Зулфияхоним қизлари билан ижодий учрашув
2018 йил 5 июнь куни Гулистон шаҳар, А.Навоий номидаги “Билимдонлар” масканида вилоятимиздан Зулфия мукофоти совриндорлари бўлган ижодкор қизлар билан университет талабаларининг ижодий учрашуви ўтказилди.
Учрашувда маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонига асосан Зулфия номидаги Давлат мукофотига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, мазкур мукофотга сазовор бўлиш учун қизларимиз нималарга эътибор қаратишлари лозим эканлиги ҳақида, жорий йилда Халқаро-хотин қизлар куни арафасида юртбошимиз қарорига биноан Сирдарё вилоятидан 2 нафар истеъдод соҳибалари ана шу юксак мукофотга сазовор бўлганлигини таъкидлаб ўтишди.
Учрашув давомида Гулистон санъат коллежи 2-босқич ўқувчиси, Зулфия мукофоти совриндори Мадинабону Мамирова ва университетда таҳсил олаётган ижодкор талабалар томонидан шеър ва қўшиқлар ижро этилди..
Учрашувда Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Р.Маҳмудов, Гулистон шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Тожибоева, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир А.Тоғаев, Педагогика факультети декани, доцент М.Маматқулов, “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси доценти Қ.Кубаев, декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар ва 395 нафар талабалар иштирок этишди.
Share on social networks
