РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ
Gulistan State University
Phone (0367) 225-40-42
Fax (0367) 225-42-75
Bizning shior: Universitet obro'si har bir professor o'qituvchi, xodim va talabaning or-nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu'la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...

14465

Total number of students

6932

Full-time education

7202

Full-time education

20

Evening education

285

Master's degree

26

Foreign students

Gulistan State University Scientific Index

РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ

ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШ ШАРОИТИДА МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ ПРЕСС РЕЛИЗИ

Жаҳон тажрибаси барча соҳаларда сифатли ўсишни таъминловчи янгиликларни узлуксиз тарзда амалиётга жорий этиш жамият ва иқтисодий ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланганлигини кўрсатмоқда. Бугун ривожланишнинг инновацион моделлари ва “ақлли” технологиялар амалга оширилаётган мамлакатлар энг муваффақиятли ва барқарор ҳисобланади. Бундай мамлакатларнинг барқарор тараққиёти, уларнинг жаҳон бозорларида рақобатбардошлиги табиий ресурсларни экспорт қилиш ва жисмоний меҳнатдан фойдаланишга эмас, балки инновацион ғоялар ва ишланмаларга асосланади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли фаровонлигини тубдан ошириш ва турмуш сифатини яхшилаш, жамият ва давлатни ҳар томонлама ҳамда жадал ривожлантириш, мамлакатни модернизация қилиш ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича аниқ мақсадлар белгилаб олинди. Бошқача қилиб айтганда, биз Ўзбекистонни ишлаб чиқаришда инновация ва интеллектуал ҳиссанинг юқори улуши бўлган барқарор бозор иқтисодиётига, замонавий ва глобал бозорда рақобатбардош саноатга, шунингдек, қулай инвестициявий ва ишчанлик муҳитига эга жадал ривожланаётган мамлакатга айлантиришимиз лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сонли, ҳамда “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора – тадбирлари тўғрисида” ги 2017 йил 27 июлдаги ПҚ 3151 -сонли Қарорларида кўзда тутилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда “Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида илмий –амалий анжуман ўтказиш долзарб аҳамият касб этади. Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш сифатининг янги таректориясини шакллантириш мақсадида иқтисодиётнинг тармоқ, ҳудудий, такрор ишлаб чиқариш ва ижтимоий- иқтисодий таркибини ўрганиш асосида унинг таркибий тузилмасининг назарий –услубий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий –назарий тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш анжуманнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.

Анжуманга Иқтисодиёт ва Инновацион ривожланиш вазирликларининг ҳудудий бўлинмалари мутахассислари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари, мамлакатимиз ОЎЮларида мазкур соҳада илмий изланишлар олиб бораётган олимлар ва профессор-ўқитувчилар ташриф буюришган.

Анжуман кунларида университетда Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг инновацион маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади. Кўргазмадан Гулистон давлат университети профессор –ўқитувчилари ва талабалари томонидан яратилган инновацион ишланма ва ихтироларга ҳам кенг ўрин берилади.

Илмий –амалий анжуманда қуйидаги шўъбалар фаолият кўрсатади:

1-     шўъба: Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида миллий иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар таҳлили ва унинг иқтисодий ўсиш сифатига таъсири.

2-     шўъба: Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида миллий иқтисодиётнинг тармоқ, ҳудудий ва ижтимоий-иқтисодий таркиби ривожланиши тенденциялари ва устувор йўналишлари.

3-     шўъба: Таркибий ислоҳотлар миллий иқтисодиётдаги макроиқтисодий номутаносибликни бартараф этиш ва унда самарали таркибий тузилмани шакллантириш асоси сифатида.

4-     шўъба: Таркибий тузилмада инновацион маҳсулотлар улушини ошириш. Инновацион иқтисодиётни шакллантиришда олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари.

5-     шўъба: Самарали такрор ишлаб чиқариш тузилмасини шакллантириш ва барқарор иқтисодий ўсиш сифатини таъминлаш мақсадида миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари.

Анжуман доирасида фаолият кўрсатувчи шўъбаларда 300 дан ортиқ маърузалар эшитилади ва муҳокама қилинади. Анжуман якунида мамлакатимизда инновацион иқтисодий ўсишни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, миллий иқтисодиёт тармоқ тузилмасини рақобатбардошлик нуқтаи назаридан янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Анжуман материаллари тўплам ҳолида нашр қилинган.

Ташкилий қўмита манзили: 120100. Гулистон шаҳар, 4-мавзе, Гулистон давлат университети, Ижтимоий-иқтисодий факультети биноси, 3-қават, 315, 316-хоналар. Телефон: (0367) 225-48-61; Факс: (0367)225-40-42;+998994708525 E-mail: akash7509@rambler.ru

Gulistan State University

12104 | 2018-05-03 14:27

ADMISSION-2024 study transfer

ADMISSION-2024

Admission of foreign citizens 2024

Applicant's creative (professional) exam information sheet
Information sheet on transfer of studies for students studying abroad Xorijda o'qiydigan talabalarning o'qishni ko'chirish axborot varaqasi

Geolocation of creative (professional) exam locations to be held in the 2024-2025 academic year

Useful resources

Our partners

Useful links for students

Admission for Master's degree

Online application system for admission to the master's degree of higher education institutions

Entrance

"Billing system for accounting of services rendered to students on a contractual basis"

Information system for accounting of services provided to students on a contractual basis

Entrance

PHD.MININNOVATION.UZ

Unified electronic system of coordination of postgraduate education

Entrance

Getting a contract

Getting a contract for a second specialty

Entrance

Submission of an application for accommodation in a student dormitory

Application for accommodation in a student dormitory (for 1st year students)

Entrance

Interactive public services for students

List of interactive services

Entrance

Useful links for the Applicant

IT park

IT Park-the locomotive of the IT sphere of Uzbekistan

Entrance

Address to the rector of Gulistan State University

Send an appeal

Entrance

IT Professions

Master the professions of the future!

Entrance

Privileges

List of benefits granted to higher education institutions to access undergraduate education links

Entrance

Science complex

A set of subjects for which a test is taken in accordance with the directions of undergraduate education

Entrance

news