Гулистон Давлат Университети «Илмий-амалий» музейнинг експозицияси 9та бўлимда жойлашган бўлиб, унда тарихимизнинг мозийси ва хозирги даври акс еттирилган. Гулистон давлат университети босиб ўтган шонли йўл, ажойиб захматкаш кишиларимиз, орамиздан кетган азиз биродарларимиз, мазкур олийгохга умрини бахшида етган зотларнинг хизмати ўз аксини топган.
Музейнинг бўлимлари.
Биринчи бўлим. УСТРУШОНА ТАРИХИ
Бўлимда Уструшонанинг қадимги, тош, бронза, антик, илк ўрта асрлар ва ривожланган ўрта асрлар тарихи хақида маълумот берилади. Музейда жами 424 та археологик топилмалар намойиш етилган.
Иккинчи бўлим. Ўзбекистон – менинг ватаним
Мазкур бўлимдан Ўзбекистон харитаси, мустақиллик йилларида содир бўлган мухим воқеалар, урғу аллома ва мутафакирлар бериш мақсадида, бу експозицияда улуғ сиймоларимиз расмлари ва улар хаёти ва фаолияти хақида маълумотлар берилган.
Учинчи бўлим. Буюк ўтмишдан – нурли келажак сари
Експозиция Ўзбекистон худудида тарихий-маданий жараёнларнинг енг қадимги даврлардан бошлаб хозирга қадар бўлган тараққиётини тасвирий воситалар орқали намойиш етади.
Тўртинчи бўлим. Буюк Ипак йўли – хаёт вА тақдирлар дарёси
Бўлимда биринчи навбатда Буюк Ипак йўли харитасининг рангли тасвири еътиборингизни тортади. Бу ерда Буюк Ипак йўли тақдирида Уструшонанинг ўрни ва ахамияти, Буюк Ипак йўлидаги шахарлар – Самарқанд, Бухоро ва Хива хақида маълумотлар келтирилган. Експозициядаги рангли тасвирлар ва намойиш етилган буюм ва китоблар Буюк Ипак йўлининг Марказий Осиё халқлари тақдиридаги ўрни ва ахамиятини очиб беради.
Бешинчи бўлим. Амир Темур ва Темурийлар даври
Мазкур експозицияда буюк сохибқирон Амир Темур хикматлари, унинг хаёти ва фаолиятидаги мухим саналар билан танишиш мумкин. Амир темур ва Темурийлар шажараси схематик тарзда ифода етилган.
Олтинчи бўлим. Ўзбекистон – келажаги буюк давлат
Експозициядан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов портирети, Ўзбекистоннинг давлат рамзлари – Герби, Байроғи, Мадхияси ўрин олган.
Музейнинг Ўзбекистон Республикасининг қисқа давр ичида мустақилликда еришган қисқа давр ичида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий сохалардаги еришган улкан ютуқларига бағишланади. Бу борадаги адабиётлар хам намойиш етилган.
Еттинчи бўлим. Сирдарё – она диёрим
Бўлимдан Сирдарё вилояти харитаси ўрин олган. Вилоятимизнинг мустақиллик йилларидаги ривожланишкўрсатгичлари жадваллар асосида ифодаланган. Шунингдек, Сирдарё вилояти табиати хақида тасаввур берувчи експонатлар, университет биология факултети олимлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик ўсимликларининг янги навлари намойиш етилган.
Саккизинчи бўлим. Гулистон Давлат Университети – 40 ёшда
Бўлимда олийгохимизнинг 40-йиллик тарихига бағишланган бўлиб, унда университетнинг ташкил топган кунидан то бугунги кунгача рахбарлик қилган ректорлар, университет фахрийлари, еришилган ютуқларни акс еттирувчи китоблар, дипломлар, патентлар, сертификатлар намойиш етилган.
Тўққизинчи бўлим. Университетимиз – маънавият ва маърифат маскани
Мазкур експозиция 8-бўлимнинг узвий давоми бўлиб, унда университет факултетлари ва кафедралари тарихи, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг илмий-бадиий ишларидан намуналар, университет қошидаги академик лицейлар хақида маълумотлар ўз ифодасини топган. Музей миллий безак ва буюмлар, халқ амалий санъати намуналари билан безатилган.
Гулистон давлат университети тузилмасида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ташкил этилди
2019 йил 1 февраль куни Гулистон давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 936-сонли қарори асосида ташкил этилган “Қатағон қурбонлари хотираси”музейининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда университет ректори, профессор М.Т.Ходжиев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори, т.ф.д. профессор Б.Хасанов, профессор Р.Маҳмудов, Сирдарё вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи А.Холиқов, Сирдарё вилояти “Нуроний” жамғармаси раиси Ў.Абдиев, шоирлар Алишер Нур, Анвар Тоғаев, вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда шу юрт тинчлиги учун жонларини аямай курашган ватандошларимиз номи абадийлаштириш мақсадида ташкил этилаётган музейлар, шўро даврида қатағонга учраган юртдошларимизнинг аянчли кунлари, турли воқеалар, турли тақдирлар ҳақида гапириб, ушбу музей ёш авлоднинг ватанпарвар, ўз миллатига бўлган ҳурмат, маърифатпарвар аждодлари ҳақида фахр ва ифтихор туйғусини шаклланишида ҳамда улар каби эл-юрти учун муносиб фарзандлар бўлиб тарбияланиши катта таъсирга эга бўлишини таъкидладилар.