Болаларга беринг дунёни
Жорий йилнинг 2 июнь куни Гулистон давлат университети ҳамда “Болалар шаҳарчаси” ҳамкорлигида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида ўтказилаётган акция доирасида “Ҳар бир қиз бўлғуси она” номли кўрик-танлов ташкил этилди.
Ушбу танловни университет ректори, проф. М.Т.Ходжиев очиб берди. У барча болажонларни 1-июнь - “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” билан табриклаб, эсдалик совғаларини топширди.
Шундан сўнг беллашув бошланди. Беллашувда университетимиз талабалари Одина Жўрақулова, Мафтуна Маъмурова, Азиза Зулфиқорова ва ГулмираТурдиқуловалар қатнашди.
Танлов 3 шарт бўйича ўтказилди.
1-болажонлар билан бадантарбия машғулотларини бажариш,
2-болажонларга нонушта тайёрлаб бериш,
3-болажонларга эртак айтиб бериш.
Беллашув натижасига кўра Зулфиқорова Азиза 47 балл тўплаб танлов ғолибига айланди.
Танлов иштирокчилари ва ғолибларига университет ректорининг махсус дипломи ва эсталик совғалари топширилди.
Share on social networks
