“Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг ҳудудий саралаш босқичларига старт берилди
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг ҳудудий саралаш босқичига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 2019 йил 12 октябрь 927-сон буйруғига кўра Республикамиздаги барча олий таълим муассасалари талабалари ҳудудларарга бўлинган ҳолда спортнинг қатор турлари бўйича саралаш босқичи ўйинларига киришишди.Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари бир ҳуддуни ташкил этишиб, спортнинг Гандбол, Баскетбол, Волейбол ва Футбол турлари бўйича саралаш баҳслари 21-29 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.21-24 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг Баскетбол тури бўй…
206 | 2019-10-25 21:41 | Batafsil
Каримов Фонди хорижда таҳсил олиш учун IV-таълим грантлари танловини эълон қилди
Каримов Фонди Ўзбекистоннинг иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлари ўртасида чет элда таҳсил олиш учун тўртинчи грантлар танловини мамнуният билан эълон қилади. Каримов Фондининг янги таълим грантлари қуйидаги мутахассисликлар бўйича Европанинг олий таълим муассасаларида магистратура босқичида таҳсил олиш имконини беради:• Қайта тикланувчан энергия манбалари;• Кимё ва кимё технологияси;• Сув ва ер ресурсларини бошқариш;• Машинасозлик технологиялари;• Архитектура. Бино ва иншоатлар қуриш;• Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш;• Текстиль саноати технологиялари ва ускуналари;• Туризм хизматларини ташкил этиш ва бошқариш;&…
170 | 2019-10-25 21:38 | Batafsil
“Мен сайловга тайёрман!” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди
2019 йил 22 октябрь куни Гулистон давлат университетида талабалар ўртасида “Мен сайловга тайёрман!” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди.Кўрик-танловининг университет босқичида 6та факультет талабаларидан ташкил топган жамоалар ўзаро беллашдилар.Танлов якунида Ҳакамлар ҳайати қарорига кўра қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди ва университет ректори номидан Диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. 1-ўрин - Санъатшунослик факультетининг      Кандидат жамоаси2-ўрин - Физика-математика факультети        Ўзбекистон ёшлари жамоаси3-ўрин - Ижтимоий-иқтисодий факультети       Демократия жамо…
251 | 2019-10-23 22:37 | Batafsil
Ректор билан учрашув
Ҳар ўқув йили мобайнида Гулистон давлат университети ректори Мухсин Ходжиевнинг университет талабалари билан учрашуви бўлиб ўтиши анъанага айланган. Октябр ойида Филология, Педагогика, Ишлаб чиқариш факультетлари талабалари билан учрашув бўлиб ўтди.Ректор М.Ходжиев талабаларга университетдаги янгиликлар, янги факультетлар, янги йўналишлар, янги магистратура йўналишлари, “Мактаб тақдири-келажак тақдири” эканлиги “Беш муҳим ташаббус” ҳақида батафсил маълумотлар берди. Шунингдек, талабаларга степендия берилишидаги янгиликлар тушунтирилди. Учрашув якунида талабаларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берилди.
211 | 2019-10-23 22:35 | Batafsil
Тил бор экан – миллат барҳаёт
2019 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигига бағишлаб буюк мутафаккир ва шоир, ўзбек адабий  тилининг асосчиси Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда университет ректори М.Т.Ходжиев, проректорлар Ф.Шарипов, Ф.Ниязов, А.Сулаймонов, Матбуот котиби, профессор Р.Маҳмудов, “Университет овози” газетаси бош муҳаррири М.Пардаев, факультет деканлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар, жами 75 нафар иштирокчилар Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйишди.
190 | 2019-10-23 22:29 | Batafsil
O`ZLIDEP депутати ёшлар ҳузурида
2019 йил 19 октябрь куни Гулистон давлат университети маданият саройида O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан “Депутат ва ёшлар” мавзуида учрашув ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси, Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши вакиллари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, Гулистон давлат университетининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Гулистон давлат университети ректори, профессор Муксин Ходжиев бошқариб борган учрашувда 22 декабрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўри…
221 | 2019-10-21 23:55 | Batafsil
Қутлов!
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бешта муҳим ташаббус доирасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида 17-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида республика талаба-ёшлар фестивали ўтказилди. Ушбу талаба-ёшлар фестивалида беш ташаббус доирасида университетимиз талабалари ҳам фаол қатнашиди. Табиий фанлар факултети Кимё таълими йўналиши 3-босқич талабаси, факултет ёшлар етакчиси Сирожидинов Мақсудбек Ботиржон ўғли бешта муҳим ташаббус бўйича "Блоггерлар клуби" нинг "Энг яхши таҳлилий мақола" танловида фахирли 3-ўринни эгаллади. Ғолибларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг дипломи, Ёшлар иттифоқининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалар топширилди.  &nb…
226 | 2019-10-21 23:45 | Batafsil
Докторлик диссертацияси Гулистонда ҳимоя қилинади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раисининг 2019 йил 30 сентябрдаги 154-сонли қарори асосида Гулистон давлат университетида Биология йўналиши бўйича PhD. 30.09.2019 й. В91.01 рақамли ихтисослашган илмий кенгаш иш бошлади. Гулистон давлат университетида янги иш бошлаган Биология бўйича ихтисослашган Кенгаш мамлакатимиздаги энг етук 11 нафарбиолог олимлардан ташкил топган. Ихтисослашган илмий Кенгашга биология фанлари доктори, профессор Хазратқул Қиличевич Қаршибоев - раис, раис ўринбосари қилиб биология фанлари доктори, профессор Абдувоит Позилов, илмий котиб қилиб биология фанлари номзоди, доцент Феруза Пардабоевна Ғоибназарова тасдиқланди. Гулистон давлат университетида ҳ…
209 | 2019-10-19 15:24 | Batafsil
Коррупция – жамият кушандаси
2019 йил 8 октябрь куни Гулистон давлат университетда профессор-ўқитувчилар ўртасида Сирдарё вилояти ҳуқуқ-тартибод идоралари масъул ходимлари иштирокида «Коррупция – жамият кушандаси» мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирни профессор Р.Маҳмудов кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди. Тадбирда Мухсин Ходжиев – университет ректори, Ниёзали Ўролов - вилоят ДХХ ходими, Фахриддин Рахимов - вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи, Қобилжон Назаров - вилоят ИИБ, коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бўлими катта тезкор вакили, проректорлар, факультет деканлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, профессор…
251 | 2019-10-11 10:31 | Batafsil
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Ҳурматли талабалар! Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида “Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши” шиори остида мақолалар танлови ўтказилмоқда.Танлов “Энг яхши мақола” йўналишида ўтказилади.Университетда мазкур танловнинг биринчи гуруҳлараро босқичи 2019 йилнинг 10-19 октябрь кунлари, иккинчи факультетлараро босқичи 2019 йилнинг 1-9 ноябрь кунлари ўтказилади.Батафсил маълумот ва танлов шартларини университетнинг расмий (guldu.uz) сайтига жойлаштирилган танлов Низомидан олишингиз мумкин.Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичида ғолиб бўлган (1,2,3 ўрин) талабалар университет маъмурияти томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади. Университет босқи…
348 | 2019-10-08 15:38 | Batafsil
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish