Китоб – билим чироғи
2018 йил 20 апрель куни Гулистон шаҳар Алишер Навоий хиёбонида бунёд этилган “Билимдонлар маскани”да Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси ташаббуси билан “Ҳуқуқшунос китобхонлик куни” мавзусида китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Мазкур кўргазмада “Адолат” нашриёти томонидан нашр этилган илмий-оммабоп ва ҳуқуқий китоблар, дарсликлар намойиш этилди. Мазкур кўргазмада Гулистон давлат университетининг Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий йўналишида таҳсил олаётган 300 нафардан ортиқ талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирок этиб, ҳуқуқий йўналишларда чоп этилаётган янги китоблар ва дарсликлар билан яқиндан танишдилар.
Кўргазма юқори савияда ташкил этилган бўлиб кун давомида намойиш қилинди.
Share on social networks
