Кафедралар кесимида хорижий муассасалар билан илмий-тадқиқот ишлари бўйича хамкорлик шартномаларининг мавжудлиги ва амалга оширилган ишлар

Ўрганилаётган йилларда (2020-2021йй) Гулистон Давлат университети билан қатор хорижий ОТМ ва илмий тадқиқот университетлари ўртасида илмий-тадқиқот ишлари бўйича хамкорлик шартномалари, меморандум ва келишувлар имзоланган. Бугунги кунда амалдаги шартомалар асосида ишлар тизимли равишда йўлга қўйилган бўлиб, талабалар ўртасида алмашув дарстурлари, профессор-ўқитувчилар ва ходимларинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича хамкорлик қилиб келишмоқда.
2019 йил
- А.Чекки номли Қишлоқ хўжалиги ва агротехника институти (Италия) ва Гулистон давлат университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириш, стажировкаларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги таълим йўналишлари магистр ва бакалаврларини таълим олишларини ташкил этиш, илмий ва илмий- тадқиқот ишларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Меморандум. 2019-2023йй
- Германиянинг Готтинген университети билан ўртасидаги халқаро хамкорлик шартнома. 2020-2025йй
2020 йил
- Binary университети (Малайзия) ва Гулистон давлат университети ўртасидаги халқаро хамкорлик шартнома. 2020-2025йй
- Hohenheim университети билан Гулистон давлат университети Табиатшунослик факультети ўртасида илмий-тадқиқот ишлари бўйича хамкорлик.
2021 йил
- Украина Миллий фанлар академияси А.Чуйко номидаги сирт-юзалар кимёси институти билан Гулистон давлат университети ўртасида илмий тадқиқот ишлари бўйича ҳамкорлик шартнома. 2021-2026йй
1.Chuyko nomidagi ilmiy tadqiqot instituti
2.Binary University
3.Hohenheim University
4.Goetingen University