14465
Total number of students
6932
Full-time education
7202
Full-time education
20
Evening education
285
Master's degree
26
Foreign students
Мустақиллик халқимиз тарихидаги буюк ўзгаришлардан бири бўлиб, у ўзлигимизни англаш, қадриятларимизни тиклаш, маънавий бойлигимиздан баҳра олишга кенг имкониятлар яратди. Мустақиллик йилларида халқимизнинг қадимий анъаналарини ўрганиш ва ватанпарварлик туйғусини ўстириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилди. Шундай эзгу амалга оширилган ишлардан бири бу маънавий соҳада қилинаётган ислоҳатлар ва ўзгаришлардир.
Барча ўтмиш ва ҳозирги замон мамлакатлари давлат тузумида таълим тизими, яъни жамият кишиларини камолоти масаласи бош мавзу бўлиб келган. Жумладан республикамизда ҳам айни чоғда жамиятимизни баркамол, маънавий етук кишиларини камол топтириш мавзуси энг долзарб ижтимоий мавзулардан биридир.
Ўтмишда таълим тизими соҳасида турли диний-дунёвий ғоя ва таълимотлар яратилган. Жаҳон фан ва маданиятининг қадимий марказларидан бири бўлмиш Турон заминда ҳам шундай таълим-тарбия назариялари яратилганки, улар ҳақиқатда комил инсонлар тарбияси масаласи тадқиқоти билан машғул бўлганлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаб ўтганларидек: “Юртимизда тадбиркорлик соҳасида яратилаётган қулай шароитлардан фойдаланиб, ёшларни ўз мустақил ишини очишга даъват қилищ - бу динимиз буюрган яхши амаллардан бири.
“Дилинг – Аллоҳда, қўлинг – меҳнатда бўлсин” деган даъват буюк Баҳоуддин Нақшбанд бобомиз томонидан айни шу мақсадда айтилган, десак, ўлайманки, адашмаган бўламиз”.
Баҳоуддин Нақшбанд ислом оламида “Баҳоуддин Балогардон”, “Ҳазрат Баҳоуддин”, “Шоҳи Нақшбанд”, “Хожа Баҳоуддин”, “Ҳожаи Бузруг” ва “Ҳожа ул-Ҳақ ва дин” каби шарафли номлар билан машҳур бўлган. Манбаларда Баҳоуддин Нақшбанднинг исми-шарифи турлича номлар билан зикр этилади. Алишер Навоий ёзади: “Аларнинг оти Муҳаммад бин Муҳаммад Бухорийдур”. Асослиси Баҳоуддин Муҳаммад ибн Бурҳониддин Муҳаммад ал-Бухорийдир. Бурҳониддин Муҳаммад ва Биби Орифалар оиласи Жанубий-Ғарбий Туркистоннинг XIV аср бошларидаги бош шаҳарлари Бухорода – “Қасри Ҳиндувон”, кейинчалик “Қасри Орифон”да, Қарши, Занжирсарой, Кеш (Шаҳрисабз)да яшаган ҳамда зироатчилик, кимхобдўзлик билан кун кечирган. Баҳоуддин падари бузрукворининг Бурҳониддин Муҳаммад шарафли унвони у зот замонасининг ўқимишли, маърифатли ва ўта тақводор, сўфий - орифлар, дарвешлар, шу жумладан Бобойи Самосий, Амир Саййид Кулоллар давраларида ирфоний мулоқот муҳитида юрган инсон бўлганлиги ҳақида хулоса чиқариш учун асос бўла олади.
Саййид Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд ҳижрий 718 йил мезон ойида (милодий 1318 йил август-сентябрь) Бухородан 12 чақирим наридаги Қасри Хиндувон кишлоғида косиб оиласида дунёга келади. Кейинчалик қишлоқ четидаги Баҳоуддиннинг оналари хоки қўйилган қабр ва унинг қошидаги масжид ҳамда атрофидаги қишлоқ Қасри Орифон номи билан тарихга кирган.
“Баҳоуддин” у кишининг фахрий номлари бўлиб, дину-исломда эришган ютуқлари учун халқ томонидан берилган бўлиб, маъноси “диннинг нури”, “динга равшанлик берувчи” демакдир. Бутун ҳаёти давомида ўзининг каромати, дуои ҳофизаси билан халқни турли ҳил офату-балолардан сақлаб юргани учун халқ у кишини “Баҳоуддин Балогардон” (Балоларни даф этувчи Баҳоуддин) деб улуғлаган. Халқ оммаси орасида юқоридаги шарафли номлар орасида Баҳоуддин Балогардон энг машҳуридир.
Хожанинг “Нақшбанд” кунияси эса арабча “нақш”, форсча “банд” сўзларининг бирикмасидан ясалган бўлиб, “нақш солувчи”, “нақш боғловчи” деган маъноларни билдиради.
Аввало, Нақшбанд номи ҳазратнинг касби-коридан олинган. У киши косиб оиласида дунёга келганлар, ўзлари ҳам ҳунармандчилик билан машғул бўлганлар. Алишер Навоий “Насоим-ул-маҳаббат” асарида ёзади: “Кимхоб нақшини боғламоққа машҳурдирлар, яъни матога гул босиш ҳунари билан машғул бўлганлар”.
Қолаверса, қатор (масалан: Иззат Султон, Ориф Усмон, Садриддин Салим Бухорий ва бошқалар) шарқшунос, исломшунос, адабиётшунос ва тарихшуносларнинг фикрича, нақшбанд номи “нақшбанд бар дил банд”, яъни кўнгилга Аллоҳ таоло зикрини нақш айлашдир. Демак, “нақшбанд” сўзининг мазмуни юракда, қалбда Аллоҳ номини ўйиб ёзиш, жойлаш, нақшлашни ифода этади.
Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари ҳам насаб, ҳам ҳасаб томонлама, яъни ҳам “силсилаи насаб”, ҳам “силсилаи заҳаб” (олтин занжир), турли, ўнлаб, ҳатто юзлаб шажараларда турли жузъий ва тариқатий тафовутларга қарамай охир-оқибатда Муҳаммад пайғамбаримизга боғланади.
Собиржон Исмоилов.
Гулистон давлат университети, “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси мудири, доцент.
Online application system for admission to the master's degree of higher education institutions
EntranceInformation system for accounting of services provided to students on a contractual basis
EntranceUnified electronic system of coordination of postgraduate education
EntranceGetting a contract for a second specialty
EntranceApplication for accommodation in a student dormitory (for 1st year students)
EntranceList of interactive services
EntranceIT Park-the locomotive of the IT sphere of Uzbekistan
EntranceSend an appeal
EntranceMaster the professions of the future!
EntranceList of benefits granted to higher education institutions to access undergraduate education links
EntranceA set of subjects for which a test is taken in accordance with the directions of undergraduate education
Entrance