Хорижий ОТМга магистратура ва докторантурада таълим
2019 йил
Махмудова Гулрух Равшанбековна – Иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси Эл-юрт жамғармаси томонидан Қозон Федерал Университетига 3 йил муддатга аспирантурада ўқиш учун юборилди. (Буйруқ №579-К)
Султонова Нигорахон Мухаммадқодировна - Эрасмус + дастури доирасидаги илмий изланувчиларнинг тажриба алмашинув лойихаси бўйича 2019 йил 01 майдан 2019 йил 31 июлигача бўлган муддатга Германиянинг Гёттинген университетида стажировка ўташ учун хизмат сафарига юборилди.
2020 йил
Еттибоева Лола – Кимё кафедраси ўқитувчиси Германиянинг Ҳохенхайм университетида “Буғдой қаршилигини оширишда индукторнинг таъсирини ўрганиш.” мавзусида илмий-тадқиқот трейнинг дастурида иштирок этди.
Ҳожибобоева Сарвиноз – Табиатшунослик факультетининг талабаси Германиянинг Ҳохенхайм университетида “Буғдой таркибидаги фусариум турларининг молекуляр-генетик таҳлили” мавзусида илмий-тадқиқот трейнинг дастурида иштирок этди.
Share on social networks
