Тарих ва бугун
Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгашининг 2018 йил 22 январдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги йиғилиш баёни билан тасдиқланган дастурнинг 28-банди ижросини таъминлаш мақсадида ёшларни бой маданиятимиз ва тарихий меросимиз билан яқиндан таништириш мақсадида “Музейларга ташриф” акцияси доирасида 2018 йил 25 май куни Гулистон давлат университети Ижтимоий-иқтисодиёт факультети “Тарих” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари томонидан Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон тарихи” давлат музейи, “Ўзбекистон Давлат Санъат музейи” ва “Темурийлар тарихи” давлат музейларига ташриф уюштирилди.
Ташриф давомида талабалар мамлакатимиз ва улуғ аждодларимизнинг ўтмиши, тарихи, ташкил топилишига оид хужжатлар, мамлакатимиз худудидан топилган тарихий экспонатлар билан яқиндан танишдилар ҳамда мустақиллик йилларида бунёд этилган иншоатларни тамоша қилдилар.
Share on social networks
