14465
Jami talabalar soni
6932
Kunduzgi ta'lim
7202
Sirtqi ta'lim
20
Kechki ta'lim
285
Magistr
26
Xorijiy talabalar
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 апрелдаги 301-сонли “2018 йилда олий таълим муассасалари талабалари республика фан олимпиадасини ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида” ги буйруғига асосан Гулистон давлат университетида 2018 йилнинг 14-15 май кунлари Рус тили (умумкасбий) талабалар республика фан олимпиадасининг II босқичи ўтказилди.
Университетда ўтказилган Рус тили (умумкасбий) талабалар республика фан олимпиадаси II босқичида 47 та Олий таълим муассасаларидан талабалар ва уларнинг илмий раҳбарлари иштирок этдилар.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра Рус тили (умумкасбий) талабалар республика фан олимпиадаси II босқичи 1-4 тур якуни бўйича:
1-ўрин 4 тур бўйича жами 351 балл тўплаган Гулистон давлат университети талабаси Шамсиев Сардор Тоҳировичга;
2- ўрин - 4 тур бўйича жами 342 балл тўплаган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси Сеит-Асан Фериде Эрнестовнага;
3-ўрин - 4 тур бўйича жами 328 балл тўплаган Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси Ҳусниддинова Дилоромхон Мухиддин қизига берилди.
Ҳар бир тур якуни бўйича энг яхши натижаларга эришган қуйидаги талабалар тегишли номинациялар ғолиби деб топилди:
Ёзма иш топшириқларини бажаришда энг юқори натижага эришган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси Жаҳонгирова Жанона Жаҳонгир қизига “Энг яхши назариётчи”
Тест саволлари топшириқларини бажаришда энг юқори кўрсатгичга эришган Низомин номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабаси Кулумбетхожаева Зилола Ахмед қизи “Тест ғолиби”;
Монолог топшириғи бўйича энг юқори балл тўплаган Андижон давлат тиббиёт институти талабаси Қорабоева Мадина Бахтияровна “Равон нутқ соҳиби”;
Аудирование топшириғини бажаришда энг кўп балл олишга эришган Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти талабаси Ҳусанов Ҳасанбой Фазлиддинович “Аудирование” номинациялари бўйича ғолиб деб тан олинди.
Рус тили (умумкасбий) талабалар республика фан олимпиадаси II босқич натижалари бўйича 1, 2- ва 3- ўринни эгаллаган, тегишли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган талабалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ажратилган фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Online application system for admission to the master's degree of higher education institutions
EntranceInformation system for accounting of services provided to students on a contractual basis
EntranceUnified electronic system of coordination of postgraduate education
EntranceGetting a contract for a second specialty
EntranceApplication for accommodation in a student dormitory (for 1st year students)
EntranceList of interactive services
EntranceIT Park-the locomotive of the IT sphere of Uzbekistan
EntranceSend an appeal
EntranceMaster the professions of the future!
EntranceList of benefits granted to higher education institutions to access undergraduate education links
EntranceA set of subjects for which a test is taken in accordance with the directions of undergraduate education
Entrance