813 | 2017-12-26 17:29

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->